Болтлар бирикмада жойлаштирилиши.
Болтлар орасидаги масофа: а) минимал – 2,5d; б) максимал – чекка қатордаги - 8d ёки 12t; в) максимал – ўрта қатордаги 16d ёки 24t чўзиладиган, 12d ёки 18t сиқиладиган.
элемент чеккасидан болтгача бўладиган масофа:
а) минимум таъсир этаётган кучни ёни бўйлаб таъсир этса – 2d,
б) таъсир этаётган куч кўндаланг кесим бўйлаб таъсир этса – 1,5d ва прокат элементларда 1,2 d;
в) максимал 4d ёки 8t.
2.1. Масала. Фермани тепа токчасини устунга бириктирадиган болтларни диаметрини аниқланг? Фермани тепа токчаси устунга 4-та болт билан бириктирилган. Чўзаётган хисобий куч 500 кН га тенг. (расм – 8.)
Ечим: Битта болтга таъсир этаётган хисобий кучни аниқлаймиз.
Чўзилишга ишлаётган болтни юк кўтариш қобилияти қуйидаги формула билан топилади.
бундан
болтни юк кўтариш қобилиятини таъсир этаётган хисобий кучга тенг деб:
ва резбани баландлигини эътиборга олиб болтни диаметрини аниқлаймиз d30 мм.
2.2. Масала. Чўзилишга ишлаётган болтли бирикмани хисобланг. Нормал болтларни диаметри 18 мм га тенг, уларни сонини топинг ва бирикмада жойлаштиринг, асосий элементни заифлашган кесимдаги кучланишни аниқланг? Расм – 9.
Чўзаётган хисобий куч 800 кНга тенг. Пўлат маркаси 18 пс.
Ечими. Битта болт қабул қилиши мумкин бўлган хисобий кучни аниқлаймиз:
Болт қирқилишга ишлаётганда.
Пакет материаллари эзилишга ишлаётганда.
Бирикмадаги болтлар сонини аниқлаймиз.
Болтларни сонини 14 та деб қабул қилиб оламиз ва бирикмада жойлаштирамиз. Биринчи қаторга 5 та иккинчи қаторга 4 та ва учинчи қаторга 5 та. Жами бирикмага 28 та болтлар жойлаштирилади.
Элементни заифлашган кесим юзасини аниқлаймиз ва унда хосил бўлаётган кучланишни топамиз.
Бирлаштирадиган фасонкани ўлчамларини аниқлаймиз.
Демак. Прокладкани ўлчамлари 360х340х8 2 та варақасимон пўлат сортаментидан олинади.
2.3. Масала. Юқори мустахкамли болтлар билан бириктирилган бирикмани хисобланг. Чўзаётган хисобий куч 800 кН га тенг. Болтларни диаметри 18 мм га тенг. Пўлат маркаси 40 ХФА Rbun 13500 кгсм2, 1350 Мпа. Болтларни сонини аниқлаб бирикмада жойлаштиринг. Асосий элементни заифлашган кесимдаги кучланишни аниқланг?
Ечими. Битта болт билан махкамланган элементлардаги туташ сиртлардан хар бирининг қабул қила оладиган хисобий кучни аниқлаймиз:
Бирикмага талаб қилган болтларни сонини аниқлаймиз:
Болтларни сонини 8 деб қабул қилиб оламиз ва бирикмада жойлаштирамиз.
Хар қаторга 4 -та болт жойлаштирамиз. Жами бирикмага 16 – та болт жойлаштирилади.
Элементни заифлашган кесим юзасини аниқлаб унда хосил бўлаётган кучланишни топамиз.
Бирлаштирадиган фасонкани ўлчамларини аниқлаймиз.
Демак, прокладкани ўлчамлари 360х250х8х2 та варақасимон пўлат сортаментидан олинади.
Назорат саволлари.
Электр ёйи ёрдамида пайвандлаш кимлар томонидан кашф этилган?
Электр ёйи билан пайвандлаш усуллари?
Учма-уч чокни ҳисоблаш қайси формула орқали бажарилади?
Бурчакли чокни ҳисоблаш қайси формулалар орқали бажарилади?
Учма-уч пайванд чокларни шакллари?
Болтларни хиллари?
Болтли бирикмалар қандай ҳисобланади?
Ўта мустаҳкамли болтлар билан бажарилган бирикмалар қандай тартибда ҳисобланади?
Болтлар бирикмада қандай жойлаштирилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |