ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ Қўлёзма хуқуқида АБДУЛАМИТОВ ИЛХОМ ИКРОМЖОНОВИЧ ПАРМАЛАШ ОПЕРАЦИЯЛАРИДА МЕХАНИК ИШЛОВ БЕРИШ МАРОМЛАРИ ВА ИШЧИ ЮРИШЛАР ВАҚТИНИ ДЕТАЛ ТАЙЁРЛАШ ВАҚТИГА (Тд) ТАЪСИРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ. 5А520601 – «МАШИНАСОЗЛИК ТЕХНОЛОГИЯСИ» МУТАХАССИСЛИГИ БЎЙИЧА МАГИСТР ДАРАЖАСИНИ ОЛИШ УЧУН МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ Раҳбар: т.ф.н.доц. СОТВОЛДИЕВ А.Э. Фарғона-2008 МУНДАРИЖА
I- БОБ. ПАРМАЛАШ ДАСТГОХЛАРИНИ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ, РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ ВА УНУМДОРЛИК НАЗАРИЯСИ 5 1.1. ПАРМАЛАШ РДБ ДАСТГОХЛАРИНИ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ 5 1.2. ПАРМАЛАШ ДАСТГОХЛАРНИ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ТАХЛИЛИ 14 1.3.ДИССЕРТАЦИЯ ИШИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 21 I I –БОБ. 23 ПАРМАЛАШ ОПЕРАЦИЯСИНИ АСОСИЙ ВАҚТИГА ТАСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАХЛИЛИ ВА МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАРИ 23 2.1 CЕРИЯЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ДАСТГОҲЛАРНИ УНУМДОРЛИГИ ВА УЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ. 23 2.2. СЕРИЯЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ДАСТГОҲЛАРНИ УНУМДОРЛИГИ МАТЕМАТИК МОДЕЛАРИ 26 2.3. ПАРМАЛАШ ОПЕРАЦИЯСИ, АСОСИЙ ВАҚТИНИ ТАДҚИҚИ . 33 2.4. - ПАРМАЛАШ ОПЕРАЦИЯСИНИ АСОСИЙ ВАҚТИНИ АМАЛИЙ ТАХЛИЛИ 36 III-БОБ ПАРМАЛАШ ОПЕРАЦИЯСИГА ТАХЛИЛ ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИ ҚИЁСИЙ ТАХЛИЛИ ВА УНУМДОРЛИГИНИ БАХОЛАШ 41 3.1. ПАРМАЛАШ ОПЕРАЦИЯСИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИ ҚИЁСИЙ ТАХЛИЛИ 41 3.2. УНУМДОРЛИКНИ ОШИРИШ УСЛУБЛАРИ 44 IV. ХУЛОСАЛАР 62 V. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ. 63
КИРИШ. Машинасозликда ишлаб чиқаришни бозор иқтисодиёти талаблари асосида ташкил этишда , маҳсулотни тезда такомиллаштириш ва қайта ишлаб чиқариш талаб этилади. Бу эса машинасозликда мосланувчан, универсал дастгоҳлардан фойдаланишни тақозо этади. Яқин вақтларгача универсал дастгоҳлар қўлда бошқарилгани учун ишлаб чиқариш чиқариш жараёни автоматлаштирилмаган эди. Кейинги пайтда рақамли дастур билан бошқариладиган универсал дастгоҳлар кенг қўлланилиши билан серияли, хатто доналаб ишлаб чиқариш шароитида ҳам автоматлаштириш имконияти яратилди. Бундай мосланувчан ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хозирда кўп вазифали (кўп операцияли) РДБ дастгоҳлар базасида мосланувчан ишлаб чиқариш тизимлари ташкил қилинмоқда. Мосланувчан ишаб чиқариш тизимларида оддий РДБ дастгохлари ва кўп вазифали РДБ дастгоҳлари ишлатилади .
РДБ дастгоҳларининг ишлаб чиқарилиши дасгоҳсозликда жуда катта ўзгариш олиб келди. Рақамли дастур билан бошқарилувчи кўп операцияли (кўп юзаларга ишлов бериш) тайёрланадиган детални сифатли ва аниқ хамда тез тайёр бўлиши асосий шартларидан бири хисобланади .
Ҳозирги кунга келиб эса РДБ дастгохларини қўлланган , қўл ёрдамида бошқариладиган дастгоҳларни ўрнини эгалламоқда. Бунга сабаб эса ишлов берилувчи деталга сарфланаётган вақтнинг озлиги ва иқтисодий самарадорлиги. Шу омилларни хисобга олиб қўл билан бошқариладиган дастгоҳларни ҳам баъзи бир камчиликларни ўрганиб тахлил қилиниб уни мукамаллашиши учун олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ўз самарасини бермоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики РДБ дастгоҳларини иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиқариш унумдорлигини ошиши , оз ёрдамчи вақт сарфланиши билан универсал дастгоҳлардан фарқ қилади. Аммо РДБ дастгоҳларнинг таннархини бир неча баробар универсал дастгоҳлардан қимматлиги ҳар хил ишлаб чиқариши шароитларида ўзини оқламаслиги мумкин.
Қиммат бахо автоматлаштирилган дастгохларни самарадорлигини ошириш йўллари бу ушбу дастгохларни унумдорлигини ошириш эканлигини барча олимлар тан оладилар. Олимларни тахлилича РДБ дастгохлари универсал дастгохларга нисбатан хамма операцияларда хам самара бермаслигини аниқлашган.
Масалан: Мураккаб контурли юзаларни фрезалашда РДБ дастгохи контур бўйича автомат равишда маълум ишчи юришларда тўхтовсиз ишлов берилади. Қўлда бошқариладиган дастгохларда эса белгилаб олинган контур бўйича аста секин белгиланган контурни сақлаш учун эхтиёткорлик билан ишлов берилади. Натижада контурли фрезалашда РДБ дастгохи катта самара беради. Лекин чуқур пармалаш операцияларида пармани қириндиларини чиқариш учун қайта-қайта қайтаришга тўғри келади. Қўлда бошқариладиган дастгохларда эса ишчи сезган холда пармани қўлда суради ёки автомат суришда ишлов берилаётганда дастгохни (асбобни) овозига, радиал пармалаш дастгохларида сарфланаётган қувватга мос холда ўзгариб турадиган амперметрни холатига кўра қириндиларни чиқариб ташлаш учун қайтаради. Натижада РДБ дастгохи унумдорлиги қўлда бошқариладиган дастгохга нисбатан оз бўлади.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқган холда пармалаш операцияларида асосий вақтларни чуқурроқ тахлил этиб асосий вақтни камайтириш РДБ дастгохларини унумдорлигини ошириш мумкин.
Магистрлик диссертациясида пармалаш операцияларида асосий вақтни унумдорликни ошириш нуқтаи назаридан ҳар томонлама таҳлил қилинади. Бундан ташқари чуқур тешикларга ишлов беришда РДБ дастгохларини унумдорлиги таъсир этувчи омилларни унумдорлик назариясига асосланган ҳолда тадқиқ қилинади.