Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик


 Макроиқтисодий беқарорликни тартибга солиш усуллари



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

 
7.3. Макроиқтисодий беқарорликни тартибга солиш усуллари 
 
Жамиятда қандай тизим ҳукмрон бўлмасин, унда давлатнинг 
иқтисодиётга аралашуви сезилиб туради, аммо бу аралашув маълум доирада 
амал қилиши лозим, хусусан бозор иқтисодиёти шароитида. 
Бунда қуйидаги масалаларга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. 
Биринчидан, бозорнинг тартибга солиш усуллари орқали (давлат аралашуви 
чекланган). Иккинчидан, иқтисодиётни фақатгина ягона марказдан онгли 
равишда марказлашган бошқариш йўли, учинчидан, иқтисодий жараёнлардаги 
аралашуви ва бозор механизмларини биргаликда уйғунлаштириб иш юритиш. 
Давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашуви ва аралашмаслиги 
тўғрисидаги бир қанча назариялар мавжуд. Биринчи бўлиб, давлатнинг 
иқтисодиётдаги ролини чеклаш ва уни тартиблашда бозор механизмидан 
фойдаланиш масаласини А.Смит баён этган эди. А.Смит назариясини айрим 
иқтисодчилар қўллаб-қувватласалар, бошқалари унга қарши эдилар, улар 
фикрича бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи тартиблаш ва бошқаришга қобил 
десалар, бошқалари бунга қарши эдилар. Бундай кўзга кўринган 
иқтисодчилардан бири Ж.Кейнс эди. Унинг фикрича, иқтисодиётни бошқариш 
ва тартиблашда давлат иштироки зарурдир, аммо у чекланган бўлиши лозим 
деган фикрни олға сурди. Чунки унинг фикрича, бозор иқтисодиёти айрим 
муаммоларни ҳал этишга қодир эмас деб қаради. Масалан, ижтимоий 
муаммолар, мудофаа, илм-фан тараққиёти ва бошқалар. Бу масалаларни ҳал 
қилишда давлатнинг роли катта деб қаради. Унинг фикри тўғри эканлиги вақт 
ўтиши билан ўз исботини топди. 
Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни 
бошқариш ва тартибга солишда давлатнинг роли каттадир. Давлат 
иқтисодиётга фаол аралашиб, бозор механизмининг амал қилишига 


177 
кўмаклашади, рақобатчилик муҳитини яратиб, аҳолини бозорнинг салбий 
оқибатларидан ҳимоялаш чора-тадбирларини кўради.
Бозор иқтисодиётини давлат томонидан бошқариб, тартибга солишдан 
асосий мақсад – бозор муносабатларини муайян ва маълум йўналишлар асосида 
ривожлантириб, иқтисодий танглик ва қийинчиликларнинг олдини олиш, 
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, аҳоли турмуш даражасининг 
пасайишига йўл қўймасликдан иборат. Бозор иқтисодиёти асосида 
ривожланаётган Ўзбекистонда давлат томонидан тартибга солинадиган ва 
бошқариладиган, 
ижтимоий 
йўналтирилган 
бозор 
иқтисодиётини 
шакллантириш 
мақсадида 
ўтказилаётган 
иқтисодий 
ислоҳотлар 
ўз 
натижаларини бермоқда. Бу энг аввало мулк шаклларининг ўзгариб бориши, 
мулкка муносабат, давлат мулки асосида кўплаб нодавлат мулкларнинг пайдо 
бўлиши, саноат ва қишлоқ хўжалигига инвестицияларининг, хусусан чет эл 
инвестицияларининг кириб келиши, миллий иқтисодиёт модернизациясини 
амалга ошириш, янги техника ва технологияларни жорий этиш, шу асосда халқ 
турмуш даражасининг юксалиб бориши мисол бўла олади. 
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш ғоялари 
ғоятда мураккаб ва кенг қирралидир. Уларнинг энг асосийлари 
қуйидагилардир: 
1.
Ҳар қандай жамиятда нима ишлаб чиқариш, қандай ишлаб чиқариш, 
кимларга ишлаб чиқариш, ким фойдаланади деган савол қўйиш ва унга жавоб 
топиш лозим бўлади. Бу саволга жавоб беришга қараб иқтисодий тизимлар бир-
биридан фарқ қилади. 
2.
Бошқарувда якка ҳокимликдан бозор тизимига ўтиш, давлатнинг 
иқтисодиётга аралашувини чеклаш. 
3.
Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш. 
4.
Мавжуд бозор механизмларидан самарали фойдаланиш; 
Бозор 
иқтисодиёти 
шароитида 
баҳо, 
нархлар 
иқтисодиётни 
тартиблашнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Бунда давлат нархларнинг ошиб 
кетмаслиги ва бошқаларни ҳисобга олиб иқтисодиётга аралашиб туради ва 


178 
бозор иқтисодиёти механизмлари тўла бажара олмаган вазифаларни ўз 
зиммасига олади. 
Бозор механизмининг самарали ишлаш учун шароит яратиб беради. 
Бунда давлат қуйидагилардан фойдаланади. 

иқтисодий субъектларнинг фаолият қоидаларини белгилашдан; 

аҳолини бозор шаротилари, иқтисодиётнинг ҳолати борасидаги 
ахборотлардан бохабар қилади; 

иқтисодиёт субъектлари ўртасидаги мунозара, баҳс, зиддиятларни ҳал 
қилишга кўмаклашиш чора-тадбирларини кўради. 
Бозор иқтисодиётида давлат ўз мулкига асосланиб, тадбиркорлик билан 
шуғулланади. У ҳеч қачон юқори мавқега эга бўлмаслиги керак. 
Иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солишнинг энг 
муҳим шаклларидан бири дастурлаш ва режалаштиришдир. Режалаштириш ва 
прогнозлаштириш қисқа муддатга (1-2 йил), ўрта муддатга (5 йил), узоқ 
муддатга (20 йил) мўлжалланиши мумкин. 
Давлат бозор иқтисодиётини тартибга солиш ва бошқаришда турли 
усуллардан фойдаланади, ундан асосий мақсад иқтисодиётни ривожлантириш 
ва аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, фаровонлик ва тинчликни 
сақлашдан иборат. 
Иқтисодиётни тартиблашда асосан 2 усулдан фойдаланилади: 

маъмурий усул; 

иқтисодий усул 
Иккала усул ҳам бир-бирини тўлдириш ва ягона механизм каби ҳаракат 
қилиш лозим, акс ҳолда кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Бозорни 
тартибга солишда қўл келадиган бир неча маъмурий усуллар мавжуд. Булардан 
бири монополияга қарши қўлланиладиган усул ҳамда айрим фаолият турларини 
чеклаш, атроф-муҳитни маҳофазалаш, ресурслардан фойдаланиш миллий 
стандартларини ишлаб чиқиш, ижросини қаттиқ назорат қилиш, аҳоли турмуш 
даражасини яхшилаш чора-тадбирларини кўришдан иборат. 


179 
Айтилганлар асосида давлат керакли маъмурий-иқтисодий чора-
тадбирларни кўради. Бундан ташқари давлат пул-кредит, банк тизими 
системасининг 
қай 
даражада 
ривожланаётганлиги, 
иқтисодиётни 
ривожлантиришда уларнинг ролини ошириш, банк фаолиятини кенгайтириш, 
улар кўрсатаётган фаолият турларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўради.
Бозор иқтисодиётини тартиблаш ва бошқаришдан асосий мақсад 
мамлакат иқтисодий ривожланишини таъминлашдан иборат. Бунда давлат 
кадрлар тайёрлаш ва янги йўналишларга асосий эътиборни қаратишини ҳам 
ёддан чиқармайди.
Давлат иқтисодиётни тартиблашда таъкидлаганимиздек, баҳолар, рақобат 
кураши, қиймат қонуни, талаб ва таклиф, пул муомаласи ва бошқа қонун ва 
механизмлардан кенг фойдаланади. 

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish