Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Қуролсозлик. Европада йирик қуроллар XV асрдаёқ мавжуд эди: 
«Брауншвейг Меттаси» 8 тоннадан зиёд эди, бироқ бомбардалар-
нинг
1
«маликаси» «Қутурган Грета» ҳисобланарди, унинг оғирлиги 
16 тонна, ўқининг диаметри 70 сантиметр эди.
XVI асрда тўп ясаш ишларида ҳам ўзгаришлар юз бера бошла-
ди. Техниканинг ривожланиб бориши билан ўйиб ясалган қуроллар 
ўрнини мустаҳкамроқ, бронзадан қуйилганлари эгаллай бошлади.
Артиллериянинг ривожланиши қалъа деворларининг ўзгари-
шига олиб келди. Баланд деворлар ядролар зарбидан қуларди ва шу 
сабабли энди шаҳарлар улкан тупроқ уюмлари билан ҳимоялана 
бошладилар. Ядролар тупроқ қалинлигини ёриб ўтолмаганлиги са-
бабли бомбардлар саҳнадан кетадилар, уларни узун тўғри оғизли 
қуроллар – тўпларга айлантириб, қайта қуя бошлашди. Энди тош-
дан эмас, темирдан ясалган ўқлар пайдо бўлди. Бироқ ядроларнинг 
учиш йўли тўғри эди. Шунда тупроқ қўрғонларини бузиш учун мор-
тиралардан
2
фойдалана бошладилар, улар баланддан ўт очиш им-
конини берардилар. Улар портлайдиган бомбалар билан ўқланарди. 
Аста-секин тўпларни кемаларга ҳам ўрната бошлашди.
Артиллерия фани ҳам ривожлана борди. Итальян математиги 
Тарталья
3
снарядларнинг учиш йўлини ҳисоблаб чиқди ва қуювчи 
усталарга маслаҳатлар берди. Шу тариқа тўплар такомиллашиб 
борди, аммо улар ҳали мукаммал эмасди ва тўпчиларнинг ўзига 
ҳам душманга соладиганидан кам хавф солмасди. Тўплар оғзидан 
ўқланар, ноқулай эди, ўқ отиш пайтида тез-тез нили портлаб турар-
ди.
Қуроллар такомиллашиб борган сари ҳарбий илмда улардан 
ҳимояланиш тактикаси ҳам ишлаб чиқилди: тўпнинг рўпарасида 
отлиқларнинг зич сафлари турарди, қанотлар найзалар билан 
қуролланарди. Кўпинча душманга катта зарар етказмайдиган би-
ринчи ўқ отилгандан кейин найзалар билан қуролланган рицарлар 
артиллерия расчётини ўраб оларди, марказ эса олдинга ташланар ва 
тўпни қайтадан ўқлашга улгурмаган тўпчиларни қириб ташлар эди.
Шу даврда қўлда ўқ отиш қуроллари ҳам тараққий этди. XVI аср 
ўрталарида мушкетлар деб аталувчи пиликли милтиқлар яратилади. 
1
Бомбарда – XV – XVI асрлардаги тош ўқлар билан отувчи артиллерия қуроли.
2
Мортира – қисқа, баланддан ўқ отадиган артиллерия қуроли.
3
Никколо Тарталья (асли фамилияси Фонтана) – 1499 –1527 йиллари яшаган итальян 
математиги. Назарий математика, амалий механика, баллистика ва топография масалалари-
га бағишланган асарлар ёзган.
3– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


34
Мушкетлар билан қуролланган аскарлар мушкетёрлар деб аталар-
ди ва даставвал улар фақат пиёдалар эдилар. Мушкет ҳам порох ва 
8 –10 та ўқ билан оғзидан ўқланарди ва ёғоч қўндоққа жойлашган 
эди. Мушкетнинг тепкисида чўғланиб турган пилик бўлиб, тепки 
пастга тортилганда пилик порохни олов олдирарди.
Биринчи кремнийли
милтиқлар ҳам XVI асрда пайдо бўлди 
(бунда пилик ўрнига кремнийли
ўт олдиргич қўлланарди). Ўша 
даврлардаёқ стволларда тўғри излар очила бошланган, бироқ бунақа 
милтиқлар жуда қиммат турар ва камёб эди.
XVII асрнинг биринчи ярмида Францияда милтиқларга қўндоқ 
ҳам ясай бошладилар. Бироқ бу қурол отлиқ аскарлар учун ярамас 
эди, шу сабабли уларга қисқа оғизли милтиқлар ва тўппончалар 
яратдилар. Қўл гранаталари ҳам қўллана бошланди.
Ўқ отиш қуролларининг роли ортиб бориши билан рицарлар-
нинг роли пасая бошлади. Энди рицарлик жасурлик белгиси бўлмай 
қолди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish