Ризаева Махфират
ОНАМ КЕТИБ
Онам кетиб хувиллаб колди хонам
Онам мехрибоним, ғам ғузор онам
Зафарон рангидай сарғайдим самон
Она сизни соғиндим, соғиндим ёмон
Сиз кетган кўчада умидсиз қолдим
Қайтишингиз пойлаб бир умр толдим
Юрак дардларимни шеърларга солдим
Она сизни соғиндим, соғиндим ёмон.
Соғинганим сизсиз, сиз-сиз ягона
Айрилиқ биз-сизни қилди бегона,
Дардингизга куйиб, бўлдим девона
Она сизни соғиндим, соғиндим ёмон.
1999 йилда ёзилган.
ЭЙ ФАРЗАНД
Онанг оқ сутини оқла эй фарзанд
Онанг хизматини ёқла эй фарзанд
Сўзларин юракда сақла эй фарзанд
Онанг -онажонинг асра эй фарзанд
Бир парча эт эдинг кукка кўтарди
“Сени” деб тўкилди сочи оқарди
Билсанг сенинг учун жонин тикарди
Онанг Онажонинг асра Эй фарзанд
Ранжитдинг гохида ўзинг зур бўлиб
Унутдинг онангни ўзинг ғўр бўлиб
Пинхона йиғлади ўзинг хор билиб
Онанг, онажонинг асра эй фарзанд
Куйинсанг шу отанг- онанг куюнди
Камолинг кўрибон минг бор суюнди
Сенга фидои жон шулар билинди
Онанг, онажонинг асра эй фарзанд
Хизматинг хеч кимга миннат қилмади Умрин утганини билмади,
Ортингдан дуолар қилиб толмади
Онанг, онажонинг асра эй фарзанд
2001йил Ризаева М.Н.
ЗАФАРЖОНГА
Ширин болам той болам
Ширин болам ой болам
Хаётим давомчиси
Сен менинг гулу- лолам
Кичиккина осмоним
Юрагимга посбоним
Шеъру- қўшиқ достоним
Сен менинг ширин болам
Дадажондан айланай
Аяжондан айланай
Сени бизга берган ул
Художондан айланай.
Катта бўлгин полвон бўл
Сен юрагим пораси
Омон бўлгин жон болам
Сен кўзларим қароси.
АКАЖОНИМГА
(Акажоним Номозов Бозорбой хотирасига бағишлайман)
Суратида кулиб турса билмаса
Энди сира келолмаса келмаса,
Соғинганим энди сира билмаса
Мен йиғламай ким йиғласин жигарим.
Тўйларимда ўрнилари бўш турса
Жигаргинам қаторларда йўқ турса
“Кулиб турай “десам кўнглим ғаш турса
Мен йиғламай ким йиғласин жигарим.
Кетгилари келмай кетса билмаса
Энди сира келолмаса келмаса
Тўйларимда ёнгинамда турмаса
Мен йиғламай ким йиғласин жигарим.
Тенгдошлари соғ бўлсину соғ юрса
Набиралар суйса улар тоғ бўлсину тоғ юрса
Тенгдошлари қаторида йўқ турса
Мен йиғламай ким йиғласин жигарим.
Ўйлаб- ўйлаб мингта ўйни уй қиляпман жигарим
Ўғлингизни бўйингизга бўй қиляпман жигарим
Кечиринг-эй бугун сизсиз тўй қиляпман жигарим
Мен йиғламай ким йиғласин жигарим.
2014й.
ОТАЖОН ВА ОНАЖОНИМга
Акрам ота ва Саида онамизга.
Сиз менинг поспоним отажон
Сиз менинг осмоним онажон
Кўзимнинг сиз оқу-қароси
Бахтимга соғ бўлинг отажон
Бахтимга бор бўлинг онажон.
Панохим парвонам бошимда маним
Ардоқлаб ўстириб ёшимдан маним
Хар дамда ёнимда қошимда маним
Бахтимга бор бўлинг отажон
Бахтимга соғ бўлинг онажон.
Юз ёшга кириб сиз юрингсиз
Набира келинлар кўрингсиз
Бахтимга соғ омон бўлингсиз
Бахтимга бор бўлинг отажон
Бахтимга соғ бўлинг онажон.
Сиз борсиз мен бахтли юрибман
Гўёки осмонда турибман
Сиз борсиз мен кулиб юрибман
Бахтимга бор бўлинг отажон
Бахтимга соғ бўлинг онажон.
Бизни бахтли кўрмоқлик ўйингиз
“Бўйларга етсин” деб бўйингиз
Муборак 40 йиллик тўйингиз
Бахтимга бор бўлинг отажон
Бахтимга соғ бўлинг онажон.
ОНАЖОН
Ўй тўла тунларим тонга улайман
Онам сизга узоқ умр тилайман
Худодан ёлвориб соғлик сўрайман
Она сиздан бўлак меҳрибоним йўқ.
Ухласам бошларим силаб уйғотган
Менга соғлик умр тилаб уйғотган
Аллангиз онажон жоним тебратган
Она сиздан бўлак мехрибоним йўқ.
Оқ сутга мехрингиз қўшиб тутдингиз
Бизни” деб минг бора ғамлар ютдингиз
Яхши кунни фарзандлардан кутдингиз
Она сиздан бўлак мехрибоним йўқ.
2007 йил
ТИНЧЛИК ҚЎШИҒИ
Жахон бўйлаб хилпирар халқим мағрур байроғинг
Осмон узра сен юлдуз сенсан менинг ардогим
Келажакка юз тутар фарзандларинг карогим
Тинчлик сўзи янграсин !она халқ овозингда
Боболарнинг рухлари қувватдур парвозингда
Сен буюксан мағрурсан, кўкда кўрайин бошинг
Балқиб турсин бошингда, сенинг порлоқ қуёшинг
Ҳеч қандай куч енголмас, матонату- бардошинг
Тинчлик сўзи янграсин , она халқ овозингда
Боболарнинг руҳлари, қувватдир парвозингда.
Қомусларинг йугрилган АДОЛАТнинг ўзидан
Сахийлиги кўринар хатто халқнинг қўзидан
Қайтмагайсан қайтмайсан чин хақиқат сўзидан
Тинчлик сўзи янграсин! она халқ овозингда
Боболарнинг руҳлари, қувватдир парвозиннг
ОНАМНИ СОГИНДИМ
Онамни соғиниб кетяпман
Жон онам соғиниб кутяпман
Кўзларим йўлингда нигорон
Онамни соғиндим онамни
Парвонам эдилар бошимда
Хокисор, беозор қошимда
Армоним кўздаги ёшимда
Онамни соғиндим онамни
Бошимни силабон уйғотган
Жон умр тилабон уйғотган
Алласи жонимни тебратган
Онамни соғиндим онамни
Борида уйларим тўлдирган
“Йўқ энди “хувиллаб қолдирган
Дардлари юрагим толдирган
Онамни соғиндим онамни
Тўй қилсам тўйимга келмаган
Суюниб эркалаб суймаган
Соғиниб бир бора келмаган
Онамни соғиндим онамни
Гар келса пойига тиз чўкий
Жон тикиб жонингга жон тутай
Мехрибон ғамгусор онамни
Онамни соғиндим онамни Излабон қайларга кетайин
Рухлари шод бўлсин нетайин
Изласам изларин тополмай
Онамни соғиндим онамни..
1998й. Ризаева Махфират
ШИРИН СЎЗ
Ширин сўз дилларга берар ором жон
Бир ширин сўз билан бошларинг осмон
Ширин сўз бағишлар дардинга- дармон
Мехрла тикилган икки кўз яхши
Мехрла айтилган ширин сўз яхши
Бир ёмон сўз билан дил бўлар хуфтон
Бир ёмон сўз била бағринг бўлар қон
Ўртаб бу юрагим қийнаб турар жон
Мехрла тикилган икки кўз яхши
Мехрла айтилган ширин сўз яхши
Хеч кимнинг кўнглига озор этмангсиз,
Ўзингиздан ўзгани безор этмангсиз,
Юзни хотир айланг кўнгилни осмон,
Мехрла тикилган икки кўз яхши
Мехрла айтилган ширин сўз яхши
1998й езилди
БОЛАНГИЗ УЙЛАДИНГИЗМИ??!
Болам деб йиғладингизми
Болам деб бўзладингизми
Ўзингиз бир зум уйламай онажон
Болангиз ўйладингизми?
Яхшиликка чун суюндингиз
Ёмонлика чун куюндингиз
Бор йўқликка кўникдингиз
Болангизни ўйладингизми?
Тош келса сиз кемирдингиз
Сув келса сиз симирдингиз
Биз қувонсак қувондингиз
Болангизни ўйладингизми?
Онажоним сиз осмоним
Юрагимга сиз поспоним
Минг таъзимда фарзандингиз
Болангизни ўйладингизми?
Юрагимга хайкал қўйдим
Бу” онам” деб атаб қўйдим
Хизматингиз қилолмаган
Қизингиз ўйладингизми?
Ўзингиз бир зум ўйламай Онажон
Болангизни ўйладингизми?
Рухларингиз шод !!! Охиротингиз обод булсин Онажон!!!
1999йил езилди
ҚАЙТГИН БОЛАМ
Онанг кўзи тупроқларга кўрмасдан қайт
Дардман онанг сарғайибон сўлмасдан қайт
Биров билиб хали билмасдан қайт
Қайтгин болам қайтақол болам
Қел дардингни айтақол болам
Қасам учун қуръонни тутган болам ким эди
Ёш новдангни осон-ла буккан болам ким эди
Оқни болам қора деб бузган болам ким эди
Қайтгин болам қайта қол болам
Кел дардингни айта қол болам
Боболаринг рухлари энди нажот топганда
Оналаринг тақдирга минг шукрона айтганда
Кўзларингни қай парда қоплаб қолган айтгинда
Қайтгин болам қайта қол болам
Кел дардингни айта қол болам
Сен кимга ўқ отяпсам,! қара, ўнгли-сулинга!
Қуролингни ташлагин! қайтгин тўғри йўлинга!
Гард тушмасин йўлинга !қон тегмасин қўлинга!
Қайтгин болам қайта қол болам
Кел дардингни айта қол болам
Бир бурда нон топдингми ?тўқ кунинга шукур қил!
Ёт элларда хор бўлма !йўқ кунинга шукур қил!
Хатонг недур бирма-бир ўйлаб болам фикр қил!
Қайтгин болам қайта қол болам
Кел дардингни айта қол болам
Сен қуёшдек ботма сен !ботиб кетма жон болам!
Тубанлик дарёсида оқиб кетма жон болам!
Ватанингни, халқингни сотиб кетма жон болам!
Қайтгин болам қайта қол болам
Кел дардингни айта қол болам
Яхшилик-ла от қолдир ,отинг қолсин жон болам
Сен улуғлар зотидан, зотинг қолсин жон болам
Нега ерга тикилдинг қотдинг,қолдинг жон болам
Қайтгин болам қайта қол болам
Кел дардингни айта қол болам
Оқ сут тутиб умид-ла кутган онанг мен эдим
Хар тусиғу-тўфондан ўтган онанг мен эдим
“Жон ховучлаб болам “деб дардим битган мен эдим
Қайтгин болам қайта қол болам
Кел дардингни айта қол болам
Замон сенга , сенгадур бола
Шу заманда даврон сур болам
1999йил езилди.
Менинг эрка синглим бугун келин булдинг
Йиғлаб-йиғлаб кўз ёшларинг оқиб-оқиб
Кетаяпсан эрка синглим ортга боқи
Ота уйга болалигинг ташлаб шошиб
Муштипарим эрка синглим келин бўлдинг
Айланайин сенинг орзу-ўйларингдан
Айланайин бўйга етган бўйларингдан
Сингилжоним ўргилайин тўйларингдан
Муштипарим эрка синглим келин бўлдинг.
Палохмонтош тошдан бўлсин бошгинанг-а
Оқмасин ҳеч кўзларингда ёшгинанг-а
Сен суянчиқ, меҳрибон сирдошгинам-а
Муштипарим эрка синглим, келин бўлдинг.
Кетсам йироқ ортимдан, зор излагувчим
Йиғласам гар куйиб-куйиб бўзлагувчим
Ёмоним ёпиб, яхшим сўзлагувчим
Муштипарим эрка синглим, келин бўлдинг.
Бахт тилайман ўпиб, сенинг пешонангдан
Ҳурмат топгин, тушган тахту-кошонангдан
Билсанг синглим, бахт бошланур остонангдан
Муштипарим эрка синглим, келин бўлдинг.
Омон бўлгин бахт тилаймайин илойим
Бахт эшигинг очган бўлсин худойим
Сен акасин йиғлатган эркатойим
Сен отасин йиғлатган эркатойим
Муштипарим эрка синглим, келин бўлдинг.!
2006 йил апрелда ёзилди.
УСТОЗЛАРИМ
Соғинч тўла юракларга келдим , она мактабим
Юрагимда ўчмас менинг ,чарақлаган офтобим
Қўлда қалам, китоб, дафтар шошиб сени бағрингда
Ўтди менинг, гул бахорим ,ўтди болалик чоғим
Устозларим сиз азизим , илк бор қалам тутганим,
Бизни дебон , суюнганим, гох ўзин унутганим,
Фарзандидай ардоқлабон, заҳмат алам ютганим
Мехрибон сиз дилкаш, қалби пок устозларим
Сочингизга оқ тушибди, бизнинг заҳмат эмасму?
Кўзингиздан нур кетибди, бизнинг ғафлат эмасму?
Минг эхтиром , топдим камол . Сизнинг меҳнат эмасму?
Мехрибон сиз дилкаш, қалби пок устозларим
Кўз олдимдан кетмас сира, бирма-бир ўтганларим, \
Устозларим, азизларим дунёдан кетганларим,
Қуёшдайин чароқлабон, ойдай ботиб кетганлар
Ўчмас номи қалбда тирик, руҳи устозларим
Пойингизга айлаб таъзим эгиб ғариб бошимни
Гох суюниб гох йиғладим, артиб кўзда ёшимни
Чинор умрин тилаб сизга, тилаб сабр-у бардошни,
Сизни йўқлаб келдик бугун қалби пок устозлар.
2002-йил
ЯХШИ КУНЛАР СИЗНИ КУТИБ ДОГДА КОЛДИ
Онажоним соғиндим зор сўзларингиз
Соғиндим мен мехр тўла кўзларингиз
Тополмасман излаб излаб изларингиз
Энг бахтли он сизла ўтган чоғда қолди
Яхши кунлар сизни кутиб доғда қолди
Бизни деса чопардингиз-елардингиз
Гар дард чексак жонингизни берардингиз
Бало-қазо менга бўлсин деярдингиз
Энг бахтли он сизла ўтган чоғда қолди
Яхши кунлар сизни кутиб доғда қолди
Болам дебон опичлаб сиз қучардингиз
Кетсак йироқ безовта жим кутардингиз
Тобранингиз ташиб бизга тутардингиз
Энг бахтли он сизла ўтган чоғда қолди
Яхши кунлар сизни кутиб доғда қолди
Кўнгли ярим нони ярим бутунгинам
Юзи кулиб бағри тўла тутингинам
Катта-катта тўйлар килиб юпингинам
Энг бахтли он сизла ўтган чоғда қолди
Яхши кунлар сизни кутиб доғда қолди
Боланг йигит бўлса бўйин кучсайдим деб
Бўйим -бўйлаб куёв тўнлар бичсайдим деб
Армоним йўк тўйинг кўриб ўтсайдим деб
Энг бахтли он сизла ўтган чоғда қолди
Яхши кунлар сизни кутиб доғда қолди
Болангизман ортта колган изингизман
Ёдда колган мехр тўла сўзингизман
Хотирага бир шеър ёзиб кўнгли тоғдек
Кўтарилган бир муштипар кизингизман
Яхши кунлар сизни кутиб доғда қолди
2012йил
КЕЧИРГИН ЧИРОҒИМ КЕЧИР ҚАРОҒИМ
Обиджоннинг хотирасига
Айланай қароғим айланай ўзим
Дардлардан юмилди қоп қора кўзинг
Холингни бир бора cўрай олмадим
Бошингни бир бора силай олмадим
Хамма етди сенга етди хаммаси
Ғафлат босдими ё мен етолмадим
Кечиргин чироғим кечир қароғим
Энди қийнайверар қийнайди виждон
Энди ўлгунимча азобда бу жон
“Яхши” деса менинг кўнглим тўқмиё
Ё бу ғамли бошда ғурбат кўпми ё?
Энди йиғлаяпман ўзим оқлолмай
Кечиргин чироғим кечир қароғим
Бир қондан йўғрилган сен жигарбандим
Энди хурлар сени олсин етаклаб
Жаннатда гул териб юрсин етаклаб
Энди не қилайин энди не илож
Рухлар ардоқласин сени қўлтиқлаб
Кечиргин чироғим кечир қароғим
Бир қондан йўғрилган сен жигарбандим
Барчангизга тилаб мехру- оқибат
Умр ўтгунчидир инсон ғанимат
Қариндош не керак дўсту-ёр не керак
Бир оғир кунинга бўлмаса тиргак
Мендайин сизларни босмасин ғафлат
Кечиргин чироғим кечир қароғим
Бир қондан йўғрилган сен жигаримсан
СИНГЛИМГА
Онажоним бор бўлганда минг суярди
Эркалатиб бошларингни минг силарди
Ўзи кўриб кўролмаган бахтни тилаб
Тўйларингда минг айланиб ўргиларди
Онам бўлиб тўйларингдан айланайин
Онам бўлиб бўйларингдан айланайин
Кулиб тургин айтай сенга тилакларим
Йиғлаб турсанг ёнди менинг юракларим
Жигарбандим бир умрга керакларим
Онам бўлиб тўйларингдан айланайин
Онам бўлиб бўйларингдан айланай
Айвонинга чирок екиб куйгин синглим
Утганларга дуо укиб куйгин синглим
Онам рухи куллаб юрсин суйсин синглим
Онам булиб туйларингдан айланайин
Онам булиб буйларингдан айланайин
Эрта кетган отамни сен куролмадинг
Эркаланиб сен багрида туролмадинг
Сингилжоним ота мехрин ололмадинг
Отам булиб туйларингдан айланайин
Онам булиб буйларингдан айланайин
Уксимагин онам булиб , бошинг силай
Онам булиб дардларингни , узим олай !!!
Енимда сен булгин! синглим сенла колай
Онам булиб туйларингдан айланайин!
Онам булиб буйларигдан айланайин !
2005йил езилди Ризаева М.Н.
Do'stlaringiz bilan baham: |