Газ алангасида пайвандлаш.
Пайвандлашнинг ушбу усулида бириктириладиган элементлар ёнувчи газлар (ацетилен, табиий газ, керосин ва бензин буғлари) ёрдамида қиздирилиб уларнинг пайвандланадиган жойи суюқлангандан кейин, ёнаётган алангага метал сим киритилади. Бу сим асосий элементларни метали билан бирга суюқланиб, бир бутун яхлит бирикма ҳосил қилади.
5.1.1.§.Пайванд бирикмаларнинг хиллари.
Пайванд бирикмаларда элементлар учма-уч ва устма-уст уланган бўлади. Базан бу икки хил усулдан аралаш фойдаланиш ҳам мумкин. Чокнинг тузилишига кўра учма-уч ва бурчакли бўлади. Элементларнинг пайвандланадиган қирраларига илгаридан ишлов бериш турига қараб V-шаклли, К-шаклли, Х-шаклли ва U-шаклли чоклар бўлади.
5.1.2§.Пайванд бирикмаларни ҳисоблаш.
Пайванд бирикманинг мустаҳкамлиги бириктирилган элементларнинг материалига, чок металининг мустаҳкамлигига бирикманинг шакли ва турига, кучлар таъсирининг характерига, пайвандлаш усулига ва пайвандчининг малакасига боғлиқ бўлади.
Учма - уч чокни ҳисоблаш. Учма - уч пайванд чокларга бўйлама куч таъсир этганда чокнинг мустаҳкамлиги қуйидагича текширилади:
бу ерда: N – бўйлама таъсир этаётган ҳисобий куч,
t – чокнинг қалинлиги (бириктириладиган элементларнинг кичик қалинлигига тенг),
чокнинг ҳисобий узунлиги (чокнинг геометрик узунлигига тенг агар чок ташқарига чиқарилган бўлса, бўлмаса 2t см.га кам деб ҳисобланади),
учма-уч пайвандланган бирикмадаги чокнинг сиқилиш ва чўзилишга ҳисобий қаршилиги, чўзилиш сиқилиш ва эгилишдаги
Бурчак чокли пайвандланган уланмаларни бўйлама ва кўндаланг кучлар харакати вақтида икки кесишув бўйлаб (шартли) кесма бўйича ҳисоблаш керак. Бурчакли чок бириктириладиган элементлар қирраларининг бурчагида ҳосил бўлади. Ишлаш характери ва асосий куч оқимларига нисбатан фазода жойлашишига қараб бурчакли чок икки хил бўлади: ёнбош ва кўндаланг. Ёнбош чок бўйлама куч таъсирида қирқилишга ишлайди. Бунда қирқилиш сиртининг баландлиги бўлган бурчак биссектрисаси бўйича йўналган бўлади. Бурчакли чоклар қуйидаги формулалар бўйича ҳисобланади:
Эритилган чокнинг кесими бўйича:
эриш чегарасидаги металлнинг кесими бўйича
бу ерда: пайванд усулига боғлиқ бўлган коэффициентлар: оқувчанлик чегараси 530МПа (5400 кг/см2 ) гача бўлса, ҚМҚ 2.03.05-97 нинг 13,1 жадвал бўйича: оқувчанлик чегараси пайвандлаш тури, чок холати ва пайвандлаш сими диаметрига боғлиқ бўлмаган холда 530МПа (5400 кг/см2 )дан юқори бўлса βf=0,7 ва βz=1бўлади (бириктириладиган элементларнинг кичик қалинлигига тенг).
чокнинг қалинлиги,
эритилган пўлат чокнинг ҳисобий қаршилиги,
γm – чок материали бўйича ишончлилик коэффициенти, у 1,25га тенг агар Run <530МПа ва 1,35 тенг агарRun >530МПа бўлса.
эриш чегарасидаги пўлатнинг ҳисобий қаршилиги,
чокнинг ҳисобий узунлиги, геометрик узунлигига 1 см қўшилади.
5.1 жадвал.
Пайвандлаш симининг dмм диаметри вақтидаги пайвандлаш тури
|
Чок ҳолати
|
Коэффи-
циент
|
Чоклар катетларидаги f ва z коэффициентлари қийматлари,мм
|
3-8
|
9-12
|
14-16
|
18 ва ундан юқори
|
d3-5 даги автоматик
|
Лодочкага
|
f
|
1,1
|
0,7
|
z
|
1,15
|
1,0
|
Пастроққа
|
f
|
1,1
|
0,9
|
0,7
|
z
|
1,15
|
1,05
|
1,0
|
D1,4-2 даги автоматик ва ярим автоматик
|
Лодочкага
|
f
|
0,9
|
0,8
|
0,7
|
z
|
1,05
|
1,0
|
Пастроқ, горизонтал, вертикал
|
f
|
0,9
|
0,8
|
0,7
|
z
|
1,05
|
1,0
|
d1,4 даги қўл; яхлит кесишувли сим билан ёки кукунли сим билан ярим автоматик пай-вандлаш
|
Лодочкага, пастроқ, горизонтал, вертикал, шифтли
|
f
|
0,7
|
z
|
1,0
|
Эслатма. Коэффициентлар қийматлари пайвандлашнинг нормал режимларига тўғри келади.
Агар пайванд (чок) бирикма бир неча хил чоклар (учма-уч, ёнбош ва кўндаланг бурчакли) дан ташкил топган бўлса, бундай бирикма аралаш пайванд бирикма деб аталади. Шартли равишда бундай чокли бирикмаларда кучланиш, қирқилиш сиртлари бўйлаб, текис тақсимланган деб қабул қилинади.
б) расмда учма-уч пайвандланган қисмларнинг тахтакачлар ёрдамида мустаҳкамланган аралаш бирикмаси кўрсатилган. Бундай хилдаги бирикмаларни ҳисоблашда тахтакачлар ва учма-уч чокларнинг кўндаланг кесим юзасида кучланиш бир хил деб қабул қилинади.
1.1. Масала. Чўзилишга ишлаётган учма-уч бириктирилган пайванд чокни хисобий узунлигини аниқланг?
Тасмасимон универсал пўлатни қалинлиги t1 10мм ва t2 8мм, чўзаётган хисобий куч 560 кН га тенг. Пўлат маркаси ВСт 3пс 6-1.
Ечим: Пайванд чокни хисобий узунлиги қуйидаги формула орқали аниқланади.
Демак, эни 340 мм ли универсал тасмасимон пўлатни бирикмага ишлатишимиз керак.
1.2. Масала. Чўзилишга ишлаётган бурчакли чокни узунлигини аниқланг?
L 50x5 иккита бурчакли, қалинлиги t10 мм ли фасонкага бириктирилган бўлса, чўзаётган хисобий куч 500 кН га тенг. Пўлат маркаси ВСт 3пс 6-1.
Ечим: Бурчакли чок иккита кесим бўйича хисобланади: Эритилган пўлат чоки кесими бўйича ва эриш чегарасидаги металлнинг кесими бўйича. Опушкада чокни узунлигини қуйидаги формулалар билан аниқлаймиз.
Rwf – эритилган пўлат чокнинг хисобий қаршилигини аниқлаймиз.
Rwz – эриш чегарасидаги металлнинг хисобий қаршилиги.
Демак, опушка чокни узунлиги 31,7см га тенг.
Перо чокни узунлигини аниқлаймиз.
Демак, перо чокни узунлиги 14,2 см га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |