7.2. Макроиқтисодий беқарорлик ва циклларнинг
вужудга келиши
Бозор иқтисодиётида циклли ривожланиш, ишсизлик, нархларнинг
инфляцион ўсиши билан ифодаланувчи иқтисодий беқарорлик ҳолатлари
мавжуд бўлади.
Иқтисодий цикл, қоидага мувофиқ юксалиш, тушкунлик, турғунлик ва
жонланиш фазаларидан иборат бўлсада, бироқ унинг шиддатлиги, давомийлиги
у ривожланаётган аниқ шарт шароитларга боғлиқ бўлади.
Иқтисодиётнинг циклли ривожланишини тавсифлаш учун ишлаб
чиқариш
ҳажмининг
ўзгаришини
ифода
этувчи
кўрсаткичлардан
фойдаланилади. Ишлаб чиқаришнинг ортда қолиши, ишлаб чиқаришнинг
имкон даражаси билан ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги фарқ
174
сифатида баҳоланади. Ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўзгариши инфляция ва
ишсизлик даражаларининг ўзгариши билан узвий боғлиқ.
Одатда, иқтисодий циклларнинг қуйидаги кўринишлари фарқланади:
-
Кондратьевнинг катта цикллари (48-55 йил);
-
Катта цикллар (8-10 йил);
-
Китчиннинг кичик цикллари (2-3 йил);
-
Мавсумий (ярим йил) ва ҳоказо.
Одатда барча иқтисодий кўрсаткичлар қуйидаги турларга ажратилади:
илгариловчи, яъни цикл фазаси кириб келгунча ўзгарувчи кўрсаткичлар;
кечикувчи ёки ортда қолувчи, яъни цикл фазасидан сўнг ўзгарувчи
кўрсаткичлар;
мос тушувчи кўрсаткичлар, яъни ўзгариш цикл фазасига мос тарзда
юзага чиқади;
проциклик, яъни юксалиш фазасида ўсувчи, тушкунлик фазасида
пасаювчи кўрсаткичлар (маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, нархлар даражаси,
пул айланиш тезлиги);
контрциклик, яъни тушкунликда ўсувчи, юксалишда пасаювчи
кўрсаткичлар (ишсизлик даражаси);
ациклик, цикл фазаларига (юксалиш, тушкунлик) боғлиқ бўлмаган
кўрсаткичлар (экспорт ҳажми).
Иқтисодий цикллар:
-
янги техник ишланмалар ва илмий ихтиролар;
-
урушлар;
-
аҳоли кўчиши каби омиллар натижасида юзага чиқади.
Ишсизлик циклик, фрикцион, тузилмавий шаклларда ривожланади.
Фрикцион ва тузилмавий ишсизлик бозор тизимининг амал қилиш нуқтаи
назаридан маъқул кўриниш ҳисобланади.
175
Шунинг учун тўла бандликни ҳисоблашда фрикцион ва тузилмавий
ишсизлик ҳисобга олинувчи ишсизликнинг табиий даражаси билан мос тушади.
Ишсизликнинг табиий даражаси одатда 5-6 % ни ташкил этади.
Тўла бандлик шароитида мумкин бўлган ишлаб чиқариш ҳажми,
мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ифода этади. Циклик
ишсизликнинг ривожланиши унинг ишсизликнинг табиий даражасидан ортиқ
бўлишига ва ўз навбатида ЯММ ҳақиқий ҳажмининг ЯММнинг имкон
даражасидан ортда қолишига олиб келади. Унинг ўлчамлари Оукен қонуни
асосида ҳисобланади. Оукен қонунига кўра ишсизликнинг ўз табиий
даражасидан 1 % юқори бўлиши, ЯММнинг ўз потенциал ҳажмидан 2-2,5 %
ортда қолишига олиб келади.
Инфляция нархлар даражасининг ўсишида намоён бўлади. Инфляция
даражаси, унинг ривожланиш вақти даврлари - инфляцион жараённинг асосий
тавсифларидир.
Инфляция сабабларини аниқлай бориб, айрим иқтисодчилар уни биринчи
навбатда ортиқча талабнинг пайдо бўлиши билан боғласалар, бошқа бир
иқтисодчилар эса - маҳсулот бирлигига ишлаб чиқариш харажатларининг
ўсиши билан боғлайдилар.
Одатда, иқтисодиётда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли вақт оралиқлари
фарқланади. Вақт омили ёрдамида инфляция ва ишсизлик ўртасидаги
боғлиқлик таҳлил этилганда, қисқа муддатли даврда ишсизлик ва инфляция
ўртасида тескари боғлиқлик, узоқ муддатли даврда эса тўғри боғлиқлик
мавжудлиги кўзга ташланади. Инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқликни
таҳлил этишда Филипс эгри чизиғидан фойдаланилади.
Иқтисодчилар инфляциянинг ишлаб чиқаришга таъсирини турлича
баҳолайдилар. Талаб инфляцияси тарафдорлари меъёрий равишда бўладиган
инфляция иқтисодиёт ўсиш суъратларининг ўсишини юзага чиқаради деб
таъкидласалар, харажатлар инфляцияси тарафдорлари, бунга тескари тарзда
унинг ривожланиши ишлаб чиқаришнинг қисқаришига олиб келади деб
176
таъкидлашади. Бироқ иккала томон ҳам гиперинфляция иқтисодиёт ва молия
тизимини барбод бўлишига имкон яратишини тан оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |