§ 16.2. Бир постли пайвандлаш генераторлари
Кўп постли генераторлардан ўзининг ташқи характеристикаси ва конструкцияси билан фарқ қилади. Бир постли генераторларда балласт реостатлардан фойдаланилмаслиги сабабли, улар юмшоқ пасаювчан (крутопадаюўая) характеристикага эга.
Энг оддий бир постли пайвандлаш генератори ўзидан якорp чульамига кетма-кет уланган магнитсизлантириш чульамига эга генераторни ифодалайди. (25 - расм).
25-расм
Расмда :
НО - мустақил қўзьатиш чульами;
РО - магнитсизлантириш чульами;
Фн - НО чульами оқими
Фро-РО чульами оқими
Фн ва Фр оқимлари бир бирига қарама - қарши йўналган. Салт юришда Фр = 0 ва Uо=с.Фн. Юклама режимида ёй кучланиши:
Uд=C(Фн-Фр)-IRг
Фр оқими юклама токига пропорционал бўлганлиги сабабли юклама токининг ортиши Фр оқимининг ортишига олиб келади ва юмшоқ пасаювчи ташқи характеристикада ишлашни таъминлайди. Салт юриш кучланишини қўзьатиш чульами занжиридаги реостат ёрдамида ростланади, қисқа туташув токини эса (мос равишда пайвандлаш токини) магнитсизлантириш чульами РО нинг ўрамлар сонини ўзгартириш орқали ростланади.
а) б)
26- расм
26-расмда бир постли генераторнинг ташқи характеристикалари келтирилган, жумладан 26а - расмда мустақил қўзьатиш чульамининг турли токлари учун олинган характеристикалар, 26,б - расмда эса магнитсизлантириш чульамининг турли ўрамлар сонида олинган характеристикалар кўрсатилган.
§ 16.3 Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари
Техник - иқтисодий кўрсаткичларни ва талаб қилинган пайвандлаш сифатини таъминлаган ҳолларда ўзгарувчан токда пайвандлаш ўзгармас ток агрегатларида пайвандлашга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:
1. Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари тўғридан тўғри манбага уланишлари муносабати билан, пайвандлаш токи манбасининг нисбатан арзонлиги ва шунингдек, пайвандланаётган маъсулот бирлигига кўра амортизация сарфларининг кичиклиги.
27 расм
2. Қурилманинг содда тузилиши, юқори даражадаги ишончлилик ва таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатиш эксплуатацион сарфларнинг кичиклиги.
3. Пайванланаётган маъсулот бирлигига сарф
бўлаётган электр энергияси миқдорининг кичиклиги. Ўзгарувчан ток билан пайвандлашда манба сифатида кучланиши 220 ёки 380 В бўлган махсус пайвандлаш трансформаторлардан фойдаланилади.
Улар тузилишига кўра икки кўринишда ижро этилади.:
1) нормал магнит тарқалишни таъминловчи;
2) юқори магнит тарқалишини таъминловчи.
27-расмда келтирилган а л о ъ и д а дросселли пайвандлаш трансформаторлари ҳозирги кунда чиқарилмаганига қарамай фойдаланишда кўплаб СТЭ-22; СТЭ--23; СТЭ-32; СТЭ-34; серияли 250;300;450;500 А пайвандлаш токига эга трансформаторлардан фойдаланилмоқда ( ПР = 60 % ).
Бундай трансформаторларда пайвандлаш токининг миқдори дросселдаги мавжуд ъаво бўшлиьи ни ўзгартириш орқали амалга оширилади, бунда максимал пайвандлаш токи (зазор) нинг энг катта қийматига тўғри келади.
28 - расм.
28 - расмда СТН типидаги пайвандлаш трансформа-тори (Никитин трансформатори деб юритилади) кўрсатилган бўлиб, унда иккиламчи чульам II дан ташқари умумий магнит ўтказичга қўшимча реактив чульам IIк жойлаштирилган. Трансформаторнинг иккиламчи кучла-ниши II ва IIк чульамлар э.ю.к. ларининг йиьиндиси билан аниқланади. Пайвандлаш токи ъаво бўшлиьи ни ўзгартириш билан амалга оширилади. Катта ток олиш учун (зазор) ни катталаштириш талаб қилинади.
Саонатда ПР = 65% бўлган СТН - 500, СТН - 700 трансформаторлари кенг кўламда қўлланилмоқда. Уларнинг пайвандлаш токи мос равишда 500 ва 700 А га тенг, манба кучланиши 220 ёки 380 В га тенг.
29-расм
Трансформаторларни катта токларга ростлашда улар кичик миқдордаги салт юриш кучланишига эга, кичик токларда эса салт юриш кучланиши қиймати катталаштирилади (29-расм). Бундай тизимда бошқариш мақсадга мувофиқдир, чунки ёй муъитининг сезиларли деионизацияси туфайли пасайган пайвандлаш токида ёйнинг барқарор ёнишини таъминлаш учун ёйни ёқиш кучланишининг катта қийматига эга бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |