ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ №4 РДБ ПАРМАЛАШ СТАНОГИДА ПЛИТА ТЕШИКЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА БОШҚАРИШ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ.
Ишдан мақсад: РДБ пармалаш станогида плита тешикларига ишлов бериш технологияси ва бошқариш дастурини ишлаб чиқишни ўрганиш.
Керакли жихозлар: Пармалаш дастгохи, заготовка-пўлат 35 ГОСТ 1050-88, бошқарув пулти.
НАЗАРИЙ ҚИСМ
4.1. Тешикларга ишлов бериш жараёнлари.
Баъзи деталларда тешикларга ишлов бериш меҳнатталаблиги деталга ишлов бериш умумий меҳнатталаблигининг 40% гача қисмини ташкил қилиши мумкин, шунинг учун тешикларга ишлов беришнинг рационал схемаларини танлашга алоҳида эътибор бериш керак. Амалда барча турдаги тешикларга ишлов бериш операцияси кетма-кетлиги умумий қоидалар асосида ўрнатилади.
4.1-расм Кўпшпинделли дастгохларда ишлов бериш усуллари.
Тешикларга ишлов беришдаги намунавий ўтишлар. Тешикларнинг бир поғонаси учун технологик ўтишларнинг маълум кетма-кетлигини ўрнатиши мумкин [9].
Марказлаш-махсус марказлаш асбоблари парма ёки конуссимон зенковка билан бажарилади. (4.2-расм, 1-поз.).
Тешикка хомаки ишлов бериш-пармалар, зенкерлар, кескичлар ва фрезалар билан бир ёки бир нечта ўтишда бажарилиши мумкин. (4.2-расм, 2,5,7,8-поз.).
Тешикларнинг ён юзаларига ишлов бериш-йўналтирувчи цапфа ён пластинкалар билан тўғридан-тўғри зенковкалаб бажарилади (4.2-расм, 3-поз.) ёки фрезалар ҳамда плансуппортда ўрнатилган кескичлар билан бажарилиши мумкин.
Конуссимон зенкерлаш-махсус конуссимон зенкерлар билан бажарилади.
Тўғри зенковкалаш-бундай ўтиш йўналтирувчи цапфали тўғри зенковкалаш, ёпиқ тешиклар учун зенкер ёки борштанг ва плансуппортда ўрнатилган кескичлар билан амалга оширилиши мумкин (4.2-расм, 3,7-поз,).
Конуссимон зенковкалаш-фаскаларга ишлов бериш учун ўтиш, конуссимон зенковка, парма ёки кескичлар билан бажарилади. (4.2-расм, 4-поз.).
Резба кесиш-ёпиқ ва очиқ тешиклар учун метчиклар билан бажарилади (4.2-расм, 4-поз).
Тешикларга ярим тоза ишлов бериш-ёпиқ ва очиқ тешиклар учун зенкерлар ва кескичлар билан, шу жумладан плансуппортли ишлов бериш билан амалга оширилади (4.2-расм, 2,5,7-поз.).
Ариқчаларга (ариқчаларга) ишлов бериш-бундай ўтишларга плансуппорт билан ёки қўлда ишлов берилади.
Тоза ишлов бериш-очиқ ва ёпиқ тешиклар учун развёрткалар ёки кескичлар билан, шу жумладан, плансуппортда ишлов бериш билан бажарилади.
4.2-расм. Тешикларга ишлов беришнинг намунавий ўтишлари:
1-марказловчи ёки спирал парма билан марказлаш; 2-пармалаш, зенкерлаш, развёрткалаш; 3-тубли зенкер билан зенкерлаш, цековкалаш; 4-конуссимон зенковка, парма ёки кескич билан конус зенковкалаш; 5-тешикни йўниб кенгайтириш; 6-резба қирқиш; 7-ёпиқ тешикни йўниб кенгайтириш; 8-уч фреза билан тешик фрезалаш; l1-қирқиб кириш, l2-қирқиб ўтиб кетиш, l-тешик чуқурлиги.
Тешикларга ишлов бериш операциясини лойиҳалаш босқичлари. Мураккаб тешикларга (кўп поғонали, ҳар хил деворли) ишлов бериш технологик жараёнини лойиҳалашда асосан, тайёр поғоналар сифати таъминланадиган тоза ўтишлар бошқа поғоналарга ишлов беришдан мустақил равишда белгиланади. Ҳар хил поғоналар учун хомаки ўтишлар ўзаро боғлиқ бўлиб, одатда, улар асбоблар ўлчами ҳамда ишчи ва ёрдамчи юришлар режаси аниқлаштирилган ҳолда бирлаштирилади.
Технологик ўтишларни белгилашга киришишдан олдин қандай асбоб қўлланишини (стерженсимон асбоб, парма, зенкер, развертка, тешик йўниш кескичи ёки униси ҳам-буниси ҳам) ўрнатиш керак. Бу масалани ҳал қилишда тешик ўлчамлари ва станок вазифаси (пармалаш, тешик йўниш, кўп мақсадли) билан бирга хомаки ишлов беришга (фрезалаш ёки тешик йўниш) ва заготовка турига бўлган талабларни ўз ичига оладиган умумий технологик кўрсатмалар ҳам инобатга олиниши керак.
4.3-расм. Кесиш жараёни ва дастгох шпиндели.
Хомаки ишлов бериш учун фрезалашнинг қўлланиши операциясини бажариш учун зарур бўлган асбоблар номенклатурасини қисқартириш имконини беради.
Технологик кўрсатмаларда деталга ишлов беришни бир нечта операцияда, махсус станокларда бажариш талаблари бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда, биринчи босқичда технологияни белгилаш максимал имкониятларга эга станоклар бўйича олиб борилади, алоҳида операцияларга бўлиш эса станок имкониятларини инобатга олган ҳолда бошқа босқичларда амалга оширилади.
Тешик йўниш асбоблари билан бажариладиган технологик ўтишлар тешиклар ўқларининг жойлашишидаги четга чиқишлар 0,1 мм дан кичик бўлганда, тешиклар диаметри тешик йўниш асбобини қўллаш имкониятини берганда бажарилади.
Назорат учун саволлар:
РДБ пармалаш дастгохида деталларга ишлов бериш усуллари?
Пармалаш дастгохларида ишлов бериш усуллари?
РДБ пармалаш дастгохида қандай деталларга ишлов берилади?
Пармалаш дастгохларида ишлов беришда технологик хужжатлар қандай тузилади?
РДБ пврмалаш дастгохларида ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан ташкил топган?
Do'stlaringiz bilan baham: |