31
алоҳида турдаги тегирмонлар ҳам кенг тарқалганди. Бироқ агар
шамол бўлмаса, тегирмон ишламас эди. XVI асрда тегирмонларга
аррани улаб қўя бошладилар ва уларни ҳам шамол ҳаракатга келти-
рарди. Тегирмон ғилдираги берадиган энергия ёрдамида қоғоз мас-
сасини тайёрлашар, терига ишлов беришар, рудани майдалашар ва
бошқа ишларни бажарар эдилар
1
.
Ўша даврда яратилган техник ихтироларнинг жуда кўпчилиги
винтни қўллашга асосланган. Аввал винтни ёғочдан, кейинчалик
эса металлдан ясай бошладилар. XVI асрда
токарлик станоги их-
тиро қилингандан ва бронзадан винт қуйишни ўрганишгандан сўнг
винтларни ясаш ва ишлаб чиқаришда қўллаш кескин ошди. Винтли
прессни китоб чоп қилиш ва танга зарб қилишда ҳам қўллай бош-
ладилар.
Кўпгина ихтиролар тоғ-кон саноати билан боғлиқ эди. Шахта ва
конлардан сувни чиқариб ташлаш учун насосларни қўллаш зарура-
ти бор эди (бундай насосларни «помпа» деб аташарди). Шахталар-
нинг чуқурлиги тобора ошиб борар, 200 метрдан 800 метргача етар
эди. Бундай чуқурликдаги шахтани қуритиш учун 600 дан кўпроқ
ишчини сувни чиқариб ташлашга жалб қилиш талаб қилинарди.
Бу ишда ёқа деб аталувчи мосламанинг ихтиро қилиниши ҳақиқий
инқилоб бўлди.
XVI аср ўрталарида диаметри 10 метр бўлган ғилдираклар
қўллана бошланди. Ғилдирак сув билан ҳаракатга келарди. Унинг
ёрдамида ёғоч идишларда рудани, тери халталарда сувни навбат би-
лан кўтаришарди. Бундай ғилдиракка 2 киши хизмат кўрсатарди,
холос. Бу машиналар от ёки сув кучи билан ҳаракатга келтириларди.
XVI асрда рудани майдалаш,
куйдириш, ювиш ва ёйиб чиқиш
жараёнлари битта корхонада – мануфактурада олиб борилар ва
бу олинадиган металлнинг сифатини яхшиларди. Лекин XVI аср
ўрталаридан бошлаб мустамлакалардан
кела бошлаган арзон ку-
муш ва мис Европадаги кўплаб конларнинг узоқ вақтга ёпилишига
олиб келди.
Металл ва металл қоришмаларини иқтисодиётга жорий қилиш
янада жадалроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Бироқ жуда кўп металл
ҳарбий эҳтиёжларга сарф қилинарди. Бронза танқислиги туфайли
ўқ отар тўпларни ҳам чўяндан қуя бошладилар.
1
Ғарб мамлакатларида тегирмон тушунчаси кенгроқ бўлиб, ундан фақат буғдойни ун
қилишда эмас, бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
32
XVII асрда шахталарда рудани портлатардилар, руданинг ўзини
эса ёғоч излардан юрувчи кичик вагонларда таширдилар. Руда қазиб
олишнинг кўпайиши, қимматбаҳо металларга ишлов беришнинг ях-
шиланганлиги, керакли қоришмаларни ола билиш қурол ва уй ан-
жомлари тайёрлашни, тангалар зарб қилишни такомиллаштирди.
Яна бир янгилик кўмирдан фойдаланиш билан боғлиқ. Узоқ
вақтлардан буён европаликлар ёғоч ўтинлардан
фойдаланишга
ўрганиб қолган эдилар. Тоғ-кон саноати ва металлургия районла-
рида XVI асрга келиб ўрмонлар майдони кескин камайиб кетди.
Ҳокимият янги кўчатлар ўтқаза бошлади, бироқ бу ёқилғи масала-
сини ҳал қила олмасди ва шунда, XVI асрда, кўмир қазиб олиш ва
қўллашни ўргандилар.
XVII аср бошларида кўмирни тозалашни ўрганиш ва
ундан
фойдаланиш ишлаб чиқаришнинг юксалишига олиб келди. Кўмир
қазиб чиқаришнинг маркази Англия бўлиб қолди. У ерда юз йил
давомида, 1540 йилдан 1640 йилгача уни қазиб чиқариш 250 минг
тоннадан 1,5 млн тоннагача ошди. Замондошлардан бири «Хари-
таларингизни тўғрилаб қўйинг, Ньюкасл – бу Перу!» деб ёзганди.
Кўмир мамлакат учун кумушдан кам баҳоланмас эди.
Янги ихтиролар китоб чоп қилишнинг кўпайишига олиб кел-
ди. Китоблар суратли бўлиб чиқа бошлади, уларга талаб кўпайди.
Техник адабиётлар ҳам чиқарила бошланди. Тоғ-кон
ишларининг
билимдони бўлган гуманист-профессор Георгий Агриколанинг
(1490 –1555) китоблари энг машҳур асарлар бўлиб қолди. Агрикола-
нинг асарларидан бири «Кон ишлари ва металлургия ҳақида ўн икки
китоб» деб аталади. Хоҳловчилар энди турли хил механизмларнинг
тузилиши ҳақидаги гравюрали «қўлланмалар» сериясини сотиб
олишлари мумкин эди. Бироқ бари бир кўпгина ихтиролар шаҳар
цехлари қаршилигига дуч келиб, ҳаётга татбиқ қилишда тўсиқларга
учрар эди. Цех ҳунармандлари нима учун қаршилик қилардилар?
Биринчидан, рақобатдан қўрққанларидан.
Лекин иккинчи сабаб
ҳам бор эди. Турли хил асбобларни қўллаш ўрта аср кишисининг
онгига, унинг ота-боболари анъаналари бўйича ишлаш лозимлиги-
га бўлган ишончига мос келмас эди. Улар ўзининг оғир жисмоний
меҳнати эвазига келмаган бойликни гуноҳ ҳисоблашади. Бу ерда
ўрта асрдаги «адолат» тушунчаси ҳам, тўлиқ мулкий тенгликни ан-
глаш сифатида аралашиб кетган эди. Бу тушунчалар Европада XVII
аср ўрталаригача ҳукмронлик қилди.
www.ziyouz.com kutubxonasi