9.7-расм. Червяк ғилдиракларнинг заготовкасига червяк фреза
билан тиш қирқиш схемаси.
9.8-расм. 5Е32 моделли тиш фрезалаш дастгоҳининг умумий кўриниши
9.8-расмда 5Е32 моделли тиш фрезалаш дастгоҳининг умумий кўриниши тасвирланган. Бу дастгоҳда обкатка усули билан червяк фреза воситасида тўғри тишли, қийшиқ тишли цилиндрик шестернялар ва червяк шестернялари тайёрланади.
Дастгоҳнинг асосий узеллари. 1 – қўзғалувчан стойка; 2 – поперечина (хартум) 3 – фреза суппорти; 4 – тутиб турувчи кронштейн; 5 – кетинги стойка; 6 – заготовка ўрнатиладиган оправка; 7 – стол; 8 – станина
2. Тишли ғилдиракларнинг тишларига гребёнкалар ва долбяклар ёрдамида ишлов бериш усуллари, кесувчи асбоблар
Ғилдиракларга гребёнкалар ёрдамида тишлар қирқиш. Гребёнка чархлари йўли билан кесувчи асбобга айлантирилган эволpвентли тишли рейкадир. Гребёнка ўз конструкциясгри жиҳатидан тўғри тишли (9.9-расм) бўлиши мумкин. Қийшиқ тишли гебёнкалар цилиндрик шеврон ғилдираклар қирқишда ишлатилади. Гребёнкалар ёрдамида сиртқи илашувли цилиндрик шестернялар қирқилади.
9.9-расм. Тиш қирқиш гребёнкаси.
Гребёнка тиши профилининг ён томонлари учун кетинги бурчак, одатда, 30 дан 10 30 гача бўлади. Гребёнкалар яхлит ёки йиғма қилиб, тезкесар пўлатдан тайёрланади.
9.11-расмда гребёнка ёрдамида тўғри тишли шестерня қирқиш схемаси тасвирланган. Кесиш жараёнида гребёнка илгариланма қайта ҳаракат 1, заготовка эса суст айланма ҳаракат 2 ва гребёнка бўйлаб бўйлама силжиш ҳаракати 3 қилади.
9.10-расм. Шестерня заготовкасига нисбатан гребёнкани ўрнатиш схемаси.
9.11-расм. Цилиндрик ғилдиракларнинг заготовкаларига гребёнка билан тиш қирқиш схемаси.
Гребёнка тишлар қирқилаётган ғилдиракка кесиб кириш пайтида (иш юриши) заготовка дастгоҳда қўзғалмай туради. Обкатка ҳаракати ҳар бир қўш ҳаракат охирида, гребёнка шестернянинг заготовкаси билан тишлашувидан чиққач содир бўлади. Гребёнка унча узун бўлмайди, шунинг учун битта, иккита ёки учта ботиқлик қирқиб бўлингандан кейин, дастгоҳнинг созига ва рейканинг узунлигига қараб, қирқилаётган шестерня дастлабки вазиятига қайтарилади. Заготовка автоматик равишда қайтарилгандан кейин у юқорига қўзғалмас вазиятида туради. Дастгоҳ тишлар қирқаётган ғилдиракни зарур бурчакка автоматик равишда буради (доиравий суриш ҳаракати содир бўлади), шундан кейин гребёнка навбатдаги тишларни қирқа бошлайди; бундай ҳаракатлар тишли ғилдирак батамом қирқиб бўлингунча давом этади.
Тиш рандалаш дастгоҳида қийшиқ тишли ғилдираклар қирқишда дастгоҳ суппорти гребёнка билан биргаликда қирқилаётган ғилдирак тишларининг қиялик бурчагига тенг бурчакка бурилади ва гребёнкага илгариланма-қайтар ҳаракат берилади. Кесувчи рейкали тиш рандалаш дастгоҳлари кам унумли, аммо бу дастгоҳларда қирқилган тишлар аниқ чиқади. Кесиш режимлари ғилдирак тишларининг сонига, заготовка материали ва тиш узунлигига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |