Щзбекистон республикаси


-МАЪРУЗА Кириш. Асосий тушунчалар



Download 3,65 Mb.
bet2/53
Sana20.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#564931
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
2 5229079600063054741

1-МАЪРУЗА

Кириш. Асосий тушунчалар




Режа:

  1. Ишлаб чиқаришда машинасозликнинг ўрни.

  2. Ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар.

  3. Ишлаб чиқариш турлари ва дастури.



1. Ишлаб чиқаришда машинасозликнинг ўрни


Машинасозлик халқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири деб ҳисобланади. Унинг маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда қолган тармоқлар ривожланади. Машиналарни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш машинасозликнинг асосини ташкил этади. Чунки машиналар жамият турмуш фаравонлигини кўтарадилар. Улар иш унумдорлигини, меҳнат самарадорлигини ва маҳсулот сифатини оширадилар.


Замонавий машиналарга юқори талаблар қўйилган. Бу талаблардан асосийлари: юқори аниқлик ва тезлик; иссиқликка чидамлилик; кичик вазин ва ҳажм; мустаҳкамлик ва ишончликдир.
Б ундай талабларни ошиб бориши машинасозлар олдига мураккаб конструкторлик ва технологик саволларни қисқа вақт ичида ечиш масаласини қўймоқда. Ўзининг турмуш ҳаётида металл буюмлардан фойдалана бошлангандан бери одамлар уни қуйиш, ишлов бериш ва ундан фойдали йиғма ҳосил қилишга ҳаракат қилганлар.
Ҳозирги замон машинасозлигида металларни ва металлмас материалларни кесиб ишлаш жараёни хилма хилдир. Металларга механик ишлов беришнинг усуллари кўп. Бунинг учун ҳар хил жиҳозлар ва кесувчи асбоблар ишлатилади. Масалан, металл қирқиш дастгоҳлари XII асрдаёқ пайдо бўлган.
Олимлар ва ишлаб чиқариш ходимларининг металл кесувчи асбоблар, металл қирқиш дастгоҳлари, технологик жараёнларни лойиҳалаш ва металларни кесишнинг самарали маромларни топиш соҳасидаги меҳнатлари туфайли «Машинасозликда технологик жараёнлар» фани янги маълумотлар билан бойиди.
«Машинасозликда технологик жараёнлар» фани «Машинасозлик технологияси» фаннинг таркибий қисмидир. Унинг ўқитишдан мақсад – машинасозликда ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашни босқичма – босқич ташкил этиш, сифатли, рақобатбардош ва юқори кўрсаткичларга эга бўлган маҳсулотлар тайёрлашни ўрганишдир. «Машинасозликда технологик жараёнлар» фани билан бир қаторда талабалар «Металларни кесиш назарияси», «Металл кесувчи асбоблар» ва «Металл қирқиш дастгоҳлари» каби фанларни ўрганадилар.
Фаннинг вазифаси талабани машина деталларига механик ишлов бериш усуллари ва технологик жараёнлари билан таништириш, детал тузилишини баҳолаш, хом ашёни, металл кесувчи дастгоҳларни, кесувчи асбобларни тўғри танлашга ва технологик жараён ҳужжатларини тўлдиришга ўргатишдир.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish