3.3.3. Эгилишга ишлайдиган элементларни ҳисоблаш.
Эгилишга ишлайдиган элементларнинг биринчи гуруҳига тааллуқли чегаравий ҳолат деганда уларнинг юк кўтарувчанлик йўқотиш деб тушунилади. Бунда элементда қовушоқ бузилиши, устиворлик йўқолиши ҳамда ҳаддан зиёд пластик деформация содир бўлишлиги тушунилади.
Шунинг учун эгилишга ишлайдиган элементлар қуйидаги шартларни қаноатлантириши зарур:
бу ерда: «М» ва «Q» - ҳисобий юклардан ҳосил бўлаётган энг катта
эгивчи момент ва кесиб ўтувчи куч,
- кесимнинг энг кичик бўлган қаршилик моменти,
- кесимнинг статик моменти,
- тўсин деворчасининг қалинлиги,
- пўлатнинг қирқилишга бўлган ҳисобий қаршилиги.
Шу шарт бажарилса пўлат материали эластик холатда ишлаши таъминланади ва атом аро боғланиш тизими бузилмайди.
Агар элемент иккала бош текисликлар бўйича эгилса:
бу ерда: Х ва У - ҳисобланаётган нуқтани координаталари,
Ix ва Iу – х ва у ўқларга нисбатан кесим юзани инерция моментлари.
Юклар ортиши билан тўсин кесимининг четки толаларидаги кучланиш оқувчанлик чегарасига етади. Юкланишнинг янада оширилиши толалардаги кучланишга таъсир кўрсатмайди. Қўшимча юкни қабул қилиш учун тўсиннинг энг зўриққан толалари яқинидаги толаларда ҳам кучланишлар аста-секин оқ га тенглаша боради ва пировардида кўндаланг кесимнинг кучланишлар эпюраси тўғри тўртбурчак шаклга келади. Бу ҳолат энг катта эгувчи момент қийматига мос келиб, пластиклик шарнири деб аталади. Гохида эгилишга ишлаётган элементларни материали эластик ва пластик холатда ишлашлиги бўйича хисоблаш рухсат этилади. Бошқа сўз билан этганда эгивчи элементларда пластик деформациянинг ривожланиши рухсат этилади, лекин биринчи ва иккинчи чегаравий ҳолатлар шартларига жавоб бериш шарти билан:
Иккинчи чегаравий ҳолат бўйича текширишдан мақсад қурилмадан мўътадил фойдаланишга имконият бермайдиган эластик деформациялар содир бўлишининг олдини олишдур. Шунинг учун меъёрий юклар таъсирида вужудга келадиган солқилик жоиз солқиликдан ошмаслиги лозим:
Назорат саволлари.
Биринчи гуруҳ чегаравий холатлар конструкцияларни қайси холати билан боғлиқ ва нималар киради?
Конструкцияларни қайси холатлари иккинчи гуруҳ чегара холатларга киради?
Қайси юклар конструкцияга доимий таъсир этади?
Вақтинча қисқа муддатда таъсир этадиган юклар қайси юклар бўлиши мумкин?
Чўзилишга ишлайдиган элементлар қайси формула билан ҳисобланади?
Сиқилишга ишлаётган элементлар қайси формула билан ҳисобланади?
Эгилишга ишлайдиган элементлар қайси формула билан ҳисобланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |