249
кургошин, мисс, ртут антидоти 15-30 мг/кг/сут (максимум 1 г/сут) бир неча марта ичиш
учун.
Заҳарланишларни олдини олиш
.
Заҳарланишларни
хамма
турларида
сабабини
аниқлаш
ва
қайта
такрорланмаслигини олдини олиш керак. Бунинг учун табиат токсик моддаларни болани
узини тутишини, унинг хулки ва маиший аҳволини ҳисобга олиш керак.
Темир.
1. Этиологияси
. Темирдан заҳарланиш кўп учрайди, ҳар бир уй аптекасида темира
темир сақловчи витаминларни бир қанчаси мавжудлиги амалиѐтда тасдиқланган.
2. Текшириш ва диагностика
.
Темир сақловчи препаратлар қабул қилингандан сўнг 30 минутдан то 2 соат ичида
бўлган вақт оралиғида кузатиладиган белгилар: кўнгил айниш, ич
кетиш, ахлатда қон
аниқланиши, қоринда оғриқ ва уйқучанлик.
6-24 соатдан кейин иситма, метаболик ацидоз,
жигар функциясининг бизилиши,
безовталик, талвасалар, шок ва кома ривожланиши мумкин.
Кам ҳолатларда заҳарланишдан 3-4 хафта утгандан сунг ошкозон ичак трактида
структуралар ривожланиши мумкин.
Бошланғич лаборатор ва инструментал текширув таркибида қоннинг
умумий
таҳлили, глюкоза миқдори, зардобни темир боғлаш хусусияти аниқланади. Темир
тутувчи таблеткаларни аниқлаш учун қорин бўшлиғи тасвирий рентгенографияси
ўтказилади.
Даволаш.
Агар заҳарланишга кўп вақт бўлмаган бўлса ва қабул қилинган
темир
миқдори 20 мг/кг.дан кам бўлмаса ипекакуана сиропи ѐрдамида қусиш чақирилади.
Қусиш чақирилгандан сўнг ҳазм трактида темир тутувчи таблеткалар яна бор-
йўқлигини аниқлаш учун қорин бўшлиғини умумий тасвирий рентгерография қилинади.
Активланган кўмир берилмайди.
Темирни сўрилишини камайтириш учун 4 %ли 50-100 мл натрий бикарбонат
ичишга берилади. (юқори миқдорда гипернатремия келтириб чиқариши мумкин).
Ацидозни даволаш ва йўқотилган суюқликни ўрнини тўлдириш учун суюқлик ва
натрий бикарбонат вена ичига юборилади.
Дифероксаминли синама қуйида кўрсатилган ҳолатларда ўтказилади. Қабул
қилинган темир миқдори юқори ва заҳарланиш симптомлари қусиш ва
ич кетиш
билангина чегараланмаса, зардобдаги темир миқдори зардобни темир боғлаш
хусусиятини оширади.
250
Заҳарланишда лейкоцитоз (15000 мклдан юқори) ѐки гипергликемия (150 мл/г%дан
юқори) кузатилса.
Қўлланилиши
Дифероксамин 50 мг/кг (максимум 1г) дозада юборилади. Агар зардобдаги темир
миқдори зардобни темир боғлаш хусусиятини оширадиган бўлса, (500 мг/% дан юқори)
сийдик ранги қизаради.
Дифероксамин билан даволашга кўрсатма.
- Кома ѐки шок.
- Зардобдаги темир миқдори зардобни темир боғлаш хусусиятини оширади.
- Дифероксамин синамаси мусбат бўлса.
Юбориш усули.
1. Юбориш йўлини танлаш (мушак орасига ѐки вена ичига), клиник кўриниши ва
темирнинг зардобдаги миқдорига боғлиқ. Мушак орасига юбориладиган дозаси ҳар 4
соатда 50 мг/кг (максимум 1г).
2. Вена ичига жўнатиш комада артериал гипотонияда ва ацидозда ишлатилади.
Препарат 50 мг/кг дозада вена ичига 4 соат давомида секин жўнатилади. Тезлиги 15 мг/кг
соатдан ошмаслиги керак.
3. Заҳарланиш белгилари йўқолса, сийдик ранги ва қондаги темир миқдори
нормаллашса, даво тўхтатилади.
Диализ ѐрдамида фақатгина дефероксамин билан богланган темирни чиқариш
мумкин. Диализ фақат олигоурия ѐки анурияда кўрсатма бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: