§12. Пўлат эритувчи ёй печлари (ПЭЁП) Таянч сўзлар ва иборалар: ПЭЁП ларининг энергетик характеристикалари; ПЭЁП ларининг ишчи (технологик) характеристикалари; ПЭЁП ларининг алмаштириш схемаси; ПЭЁП ларининг минимум электр энергияси сарф қилиш оптимал режими; ПЭЁП ларининг максимал ишлаб чиқарувчанлик оптимал режими; ПЭЁП ларининг иш режими; фойдали қуввати; тўла қувват; қувват коэффициенти; ишлаб чиқарувчанлик.
Печдан, хусусан электродлар занжиридан оқаётган ток кучининг миқдорига кўра ПЭЁП ларини қуйидаги иш режимларида ишлайди деб юритилади:
а) салт юриш режими (электр ёйи мавжуд эмас,I = 0)
б) нормал (номинал) иш режими (I = Iном);
в) эксплутацион қисқа туташув режими (I = Iқ.т.).
Печнинг тўла қуввати Ртўла, ёйда сарф бўлаётган қуввати Рёй, йўқолаётган ( бехуда сарф бўлаётган) электр қуввати Рэл.й., йўқолаётган иссиқлик қуввати Рисс.й, печнинг фойдали иш коэффициенти ва печнинг қувват коэффициенти cоs каби катталиклари билан печp токи ўртасидаги боғланиш характеристикалари ПЭЁП ларнинг энергетик характеристикалари деб юритилади (яъни энергетик характеристикаларни ифодаловчи боғланишлар - Ртўла = f(I); Рёй = f(I); Р.эл.й = f(I); Рисс..й. = f(I); = f(I); ва соs = f (I) лардир).
ПЭЁП томонидан сарф бўлаётган электр энергияси N, печнинг ишлаб чиқарувчанлиги q, печнинг тўла фойдали иш коэффициенти п ва 1 тонна маъсулотни эритиш учун кетган вақт t каби катталиклар билан печp токи ўртасидаги боғланиш характеристикалари печнинг технологик ёки ишчи характеристикалари деб юритилади
(ишчи характеристикалар - N=f(I); q = f(I); п = f(I); ва
t = f(I); - боғланишлар билан ифодаланади).
Печнинг энергетик ва ишчи характеристикаларини таълил қилиш орқалигина, барча кўрсаткичлар бўйича оптимал иш режимини белгиловчи ток қийматини белгилаш мумкин. Ушбу характеристикаларни ПЭЁП нинг алмаштириш схемаси ёрдамида назарий ъисоблаб чиқилади (15 - расм). Алмаштириш схемасида печp электр занжирининг элементлари мос равишда индуктив ва актив қаршиликлар билан алмаштирилади, электр ёйи эса актив қаршилик сифатида қабул қилинади.
15 - расмда қуйидаги белгилашлар амалга оширилган:
- трансформатор иккиламчи чульамининг актив ва индуктив қаршилиги:
- мос равишда қисқа тармоқнинг актив ва индуктив қаршилиги;
- электр ёйининг қаршилиги;
- реактор актив ва индуктив қаршиликларининг келтирилган қийматлари;
- трансфороматор бирламчи чульами актив ва индуктив қаршиликларининг келтирилган қийматлари;
- манбадаги фаза кучланиши;
- электр ёйидаги кучланиш.
15 - расм. ПЭЁП нинг алмаштириш схемаси.
Алмаштириш схемасини тузишда қаршиликларни келтирилган қийматлари қуйидаги тартибда аниқланади. Трансформаторнинг иккиламчи занжирига келтирилган ва хақиқий занжирлардаги йўқолаётган қувват бир-бирига тенг бўлишидан келиб чиқиб, мисол учун r1 қуйидаги тенгламадан топилади:
(1) дан
(2)
бу ерда - трансформациялаш коэффициенти.
Шундай қилиб, қийматини аниқлаш учун r1 қийматини трансформациялаш коэффициенти квадратига тескари пропорционал равишда ўзгартириш талаб қилинади. Худди шундай тартибда ва қийматлари аниқланади. Занжирнинг тўла қаршилиги алмаштириш схемасидан, тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали аниқланади (15,б расмда тўла қаршиликлар орқали ифодаланган алмаштириш схемаси келтирилган). Қисқа туташув токининг трансформатор икиламчи чульамига келтирилган ( ) қиймати қуйидагича аниқланади:
(3)
ПЭЁПларнинг энергетик характеристикалари қуйида келтирилган тенгламалар ёрдамида аниқланади ва уларга асосан қурилади..
Pисс.й= (4)
Pфойда= (5)
Pтула= Pфойда+ Pисс.й= (6)
(7)
(8)
(9)
ПЭЁПнинг технологик ( ишчи ) характеристикалари эса қуйидаги тенгламалар ёрдамида аниқланади ..
(10)
(11)
(12)
бу ерда: q - 1 соатдаги печp ишлаб чиқарувчанлиги ;
- 1 тонна пўлат ишлаб чиқиш учун сарф бўладиган электр энергиясининг назарий қиймати;
- 1 тонна пўлат ишлаб чиқариш учун сарф бўладиган электр энергиясининг амалдаги қиймати.
16 – расм
16 - расмда печнинг энергетик ва ишчи характеристикалари келтирилган. Характеристикалар тахлили шуни кўрсатадики, токнинг ошиши билан Рэл. токнинг квадратига пропорционал равишда ортиб боради, ёйдаги қувват Рёй ва актив қувват ўз қийматларининг максимумигача ортиб боради ва ундан сўнг (токнинг ортиб боришига қарамай) камайиб боради. Токнинг I қийматида энергия сарфи ўз қийматининг минимумига, фойдали иш коэффициенти эса ўз қийматининг максимумига тенг. Шундай қилиб, токнинг I қиймати печнинг минумум электр энергияси сарф қилиш оптимал режимини белгилайди.
Токнинг I’’ қийматида ёйдаги қувват Рёй ўз қийматининг максимумига, ишлаб чиқарувчанлик ўзининг максимум қийматига ва 1 тонна пўлат ишлаб чиқиш учун кетган вақт t ўз қийматнинг минимумига тенг. Шундай қилиб, токнинг I’’ қиймати печнинг максимал ишлаб чиқарувчанлик бўйича оптимал режимини белгилайди. Одатда I’’>I’. Печp ўзининг оптимал энергетик режимига оптимал ишлаб чиқарувчанлик режимидаги токдан кичик бўлган ток қийматида эришар экан.
Шундай қилиб, агар корхона электр энергиясини дефицити шароитида ишлаётган бўлса, унда печp оптимал энергетик режимда ишлаши мақсадга мувофиқ. Агарда максимал ишлаб чиқарувчанлик талаб қилинса, унда печнинг I’’ катталикдаги ток режимида ишлагани мақсадга мувофиқдир.
ПЭЁПлари электр энергияси истеъмолчиси сифатида электр таъминоти ишончлилиги бўйича иккинчи гурух категория истеъмолчиси ъисобланади. Уларнинг бирламчи қуввати катта бўлиб, 0,4-80 MвА га, қувват коэффиценти cъs = 0,85-0,89 (ДСП-5) ёки cъs = 0,7 (ДСП-200) га тенг. Печнинг иш режими - даврий кескин ўзгарувчан ва сутка давомида сурункали.
Электр ёйи ночизиқли актив қаршилик ъисобланиб, ёниш шароитига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |