Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Инқилобнинг бошланиши. Узоқ муддатли парламентнинг 
ислоҳотлари. 1640 йилнинг бошига келиб хазина бўшаб қолди, ҳеч 
ким қарзга пул бермай қўйди. Мамлакатда очлар қўзғолонлари, Лон-
донда эса кўча тартибсизликлари бўлиб турарди. Англияга қарши 
ҳарбий ҳаракатларни Шотландия бошлади.
Қиролга парламентни чақириш талаб қилинган норозилик хат-
лари кетма-кет жўнатилиб турилди.1640 йил 3 ноябрда янги пар-
ламент йиғилди. Бу парламент салкам 13 йил тарқатилмаганлиги 
1
Билль – қонун лойиҳаси
2
Петиция – жамоа бўлиб берилган ариза
3
«Эркинликнинг буюк хартияси» – 1225 йили Англияда қабул қилинган қонун.
www.ziyouz.com kutubxonasi


138
учун «Узоқ муддатли парламент» номи билан тарихга кирди. Бу 
инқилобнинг бошланиши эди.
Парламент ишга киришганда қиролни ва унинг сиёсатини асосан 
феодал анъаналар кучли бўлган ҳамда кўпчилик католик мазҳабига 
эътиқод қиладиган энг қолоқ ҳудудларнинг вакиллари қўллаб-
қувватлаши маълум бўлди. Жамоа палатасининг кўпчилигини эса 
пуританлар ташкил қиларди. Улар икки партия – мўътадил пресви-
терианлар ва радикал индепендентлардан иборат эди.
Узоқ муддатли парламент бир қанча муҳим ислоҳотларни амалга 
оширди: фавқулодда судлар – «Юлдузлар палатаси» билан «Юксак 
комиссия»ни йўқ қилди; Шимол ва Уэльс ишлари бўйича кенгаш 
тарқатилди; монополиялар қонундан ташқари деб эълон қилинди; 
черков судини руҳоний бўлмаган шахсларни жазолаш ҳуқуқидан 
маҳрум этди; қироллик яширин кенгашининг олий суд вазифасини 
бажариш
ҳуқуқини бекор қилди; қамоқда сақланаётган пуритан-
ларни озод қилди; мамлакатни парламентсиз бошқаришда қиролга 
бош маслаҳатчи ҳисобланган Страффорд
1
қамоққа олинди ва суд 
қарори билан 1641 йил 12 май куни қатл қилинди; матбуотнинг 
амалда мустақиллигини ўрнатди; епископлар ва полиция цензура-
сини йўқ қилди. 1641 йил 15 февралда қабул қилинган «Уч йиллик 
билль» қиролнинг хоҳишидан қатъи назар парламентнинг камида 
ҳар уч йилда чақирилишини, Жамоа палатаси фақат унинг ўз ро-
зилигисиз тарқатилиши мумкин эмаслигини ўрнатган энг муҳим 
қонун эди. Унда: ушбу билан қирол бизнинг черков ҳукмдоримиз 
томонидан парламентда мажлис қилувчи лордлар ва жамоа рози-
лиги ва ҳукми билан қарор ҳамда эълон қилдиларки, шу ҳақдаги 
парламент қарорисиз бошқа бирор йўл билан тарқатилмайди, шу-
нингдек, ушбу парламент шу мақсадда махсус ўтказилган кенгаш-
нинг қарорисиз исталган пайтда унинг чақирилиш муддати орқага 
чўзилиши мумкин эмас ва пэрлар палатаси унинг ўзи томонидан 
ва ўз қарорига кўра фақат ушбу парламентнинг фаолияти давоми-
да муддати ўзгартирилиши мумкин; ушбу қарорга зид келадиган, 
қабул қилинган ёки қабул қилинажак ушбу парламентни тарқатиб 
юбориш ёки муддатини чўзиш учун қилинган ҳар қандай восита 
ёки қарор ғайриқонуний ҳамда ҳақиқий эмас деб эълон қилинади, 
дейилади. Қонунсиз тўлов ва жарималар ҳам тўхтатилди. Узоқ муд-
1
Стаффорд Томас Вентворт (Уэнтиорт) – 1593 –1641 йиллари яшаган инглиз давлат 
арбоби, граф.
www.ziyouz.com kutubxonasi


139
датли парламентнинг абсолютизмга қарши қаратилган дастлаб-
ки қарорларидан бири, қирол министрларининг судга тортилиши 
бўлди. Кўпгина юксак амалдорлар, епископлар, судьялар Тауэрга 
жўнатилди.
Аслида Узоқ парламент томонидан амалга оширилган ўзгаришлар 
ўз моҳиятига кўра Англия давлат тузумида юз берган инқилобий 
тўнтариш эди.
1642 йилнинг январида қирол билан парламент ўртасида ҳал 
қилувчи ажралиш рўй берди. Карл I исёнкор парламентни жазо-
лашга ва шахсий ҳукми билан мухолифат раҳбарларини қамашга 
қарор қилди. Бу пайтда Лондоннинг 100 минг аҳолиси парламент-
ни ҳимоя қилиш учун кўчаларга чиқди. Яқин қишлоқлардан янги 
зодагонлар 5 мингта қуролланган деҳқонларни бошлаб келдилар. 
Шунда қирол чекинди: у пойтахтдан йирик феодаллар ҳимоясига 
умид қила оладиган шимолга қараб қочди. Мамлакатда фуқаролар 
уруши бошланди. Бундай инқилобий шароитда парламент 1641 йил 
22 ноябрда «Буюк ремонстрация
1
» деб номланган ҳужжатни қабул 
қилади. У 204 моддадан иборат бўлиб, жумладан шундай дейи-
лади: «Барча кулфатларнинг илдизи деб биз асосий қонунларни 
йўққа чиқаришга бўлган ёвуз ниятли бадкирдор уринишларни 
ҳамда инглиз қироллигининг дини ва адолати кўмиб ташланган 
бошқарувнинг асосларини ҳисоблаймиз.
43. Канцлер суди, хазинадорлик суди, феодал йиғимлар палата-
си, шунингдек, бошқа инглиз судлари ҳам ўз юрисдикцияси
2
чегара-
ларини зарарли оширишга йўл қўйдилар...
54. Бу шунчалар кулфат келтирди ва хавотирга солдики, ки-
шиларнинг анчагина миқдори қашшоқликдан қутилиш мақсадида 
қиролликдан бирлари янги Англияга ва Американинг бошқа 
қисмларига, бошқалари эса Голландияга кетиб қолдилар...
115. Барча монополиялар йўқ қилинди, чунки улар мавжудлиги 
туфайли бир тўда одамлар аҳолига зарар келтира оларди...
132. Епископ ва улар судларининг ҳаддан зиёд ҳукмронлигига 
юксак комиссия судини бекор қилиш ҳақидаги биллнинг қарорлари 
билан чек қўйилди...
133. Судларни тартибга солиш ва суд ишларидаги сансолорлик 
ҳамда қимматчиликни йўқ қилиш лозим...
1
Ремонстрация – норозилик ҳужжати.
2
Юрисдикция – суд ўтказиш ҳуқуқи.
www.ziyouz.com kutubxonasi


140
195. Қиролликдаги қонун ва эркинликларни яхшилаб қўриқлаш 
учун барча ғайриқонуний суиистеъмол қилишлар ва талаблар суд-
ланадиган ва жазоланадиган бўлмоғи керак...
197. Ҳар иккала палатанинг ҳурмат билан қилган илтимосларига 
мувофиқ жаноби олийлари барча маслаҳатчилар, элчилар ва бошқа 
мансабдор шахслар ўз уйларида ҳамда чет элларда иш олиб бориши 
учун тайинлансинлар, уларга парламент ишонч билдирган бўлсин, 
уларсиз биз жаноби олийларига субсидиялар бера олмаймиз».

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish