РДБ дастгоҳларининг ишлаб чиқарилиши дасгоҳсозликда жуда катта ўзгаришларга олиб келди. Хозирда рақамли дастур билан бошқарилувчи кўп операцияли бир ўрнатишда кўп юзаларга ишлов бериш имкониятига эга бўлган тайёрланадиган детални сифатли ва тез тайёр бўлишини таъминловчи кўп операцияли дастгоҳлар кенг қўлланилмоқда.
Маълумки РДБ дастгохлар , қўл ёрдамида бошқариладиган дастгоҳларни ўрнини эгалламоқда. Бунга сабаб эса ишлов берилувчи деталга сарфланаётган вақтнинг озлиги ва иқтисодий самарадорлиги. Шу омилларни хисобга олиб қўл билан бошқариладиган дастгоҳларни ҳам баъзи бир камчиликларни ўрганиб тахлил қилиниб уни мукамаллашиши учун олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ўз самарасини бермоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики РДБ дастгоҳларини иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиқариш унумдорлиги кўплиги, юқори аниқлиги, билан универсал дастгоҳлардан фарқ қилади. Аммо РДБ дастгоҳларнинг тан нархини 6-8 баробар универсал дастгоҳлардан қимматлиги айрим ишлаб чиқариш шароитларида ўзини оқламаслиги мумкин.
Бу омилларни ҳисобга олиб РДБ дастгоҳдарида ишлаб чиқариш шароитида 3 сменада иш олиб борилиши ўз самарасини беради .
Автоматлаштирилган ишлаб чиқариш шароитида иқтисодий ва техник (эффект)га қуйидаги омиллар ҳисобига эришиш мумкин :