136
бўлишга уринардилар. Пуританларнинг ҳаёт тарзи тартибли эди,
улар эрта туришар ва ҳеч қачон ишсиз қолишмасди.
Пуританларнинг дунёқараши буржуазия ғояларига ҳам тўлиқ мос
келарди. Асосини пуританлик ташкил қилган буржуа ахлоқи шун-
дай ривожланди, асосий қадрияти тежамкорлик, меҳнатсеварлик ва
изланувчанлик бўлган буржуача ҳаёт тарзи ана шундай шаклланиб
борди.
Мамлакатнинг ютуқлари инглизларни уларнинг ҳаракатлари
тўғри эканлигига ишонтирди, буржуача ҳаёт тарзи, миллий ғурур ва
инсоний қадр-қимматнинг шаклланишига кўмаклашди.
Инқилобнинг сабаблари. Стюартларнинг янги қироллик суло-
ласи инглиз парламенти ва пуританлик черковига қарши курашга
киришиб кетди. Вужудга келган қарама-қаршилик инқилобнинг
асосий сабабига айланди.
Қирол Яков I Стюарт парламент билан ҳисоблашишни хоҳламас
эди ва епископлар англикан черкови учун зарур деб ҳисоблар эди.
Эски тартибларни ҳимоя қилиб Яков I ва унинг ҳукумати
цех че-
кланишларини сақлаб турарди, маҳсулот сифати ёмонлашади, деган
баҳона билан янги ихтироларни қўллаш тақиқланганди.
Ҳукмрон доираларда хазинани ўғирлаш ва порахўрлик одатий
ҳолга айланган, қиролдан тортиб то оддий судьягача ҳамма пора
оларди. Баъзи товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш учун рухсатно-
мани қиролнинг ўзи сотар, савдогарлар эса харажатларини қоплаш
учун нархларни оширишга мажбур бўларди. Бирор кишининг моно-
полиясига айланмаган товарни топиш қийин эди.
Яков Iнинг ташқи сиёсати ҳам катта норозиликка сабаб бўлаёт-
ган эди. Айниқса инглиз буржуазиясининг мустамлакаларни босиб
олишдаги асосий рақиби бўлган католик Испанияси билан муроса-
созлиги ҳеч кимга маъқул эмасди. Бунинг
устига Яков I пуритан-
ларни таъқиб қилишни ҳам давом эттирди. Кўпчилик пуританлар
мол-мулкларини сотиб ҳали номаълум Америка томон отландилар.
1625 йили Яков I вафот этди. Унинг вориси 25 ёшли Карл Уэль-
сский қирол Карл I номи билан (1600 –1649) тахтга келди. Бутун
инглиз жамияти янги қирол ўзгаришлар зарурлигини тушунади деб
умид қиларди. Аммо Карл I га нисбатан ишончсизлик унинг Фран-
ция қироли Людовик XIII нинг синглиси, католик мазҳабидаги Ген-
риетта Марияга уйланганидан сўнг айниқса кучайди. Қатъиятсиз
Карл I Генриетта Мариянинг таъсирига тушиб қолган эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
137
Шу тариқа Карл I билан парламент ўртасида
низо бошлан-
ди. Келишмовчиликка қиролнинг Франциядаги каби чекланма-
ган ҳокимиятга интилиши ва инглиз жамиятида рўй бераётган
ўзгаришларни тушуниш ва қабул қилишни истамаслиги сабаб
бўлди. 1628 йили бир йўла учта давлат – Франция, Испания ва Ав-
стрия билан уруш олиб бораётган ҳукуматнинг қийинчиликларидан
фойдаланиб парламент қиролни «Ҳуқуқлар тўғрисида билль»
1
ёки
«Ҳуқуқлар тўғрисида петиция»
2
ни имзолашга мажбур қилди. Бу
ҳужжатларнинг муаллифлари «Эркинликнинг буюк хартияси»
3
га
асосланиб, парламентнинг розилигисиз бирорта ҳам солиқ
жорий
қилинмаслигини кўрсатди, суднинг рухсатисиз ҳар қандай қамоққа
олишлар қонунсиз эканлигини эълон қилдилар. Карл I биллни бузиш-
га уриниб кўрганда парламент норозилик билдирди. Шунда қирол
парламентни тарқатиб юборди ва мухолифат қатнашчиларидан етти
кишини қамоққа ташлади, улардан айримлари ўлдирилди.
Англияда ўрнатилган Карл Iнинг шахсий ҳукмронлиги 11 йил
давом этди. Бу даврда савдогарлар, янги зодагонлар, ҳурфикр
диндорлар давлат ишларидан бутунлай четлатилди. Қиролнинг
кўрсатмаси билан пуританларни таъқиб ва қувғин қилиш кучайди,
ғайриқонуний солиқлар жорий қилинди, цензура кучайди, мавжуд
сиёсий режим билан келиша олмаганларга қарши суд таъқиби олиб
борилди.
Яна нарх ошишига олиб келадиган
монополия билан савдо
қилиш чекланмаган кўринишга эга бўлди. Савдогарлар, янги зода-
гонлар, оддий кишилар – барча қирол тартибларидан жабрланди-
лар. Эмиграция кучайди. Буларнинг ҳаммаси савдо ва саноат ри-
вожланишининг секинлашувига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: