Ризаева Маҳфират.. 18.03.17.
Онамсан Ватаним, Онамсан Ватан
Она халқим орзу ўйинг муборак,
Кўкларга бўй чўзган бўйинг муборак,
Байраминг муборак, тўйинг муборак,
Онамсан Ватаним, онамсан Ватан
Сенга фидо бўлсин, фидо жон-у тан.
Сен менинг осмоним ойимсан Ватан,
Олтин унган тупроқ бойимсан Ватан,
Тоғ-у тошим, дарём сойимсан Ватан,
Онамсан Ватаним, онамсан Ватан
Сенга фидо бўлсин, фидо жон-у тан.
Майли кулба бўлсин майли кошонам,
Сен менинг буюкдан буюк остонам,
Ватанимсан менинг, сенсан ягонам,
Онамсан Ватаним, онамсан Ватан
Сенга фидо бўлсин, фидо жон-у тан.
Сендан кетсам йироқ, кетсам соғиндим,
Мусофирлик дардин чексам соғиндим,
Осмоним соғиндим, ойим соғиндим,
Киндик қоним тўкилган жойим соғиндим,
Онамсан Ватаним, онамсан Ватан,
Сенга фидо бўлсин, фидо жон-у тан.
Ризаева Маҳфират Номазовна.
.
Дўст деганим
Дўст деб сенга ноним тутган мен эдим мен,
Дўст деб жоним тутган мен эдим мен,
Яхшиликни дустдан кутган мен эдим мен,
Дўст деганим гуноҳларга ботди энди,
Дўст деганим ёмонларга сотди мени.
Ёнгинамда юриб сирим олган дўстим,
Бошгинамга не балолар солган дўстим,
Энди сендан мени кўнглим қолган дўстим,
Дўст деганим гуноҳларга ботди энди,
Дўст деганим ёмонларга сотди мени.
Тузим ичиб тузимга тош отган сен дўст,
Нонимни еб, ўзгаларга сотган сен дўст,
Баткорликнинг боткоғига ботган сен дўст,
Дўст деганим гуноҳларга ботди энди,
Дўст деганим ёмонларга сотди мени.
Дўстликнинг чин ришталари узилди-да,
Дўстлигимиз бир умрга бузилди-да,
Ёлғончи кўз бугун ғолиб кузилди-да,
Дўст деганим гуноҳларга ботди энди,
Дўст деганим ёмонларга сотди мени.
Тилаганим сенга дустим яхшилик бил
Имон билан хоклик эди кунгилда шул
Сен покликни коралаган билмаган дил
Дуст деганим гунохларга ботди энди
Дуст деганим емонларга сотди мени!!!
2000йил езилди Ризаева М.Н.
Маглубман
Нигоранинг айтганлари.
Майли энди кетаверинг майли энди кетган ер
Мен маглубман майли энди мен маглубни ютган ер
Сиз яхшини излаб - излаб топганингиз ростми ер
Емонингиз излаб куз еш тукканингиз ростми ер
Излабсиз-сиз излари остонамда колган деб
Мен артмаган куз ешларин емгир корлар ювган деб
Айро тушган йулларимиз ,йулларимиз берк энди
Армонларга богланган юракдаги эрк энди
Майли энди кетаверинг майли энди кетган ер
Мен маглубман майли энди мен маглубни ютган ер
2017 йил езилди .
АКАЖОНИМГА
АКАЖОНИМ НОМОЗОВ
БОЗОРБОЙ ХОТИРАСИГА
БАҒИШЛАНАДИ
Суратида кулиб турса билмаса
Энди сира келолмаса келмаса
Соғинганим энди сира билмаса
Мен йиғламай ким йиғласин жигарим.
Тўйларимда ўринлари бўш турса
Жигаргинам қаторларда йўқ турса
Кулиб турай десам кўнглим ғаш турса
Мен йиғламай ким йиғласин жигарим.
Кетгилари келмай кетса билмаса
Энди сира келолмаса келмаса
Соғинганим энди сира билмаса
Мен йиғламай ким йиғласин жигарим.
Тенгдошлари соғ бўлсину соғ юрса
Набиралар суйса улар тоғ юрса
Тенгдошлари қаторида йўқ турса
Мен йиғламай ким йиғласин жигарим.
Бағрим куйиб мингта уйни уй қиляпман жигарим
Ўғлингизни бўйингизга бўй қиляпман жигарим
Кечиринг-эй сизсиз бугун тўй қиляпман жигарим
Мен йиғламай ким йиғласин жигарим.
.
2014 йил езилди.
Отамнинг уйи.
Ташвишларимдан кечиб
Борсам кучогин очиб
Кутар мехрини сочиб
Отамнинг уйи.
Етти фарзанд етилиб
Такдир шунда битилиб
Яшадик биз интилиб
Отамнинг уйи.
Шохонамас бул уйим
Кашонамас ул уйим
Лек согиниб тун-куним
Отамнинг уйи.
Сомон тушаб турига
Устирдилар курида
Зиёратгох нарида
Отамнинг уйи.
Синик ойна минг ёмок
Сомон лойли томшувок
Яшадик биз шод кувнок
Отамнинг уйи.
Кизларини узатган
Уйларини безатган
Йиглаб-йиглаб кузатган
Отамнинг уйи.
Киз бола палохмон тош
Окмасин хеч кузда ёш
Ота уйга мехмон бош
Отамнинг уйи.
Гулу- райхон лолалик
Колди бунда болалик
Бахтли онлар нолалик
Отамнинг уйи.
Кайтсайди бир зум хаёт
Ёзганим кушик баёт
Болаликдан хотират
Отамнинг уйи.
Ризаева Махфират
ОНАЖОНИМ СИЗНИ БУГУН КЎРГИМ КЕЛДИ
Онажоним сизни бугун кўргим келди
Сизни қучиб бағрингизда тургим келди
Онажоним қадирдоним соғиндим мен
Онажоним сизни бугун кўргим келди
Сизни қучиб бағрингизда тургим келди
Келмас бўлиб кетдингизми онажоним
Бизни ташлаб кетдингизми мехрибоним
Саждагохим кадирдоним соғиндим мен
Онажоним сизни бугун кўргим келди
Сизни қучиб бағрингизда тургим келди
Болам дедим боламдан мен ўтолмадим
Дардли болам ташлаб сизга етолмадим
Дардингизни енгилида қаролмадим
Онажоним кечиринг-эй кўргим келди
Сизни қучиб бағрингизда тургим келди
Онажоним соғиндим мен кўргим келди
Умр киска сиз онажон билмадингиз
“Болам”-деб сиз узингиз кун курмадингиз
Кариликнинг ажиб гаштин сурмадинггиз
Онажоним сизни бугун кургим келди
Сизни қучиб бағрингизда тургим келди
Онажоним соғиндим мен кўргим келди
Сизга шеьрлар ёзиб йиглар кизгинангиз
Сизни эслаб йиглар энди кизгинангиз
Энди жаннат булсин сизнинг жойгинанг
Онажоним сизни бугун кургим келди
Сизни кучиб багрингизда тургим келди
Онажоним согиндим мен кургим келди
Ризаева Махфират
Мардикорга чиккан болам!!!
Турт боланга турт булак нон тополмайин
Бошин ёпсанг оёгини ёполмайин
Дардинг купми? Сен хеч кимга айтолмайин
Мардикорга чикиб, акли хайрон болам
Кадринг бунча арзон булди, арзон болам
Кора кошинг, кузларингдан айланайин
Ширин- ширин сузларингдан, айланайин
Рузгор юкун кутаролмай гудаккинам
Мардикорга чикиб кунгли вайрон болам
Кадринг бунча арзон булди, арзон болам
Таптасада юзларинга, бокмадинг сен
Тош отганга нон тутиб хам ёкмадинг сен
Гуруринг топтасада, сотмадинг сен
Сотдилар -ку куйиб кетди, жоним менинг
Кадринг бунча арзон булди, арзон болам
Бозар курсин бозарингдан, утолмадим
Юрак йиглар, уйлаб уйга етолмай
“Тугри йул”-деб сени йулга сололмадим
Кулингдаги кетмонингни ололмадим,
« КЕЧИР БОЛАМ»
« Бир сум тутиб» бир каминга яролмадим
Кечир болам!!!мен сенга хеч каролмадим
2005йил езилди
Аскар углим Низомжонга
Согинганим дилбандим
Кенгжа углим фарзандим
Юрагимда гулбандим
Аскар болам келади
Ватанини куриклаб
Кетиб бир йил йироклаб
Юрагимни ховичлаб
Кутган болам келади
Расмининга караб сузладим
Кузларингни изладим
Согинганда йигладим
Болажоним келади
Болам багрим тулдиргин
Булмаганим булдиргин
Бу беш кунлик дунёда
Армонларим улдиргин
2007йил езилди
МАКТАБИМ
Согинч тула юракларла келдим азиз мактабим
Юрагимда учмас менинг чароклаган офтобим
Сендан олдим пой кадамни, сен менинг махитобим
Бугун сенга таьзим билан келдим она мактабим
Сендан кетиб бир кадамда, туфонларда тукилдим
Эрка булган бу шох калбим, эгилибон букулдим
Суянгувчи тог тополмай бир каламга йикилдим
Бугун сенга таъзим! билан келдим она мактабим
Мен кизингман дардларимни тукиб келсам кошинга
Гувохдирсан балки, сен хам куздан оккан ёшимга
Сабр ила илхом тутдинг бу эгилган бошимга
Шох умримнинг кашонаси сенсан азиз мактабим
Сен тутказган калам ютдим армон тогини
Хотиранинг энг бошидур ёшлик эрам чогини
Йиллар утиб согинганман мактабим кучогини
Бугун сенга таьзим! билан келдим она мактабим
Миллатимга тил теккизманг миллатимга.
Атокли езувчи .Тохир Маликнинг «Сунги ук» раманида Узбек фарзанди Жахонгир Сибирда бегунох 37 йил камокда ётади. Уни канча кийнокларга солсада чидайди. Лекин миллатни коралашса чидай олмайди « Мен миллатимнинг барча камчиликлари билан яхши кураман чунки бу миллат менинг миллатим -Миллатимга тил теккизманг”-дейди Фильмда Жахонгир ролини Узбекистон халк артисти Едгор Саъдиев уйнаган Жахонгирнинг айтганларидан таъсирланиб ёзилган шеър.
Узбек халким менинг буюк миллатимдир
Кусурларим гунохларим иллатимдир
Хар не утса ути мендан, кисматимдир
Миллатимга тил текизманг миллатимг
Мехнатларга корилганим менинг халким
Кадах кули ёрилганим менинг халким
Тоза кондан яралганим менинг халким
Миллатимга тил текизманг миллатимга
Етимларга багрин очиб кутган халким
Уз нонини узгаларга тутган халким
Дардларини ичга ютган ютган халким
Миллатимга тил текизманг миллатимг
Тарихимни укинг мени вайрон кунглим
Боболарим, Алломалар хайрон кунглим
Йиглаб- йиглаб бузлаб сизга айтар сузим
Миллатимга тил теккизмангмиллатимга
Ёмонимдан айланайин каро кузим
Яхши йулга солиб олай уни узим
Мени сизга айтар энди битта сузим
Миллатимга тил текизманг миллатимга.
Мен Узбекман !!!бордур менинг буюк номим
Шу эл халкка фидо булсин фидо жоним
Томиримда окар менинг тоза коним
Миллатимга тил теккизманг миллатимга!!!
Ризаева Махфират 2017 й. Сентябрь
Азиз ва мехрибон онажоним Халима Ризаева хотирасига ушбу китобимни багишлайман.
Азиз онажоним, сизни хаётингизни уйласам жоним какшайди. Отам оламдан утгандан сунг хам ота хам она булиб хеч кимдан кам килмасдан 7 фарзандни тарбиялаб устирдингиз . Иложи борича бизни укитдингиз. Биз фарзандлар хам, мактабни аъло бахоларга укидик. Кишнинг кора кунларида туртиниб-суртиниб утин олиб келиб печкага ут ёкиб ,эркалаб уйготиб, мактабга кузатар эдингиз.“Бировнинг хаккига хиёнат килманглар тугри суз халол инсон булинглар”- деб ургатар эдингиз. Сиз берган тарбия билан биз хеч каерда кокилмадик. Устимиз юпин корнимиз нонга туймасада юксак фазилат гурурни виждон поклигини осмон тутдик. 21 ёшли Назира опам оламдан утганда Онажоним-а фаредингиз халигача кулогим остидан кетмайди.Умрининг охиригача фарзанд доги юрагидан кетмаган онам онажоним-а.
Онажонларимиз хеч качон фарзанд догида курмасин.! Кишлок ахли хам сизни бошида кутариб хурмат килар эди. Сиздай хакисор онанинг фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Нимани урганган нимани билган булсам хаммасини сиздан олдим Онажон!!!Сиздан ургандим Онажон.!!! Оддий бир узбек аёлида шунча буюк инсоний фазилатларга эга булган азиз онажоним-а, бугун 4 та шеър ёзиб узини “шоира”-деб билиб билмаган кизингизнинг калби хам, юраги хам, ёзган шеърлари хам сизники . Азиз онажоним ушбу шеърларимни сизга багишладим Биз фарзандлар онажонларимизни канча эъзозласак улугласак кам.Онажонларимизга осмон кадар буюк хайкал куйган
булар эдим .Чунки хар бир фарзанд тарбиялаган она -Кахромондур!!!
Азиз онажоним рухингиз шод охиратингиз обод булсин!!!
ВАТАННИ СОТМА БОЛАМ фарзандлари билиб билмай ёт
Do'stlaringiz bilan baham: |