1. 2 - Расм 2Р135Ф2 РДБ пармалаш дастгохи Булар қуйидагилар:
ишлов бериладиган детални юклаш ва бўшатиш ишлари ишлов бериш жараёнига таъсир ўтказмайдиган қилиш.
Координата алмашиши, кескични, тез тушиб, тез чиқиши янги ишлов бериладиган деталга координата бўйича тез ҳаракатланиб келишини таъминлаш.
Кескичларни координата бўйича 0 нуқтага келиши ва кескичларни автоматлаштирилган тарзда алмаштирилиши.
Буларнинг ҳаммаси ишлов бериш жараёнига таъсир кўрсатади албатта асосий ва ёрдамчи вақтларни қисқаришини таъминлайди бу эса дастгоҳни мукаммалигидан дарак беради.
Шунинг учун ҳозирги кунда РДБ дастгоҳларда ёрдамчи вақтни қисқартирилиши асосий ўрганилаётган соҳалардан бири чунки бу усул билан пармалаш дастгохини иш унумини ошириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш мумкин.
Юқорида айтиб ўтилгандек РДБ дастгоҳларини қўлаш керакли ишчи кадрларнинг етмаслиги ва бир қанча омил(иш унумини ошириш,дасгтохни нархини оқлаш) мақсадида 3 сменада ишлашни талаб этади. Иккинчи смена охирида дастгоҳни ва ишлов бериладиган загатовкаларни таёрлаб 3 - сменада эса мустақил автоматлаштирилган тарзда ишлаши керак бўлади. Бу муаммони ҳал этиш учун автоматлаштирилган РДБ дастгоҳи автомат равишда кескич алмаштириш қурилмаси ва автомат равишда загатовкалар алмаштириш қурилмаси билан таъминланган бўлиши зарур. 2 смена охирида загатовкалар магазини тўлдирилади ва дастгоҳни автомат равишда ишлаши бошланади. Бу усул “Одамсиз технология” номини олди бу албатта ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга жуда катта хисса қўшди.
“Одамсиз технолгиялар”да ИР 500МФ4 моделли кўпоперацияли дастгоҳлари қўлланилади. Бу дастгоҳ фрезалаш-пармалаш-тешик йўниш дастгоҳлари гуруҳига киради ва горизонтал-тешик йўниш дастгоҳи каби жойлашган бўлади. Портал (П-симон) стойка 7(Z-координата) (1.3-расм). Станина 10 нинг йўналтиргичларида бўйлама йўналишда, стол 11 (X координата) эса кўндаланг йўналишда силжийди.Стол 11 га йўлдош 2 билан буриш столи 1 ўрнатилган. Мазкур дастгохда кучли шпиндел 3 ва шпинделли бабка 4 стойканинг ёнида эмас, балки унинг чуқурчасида жойлашган.
Иш органларининг бундай жойлашиши вазмин ҳамда бикр П-симон стойка биргаликда шпинделларнинг жуда мустаҳкам бўлишини ва шпинделли бабка (Y координата) нинг аниқ чизиқли силжишини таъминлайди.Стойканинг ён томонида 30 та асбобли магазин 6, унинг чуқурчасида эса, икки қамрагичли манипулятор 5 ўрнатилган. Бу манипулятор асбобларни алмаштиради. Икки позицияли буриш столи 9 йўлдош 8 билан бирга алоҳида пойдеворга ўрнатилган.Бу стол заготовкани ўрнатиш вақтини ва детални ечиб олиш вақтини асосий вақтга қўшишга имкон беради.
1.3-расм. ИР 500МФ4 моделли кўпоперацияли дастгоҳ.
Дастгоҳ CNC тоифасидаги юқори класс РДБ позиция-контурли система билан жиҳозланган.Бу дастгоҳда қуйидаги силжишлар: стойканинг кўндаланг , столнинг бўйлама, шпинделли бабканинг вертикал, буриш столининг айланма силжишлари дастурланади.
Чизиқли силжиш қадами 0.002 мм. Тескари боғланиш датчиклари сифатида револғверлар ишлатилади. Дастур РДБ қурилмасига перфолента орқали ёки пултдаги ҳарф- рақамли клавиатура ёрдамида қўл билан, шунингдек дастур тўплагич, телетайп ёки марказий ЭХМ воситасида киритилиши мумкин.
Дастгоҳда асосий ҳаракат учун ростланадиган ўзгармас ток электродвигатели ва суришлар юритмасида редукторсиз кенг миқёсда ростланадиган катта моментли двигателлар ишлатилгани туфайли кинематик схема анча оддий тузилган.Асосий ҳаракат юритмасида шпинделнинг айланиш частоталарини ростлаш чегараларини кенгайтириш учун узатиш нисбати
ва
бўлган икки поғонали тезликлар қутиси ишлатилади.
Дастгоҳнинг асосий кўрсаткичи стол иш юзасининг ўлчамларидан (иборат. Бу ўлчамлар дастгоҳ моделининг белгисида кўрсатилади. Мазкур дастгоҳда стол иш юзасининг ўлчамлари 500 мм бўлиб, унга узунлиги 200-500мм ли ўртача корпус деталларни ўрнатиш мумкин