Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

 
Юрак қон-томир тизими 
Нотурғун гемодинамиканинг белгиларни аниқлашда ҳисобига бола 
ҳолатини баҳолашни ўтказиш мумкин.
Тери.
ШТЁ ходими токсик моддалар билан бевосита контактдан 
заҳарланган болалар билан ишлаганда биринчи навбатда тери юзасида токсик 
моддалар бор ѐки йўқлигини аниқлаш керак. Заҳар билан ифлосланган кийимларни 
бола устидан ечиб ташлаш керак. Терида қаварчиқлар, қизаришлар, десквамация 
ѐки бошқа патологик белгилар текширилади. Кўп тарқалган моддалар шулардан 
барбитуратлар ва ис гази теридаги буллѐз зарарланишни сабаби бўлиши мумкин. 
Теридаги цианоз заҳарли моддалардан нафас олганда ѐки ютинганда тўқимага 
кислород етиб бормаслигидан юзага келади. Болаларда ис газидан заҳарланишда 
тери қатламлари ва шиллиқ қаватлар интенсив қизаради.
Кўз. 
ШТЁ ходими асосий эътиборни кўз ѐши ажралишига ва кўзни 
қизаришига қаратиши керак. Кейин кўришни бузилиш даражаларини аниқлаш:
бола кўраяптими? 
Бола бир кўзи ѐки икки кўзи билан кўраяптими? 
Болада нормал кўриш ўткирлиги қандай? 
Ривожланувчи кўриш ўткирлигини пасайиш даражасини фарқлаш учун қуйида 4 
тоифа келтирилган: 
1.
Кўришнинг йўқолиши. 
2.
Қоронғилик ва ѐруғликни ажрата олиш. 
3.
1 метр масофадан бармоқларни санай олиш. 
4.
Иш ҳужжатларидаги майда шрифтларни ѐки вена ичига қўюш учун системалар 
ѐрлиғидаги ѐзувларни ўқий олиш. 


234 
Нафас тизими 
Патологик нафас шовқинлари масофадан ѐки аускультацияда эшитилади. Юқори 
нафас йўллари ѐт жисм обструкцияси ва шиллиқ қаватлари шишганда: стридор, 
нафасда шовқин бўлади. Булар шишда, шиллиқ кўп ишлаб чиқарганда, нафас 
йўллари атрофидаги мушаклар спазмида келиб чиқади.
Периорал заҳарланиш
. Периорал заҳарланиш ҳолатларида токсик модда оғиз 
орқали тушади. Токсин ютгандан кейин ошқозон-ичак трактини пастки қисмида 
сўрилиши ѐки оғиз бўшлиги орқали тушиши мумкин. Коррозияли токсик модда 
ютилганда фақат шиллиқ қаватлар эмас чуқурроқ тўқималарни зарарланишидир. 
Зарарланиш даражаси ютилган токсик моддани миқдори, концентрацияси, токсик 
модда билан контактда бўлган юзаси ва давомийлигига боғлиқ ва аксинча. Коррозия 
таъсирли моддалар масалан, бемор ишқор ютганда оғриқ реакцияси чақирилмаслиги 
мумкин, лекин шу билан бирга оғиз, қизилўнгач шиллиқ қаватларни спазмини 
яллиғлантиради, қизилўнгачда перфорацияга хавф юқори бўлади. ШТЁ ходими бунда 
шошилинч ҳолатларга тайѐр бўлиши керак. Нафас йўлларида шиш ривожланиши 
мумкин. Организмга тушган токсиннинг кўп қисми йўғон ичакда сўрилади. Шунинг 
учун ошқозондан токсинни чиқариш 12 бармоқли ичакка тушгунча организмга тушган 
заҳарни чиқариш керак. Бундай ҳолатларда кўпинча ошқозонни ювилади ва 
активланган кўмир берилади. Ошқозонни ювишга кўрсатма. Агар ипекакуанани 2 
марта ичганда ҳам қусиш кузатилмаса зонд узун бўлиши керак (28-36 Ф). Ҳушнинг 
бузилиши йўтал рефлексининг пасайиши, интубациясига қиѐсий кўрсатма бўлади. 
Ошқозонни илиқ физиологик эритма билан (200 мл) токи тоза сув чиққунча ювилади. 
Ошқозон ювилгандан сўнг активланган кўмир ва стабил магний цитрат эритмаси 4 
мл/кг (300 мл дан кўп бўлмаслиги), сорбитол 1-2 г/кг (150 г дан кўп эмас), магний 
сульфат ѐки натрий сульфат 25-30 г. Буйрак етишмовчилигида магний тузлари 
берилмайди. Болалар коррозияли воситалар, нефть махсулотлари билан 
заҳарланганларида қусиш кузатилмайди. Сўриладиган моддаларни чиқариб ташлаш. 
Махсус бўлимда форсирланган диурез, гемодиализ, гемасорбция қилинади. 
Форсирланган диурез кислота-ишқор ва электролитлар бузилиши мия ва ўпка шишини 
чақиради. Фақат махсус кўрсатма бўлгандагина қилиниши мумкин. Буйрак 
етишмовчилиги, юрак етишмовчилиги, электролитлар балансининг бузилиши 
форсирланган диурезга қарши кўрсатма ҳисобланади. Бундай вақтда жабрланган 
шахсдан аниқ анамнез йиғилади. Бунга киради: 

қандай модда ютилган? 


235 

Бу қачон содир бўлган? 

Қанча миқдорда модда ютган? 

Доза ва заҳарланиш кучи? 

Токсик моддаларни ютиш (тушиши) қанча вақт давом этган? 

ШТЁ ходими келгунга қадар қандай чора тадбирлар қилинган? 

Боланинг оғирлиги. 

Бу ҳолат ота-онаси томондан олдиндан уюштирилиб болага зарар келтириш 
учун қилинганми? 

Охирги марта қабул қилган овқати ва суюқлиги, шунингдек тиббий дори 
воситалари? 

Ютилган зарарли моддалар билан бирга бирор нарса бўлганми? 
Агар қайси модда заҳарланиш чақирганлиги аниқланса, заҳарланиш маркази билан 
боғланиб, шу заҳарга қарши антидот борлигини ва бор бўлса, уни қандай қўлаш 
кераклигини аниқлаш керак. ШТЁ ходими анамнез йиғиш билан бирга ҳар қандай 
белги ва симптомлари ва қуйидагиларни аниқлаши керак: 

Ҳуш бузилиш даражалари. 

Нафас йўллари ўтказувчанлиги, нафас ва қон айланиши. 

Боланинг умумий кўриниши. 

Кўнгил айниш. 

Қусиш. 

Ич кетиш. 

Қоринда оғриқ. 

Оғиз атрофида кимѐвий куйиш. 

Нафас чиқарганда келадиган ҳид. 

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish