Таянч сўзлар ва иборалар: Билвосита ишловчи ЭЁП лар; бевосита ишловчи ЭЁП лар; қаршилик ЭЁП лари; вакуум ёй печлари; плазмали печлар ва плазмали-ёй эритиш қурилмалари; ЭЁП ларнинг электр таъминоти бош занжири ва унинг схемаси; билвосита ишловчи ЭЁП нинг тузилиши; бевосита ишловчи ЭЁП нинг тузилиши; электродлар; қисқа тармоқ; эксплуатацион қисқа туташув.
Электр ёй печлари (ЭЁП) металлургия, кимё, машинасозлик ва саноатнинг бошқа жабҳаларида қўлланиладилар. Улар қуйидаги турларга бўлинадилар:
1. Билвосита ишловчи ЭЁП лари - уларда электр ёйи иссиқлик ишлови берилаётган (эритилаётган) металл устида жойлашган электродлар ўртасида ҳосил қилинади ва бунда электр ёйи ва металл ўртасидаги иссиқлик алмашуви - нурли иссиқлик алмашуви усули орқали амалга оширилади.
2. Бевосита ишловчи ЭЁП лари - уларда электр ёйи электродлар учи билан металл ўртасида ёнади ва бунда ёйдаги иссиқлик металлга нурли иссиқлик алмашуви, конвекция ва иссиқлик ўтказувчанлик орқали узатилади.
3. Қаршилик электр ёй печлари - бундай печларда ёй электр ўтказувчан шихта қатлами остида ёнади, бунда иссиқлик қисман ёй разрядида ва қисман шихта орқали ток оқиб ўтиши оқибатида эритилаётган материалда ажралиб чиқади ва печь хажмига узатилаётган иссиқлик-иссиқлик ўтказувчанлик, нурли иссиқлик алмашуви ва қисман конвекция усулларида амалга оширилади.
4. Вакуум ёй печлари - уларда электр ёйи инерт газларда ёки электрод ва суюқ металл ваннаси ўртасида кичик босим остида эритилган материал (металл) парларида ҳосил қилинади (ёнади).
5. Плазмали печлар ва плазмали - ёй эритиш қурилмалари - бундай қурилмаларда металларга иссиқлик ишлови бериш, электр ёйи ва у билан бириктирилган инерт газининг плазма оқими ёрдамида амалга оширилади.
§11.1 Билвосита ишловчи электр ёй печлари
12-расм
Билвосита ЭЁП нинг схемаси 12 - расмда келтирилган. Бир фазали билвосита ЭЁП ларнинг асосий қисмлари қуйидагилардан иборат: 1- ички қисми юқори ҳароратларга (ўтга) чидамли материал билан футеровкаланган горизонтал ванна; 2-горизонтал ваннанинг қарама - қарши деворларига ўрнатилган электродлар. Электродлар сарф бўлиб бориши мобайнида махсус механизм ёрдамида бир-бирига қараб силжитиб борилади; 3 – эритилаётган материал. Ушбу материал ваннага печь корпуси 5 нинг ён дарчаси орқали юкланади; 4 - электр ёйи.
Электродлар кучланиш манбасига улангандан сўнг махсус механизм ёрдамида учлари бир-бирига туташтирилади ва бунинг оқибатида электродлар занжирида ток ҳосил бўлгач, бир-биридан узоқлаштирилади ва натижада ёй ҳосил бўлади. Ёйда ҳосил бўлган иссиқлик энергияси ўзлаштирилиши ъисобига металларга иссиқлик ишлови берилади ёки эритилади. Металл эритиб бўлингач, оьдириш механизми ёрдамида печь оьдирилади ва эритма махсус идишларга тўкилади. Печь қуввати манба токини ва электродларни яқинлаштириш ёки узоқлаштириш натижасида ёй узунлигини ўзгартириш ъисобига бошқарилади.
Печнинг асосий электр жиҳозларини печь трансформатори, бошқариш реактори ва электродларни узатиш механизмининг электр юритмаси ташкил этади.
Билвосита ЭЁП лари 0,25 т ва 0,5 т сиьимига эга. Улар мос равишда қуввати 175 - 250 ва 250 - 400 кВ*А га тенг трансформаторлар билан таъминланган бўлиб, бундай печларда графитлаштирилган электродлар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |