Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

IPAT
»
9
фойдаландик: 
T
A
P
I



(1) 
Фойдаланилаётган ўзгарувчан миқдорлар тегишли равишда, таъсир 
катталиги, аҳоли сони, фаровонлик ва технологиялар ривожланиш даражасини 
баҳолайди. 
Ноиқтисодий ривожланишга ўтишнинг эҳтимолий сценарийсида 
иқтисодий ривожланишнинг максимум самарасига эришилгандан сўнг муқобил 
харажатларнинг кўпайиб борувчи ошиши намойиш қилинади. Иқтисодий зарар 
(
ED
) жаҳон ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмидан (
GWP
) орта бошласа, 
иқтисодий ривожланиш ноиқтисодий ривожланишга ўтади. 
Замонавий антропоцентрик иқтисодий ривожланиш фақат иқтисодий 
зарурат парадигмаси янги янада юқори даражадаги эҳтиёжларни қондиришга 
қаратилган парадигмага алмаштирилган ҳолдагина амалга ошиши мумкин 
бўлади. Иқтисодий ривожланишнинг цикллар хусусиятини шу билан изоҳлаш 
мумкин. 
Меҳнат иқтисодий зарурат сифатида англаш иқтисодий ривожланиш 
чегараларининг мавжудлигини тақозо этади. Айни пайтда меҳнатга ўз 
салоҳиятини рўёбга чиқариш жараёни сифатида қараш, ушбу чегараларни олиб 
ташлайди. Аҳолининг кўплаб юқори эҳтиёжлари турли-туман ва битмас-
туганмас ва шунинг учун иқтисодий ривожланиш салоҳияти ҳам ранг-баранг ва 
чексиздир. 
6.5. Иқтисодий ўсишни таъминлашда интеллектуал иқтисодиётни 
шакллантириш 
Замонавий цивилизация замонавий дунёга билимларга асосланган 
иқтисодиётни таклиф этди. Моддий бойликлар ва хизматларни воситалар ва 
машиналар ёрдамида ишлаб чиқаришни иккинчи ўринга сурадиган 
9
Ehrlich P., Holdren J.
Impact of population growth 
URL:http://www.sustainablescale.org/ConceptualFramework/
 Under standing 
Scale/MeasuringScale/TheIPATEquation.aspx,


161 
интеллектуал фаолият ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш негизида 
юзага келган янги хўжалик юритиш тарзининг ўзаги ҳисобланади. 
Интеллектуал фаолият унинг қўшимча қисми бўлишдан тўхтади. Моддий ва 
пул шаклида капитал тўплаш, ахборотни тўплаш ва ўзлаштириш, кредит бериш 
ва ижодий фаолиятга аванс ажратишга ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Фойдали 
қазилмаларни топиш ақлли одамлар, ғоялар, ихтиро ва концепцияларни топиш 
саъй-ҳаракатлари томонидан иккинчи ўринга сурилиши мумкин. Шунингдек, 
бандлик тузилмасида ҳам жиддий ўзгаришлар рўй беради: шу пайтгача 
номаълум бўлган тоифа – илгари саноат ходимлари ёки ундан ҳам олдин 
деҳқонларга тегишли бўлган ўринни эгаллайдиган билимлар ходимлари 
(
knowledge workers
) асосий ишлаб чиқариш кучига айланади. “Ахборот 
ҳамжамияти” “билимларга асосланган жамият”, “ахборот иқтисодиёти”, 
“интеллектуал иқтисодиёт”, “билимларга асосланган иқтисодиёт” тушунча ва 
атамалари ҳам бежиз пайдо бўлгани йўқ. 
Инсоният тарихи давомида билимлар ҳар доим интеллектуал ва 
иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили бўлиб келган. Бироқ, сўнгги 
йилларда янги билимга эга бўлиш жараёни ўзгарди: инновациялар бевосита 
инновация жараёнига таъсир қилди. Билимлар яратилиши, жорий этилиши ва 
улардан фойдаланишга ёрдам берадиган воситалар ҳам тубдан янгиланди. 
Ахборотни қайта ишлаш, жўнатишнинг янги воситалари, 20-30 йил аввал 
мумкин бўлмаган тақсимланган ахборот тармоқлари кўплаб жараёнларни 
бирхиллаштирди. 
Менежмент соҳасида таниқли олим Питер Друкер
1
“Капитализмдан 
билимлар жамияти сари” мақоласида иккинчи жаҳон урушидан кейин 
бошланган ва ХХ асрнинг 80-йилларида ёрқин намоён бўлган бошқарув 
соҳасидаги инқилобни замонавий инсониятни ривожлантиришнинг мустақил 
босқичи сифатида ажратган. 
Инсон эҳтиёжлари юксалиши ва қобилиятлари шаклланиши жараёни 
иқтисодий ривожланиш билан узвий боғлиқлиги белгиланган. Агар инсонда 
1
Peter F.Drucker1939’s”The End of the Economic Man”to “Vanaging in the Next Society”.


162 
иқтисодий фаолиятда ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш юксак эҳтиёжи 
шаклланса, иқтисодий ривожланиш ва инсон камолоти векторлари ўзаро мос 
келади, демак иқтисодий ривожланиш янги антропоцентрик сифат касб этади. 
Прогрессив адаптацион имкониятлар иқтисодиёти тизимли адаптацион 
салоҳият хусусиятига эга бўлиб, бу унга ташқи таъсирларга, жумладан 
инновацион иқтисодиёт томонидан узатиладиган импульсларга жавоб 
қайтаришда, унинг мақсадларига мос ривожланиш траекториясини танлашда 
муайян эркинлик даражасини кафолатлайди. Ушбу адаптацион салоҳият ташқи 
молиявий-иқтисодий ёки институционал экспансия таҳдиди олдидаги миллий 
рақобатбардошлик ресурсини сақлаш ва кўпайтириш гарови ҳисобланади. 
Замонавий иқтисодий ривожланиш полиморфизми миллий иқтисодиётларнинг 
ривожланиш хусусиятларини акс эттирувчи турли хил статистик маълумотлар 
билан тасдиқланади. Хусусан, инновацион иқтисодиётларга «Катта еттилик» 
мамлакатларини киритиши мумкин. Улар миллий иқтисодиётнинг инновацион 
ривожланиш имкониятларини яратувчи жаҳон ялпи маҳсулотига катта улуши 
ва иқтисодий ривожланишнинг ўртача суръатлари билан ажралиб туради.
Замонавий иқтисодий ривожланишнинг моҳият аниқлигини акс 
эттирувчи 
концептуал 
белгиларнинг 
умумлаштирувчи 
тавсифлари 
антропократик муаммоларга мансублик, иқтисодий ривожланишни барқарор ва 
самарали сифатида белгилаш лаёқати ҳисобланади (2-расм). 
Замонавий иқтисодий ривожланиш тўғрисидаги анъанавий тасаввурни 
ўзгартирган ҳолда биз унинг ижтимоий, умуминсоний табиатини асослаймиз. 
Иқтисодий ривожланишнинг динамиклиги ҳаракат йўналишини доимий 
излаш зарурати билан боғлиқ. Умумиқтисодий маънода ҳаракат траекторияси, 
амалга оширилган танлов натижасида ҳеч бўлмаганда битта индивиднинг 
қониқиш даражаси ошиши содир бўлган, бунда жамиятнинг бошқа аъзолари 
аҳволи ёмонлашмаган ҳолдагина, самарали ҳисобланади. Шу муносабат билан 
иқтисодий ривожланиш, агар бундай танлаш имконияти мавжуд бўлмаса, 
самарали деб баҳоланади. 


163 
2-расм. Замонавий иқтисодий ривожланиш сифати таркибий 
қисмларининг тузилмавий схемаси 
Такрорлаш жоизки макроиқтисодий барқарорликнинг асосий белгилари 
қуйидагилар ҳисобланади:
1.
Иқтисодий ўсиш.
2.
Тўлиқ бандлик.
3.
Ички нархларнинг барқарорлиги (инфляция).
4.
Хорижий валюталарга алмашув курсининг барқарорлиги.
5.
Кучли тўлов баланси.
6.
Давлат бюджети камомадининг ЯИМга нисбатан 3 % дан ошиб 
кетмаслиги.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish