6.4. Иқтисодий ўсиш ва ривожланиш таҳлилининг эконометрик моделлари
Замонавий иқтисодий ривожланиш энг долзарб иқтисодий ва ижтимоий
муаммоларни самарали ҳал қилиш учун қуйидаги шароитлар яратиши лозим:
жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш, камбағалликни тугатиш,
инсонни ҳар томонлама ривожлантириш, меҳнат ва ижтимоий ҳаёт жараёнини
инсонпарварлаштириш. Иқтисодий ривожланишнинг янада юқори сифатини
мақсадли шакллантириш замонавий иқтисодиёт фани томонидан ўрганилаётган
мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади. Бунинг учун зарур барча ишлаб
чиқариш омиллари, капитал тузилмасини модернизациялаш, ижтимоий
муносабатлар тизими ва иқтисодий агентларнинг ҳаракат моделларини жиддий
ислоҳ қилиш жамият ижтимоий-иқтисодий ва институционал тараққиётини
ҳамда ҳаёт сифатини кўп жиҳатдан белгилаб беради.
Глобал иқтисодий инқирознинг жамиятга умумий тизимли таъсири
замонавий иқтисодий ривожланишнинг янги сифатига эришиш вазифасини
долзарбликдан ҳаётий зарур тоифага ўтказади ва уни ҳал этишни олий миллий
устуворликлар қаторига киритади. Унинг таъсирида шаклланган ижтимоий
буюртма замонавий босқичга мос амалий ечимларни излашни фаоллаштиради,
бу эса қонуний равишда бошланғич назарий қоидалар базасини қайта англашга
ва ўсиш назарияси методологияси кенгайишига олиб келади.
Олимлар эътибори марказида иқтисодиётни узоқ муддатли барқарор
ривожланиш
йўлига
олиб
чиқувчи
иқтисодий
фаолиятни
интеллектуаллаштириш жараёнинг шартлари ва омилларини аниқлаш ҳамда
таҳлил қилишнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқиш, инновацион
технологиялардан самарали фойдаланиш мотивациялари тизимини қуриш
вазифаси пайдо бўлди. Ўсиб бораётган эҳтиёжлар, ижтимоий ишлаб чиқариш
технологик усули ва тузилмасида фундаментал трансформациялар жараёни
юзага келмоқда. Янги имкониятлар ва ҳаракатлантирувчи ривожланиш кучлари
шаклланмоқда: ўсиб борувчи маҳсулдорлик шарти, мультипликатив тармоқ
самаралари, интеллектуал технологиялар ва интеллектуал рента.
157
Иқтисодий ўсиш назарияси ривожланишининг анъанавий ёндашувни
енгиб ўтаётган замонавий босқичи ўзига хослиги умуминсоний қадриятлар
устуворлигини белгилаб берувчи ривожланишнинг антропоцентрик сифати
назарий ва методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат. Бунда иқтисодий
тизим динамик беқарорлигининг эндоген манбалари ва тизимнинг ўзи кўпайиб
бораётган сифат ўзгаришлари ҳолатларини юзага келтирадиган ижобий тескари
алоқа натижасида ҳосил бўладиган тузилмавий ўзгартиришлар самараси асосий
масалага айланади.
Замонавий иқтисодий ривожланиш сифати Ўзбекистон учун алоҳида
аҳамият касб этади. Миллий иқтисодиётнинг яқин ўтмишдаги жуда қулай
жаҳон конъюнктураси ва ижтимоий-иқтисодий фаровонлик кўриниши
шароитидаги ривожланиш траекторияси бўйлаб ҳаракати инсон капиталига
кенг миқёсли инвестициялар киритиш ва асосий капитални оммавий
ўзгартириш билан бирга олиб борилмади. Қайта ўзгартирилган иқтисодий
феъл-атворнинг нисбий қулайлиги барқарор ривожланиш макроиқтисодий
дастурини амалга ошириш ва тегишли институтларни шакллантиришга хизмат
қилади.
Иқтисодий билимларнинг ушбу соҳасида хорижий ва маҳаллий олимлар
томонидан доимий изланишлар олиб борилаётганига қарамасдан замонавий
иқтисодий
ривожланиш
сифати
концепцияси
етарлича
илмий
асосланмаганлигини қайд этишимиз мумкин. Тадқиқотчилик ёндашувларининг
беқарорлиги
шароитида
замонавий
иқтисодий
ривожланиш
сифати
назариясининг кўпгина қоидалари ноаниқлиги илмий мунозара учун шароит
яратади, иқтисодий сиёсат йўналишларини аниқлаштиришга хизмат қилмайди.
Инқироздан чиқиш йўлларини излаш ва барқарор иқтисодий ривожланиш
траекториясини танлаш мазкур соҳадаги методологик-назарий тадқиқотларни
чуқурлаштиришни тақозо этади.
Замонавий иқтисодий ривожланиш ўз табиатига кўра хусусиятлари тез
ўзгарадиган динамик жараён ҳисобланади, бу тўпланган билимлардан унинг
янги сифатини таҳлил қилиш ва иқтисодиётнинг ҳаракатланиш траекториясини
158
прогнозлаш учун фойдаланишни сезиларли даражада мураккаблаштиради.
Иқтисодиётни интеллектуаллаштириш шароитида замонавий иқтисодий
ривожланиш сифати соҳасидаги асарларни тизимлаштириш даражаси етарлича
эмас, бу унинг сифат ҳолатлари трансформацияларини, ижтимоий-иқтисодий
муносабатлар ва унинг замонавий хусусиятларини белгиловчи ва уни яхшилаш
дастурларини ишлаб чиқишни таъминловчи институтларни қўшимча таҳлил
қилиш заруратини белгилайди.
Замонавий
иқтисодий
ривожланиш
сифати
иқтисодиётни
глобаллаштириш ва интеллектуаллаштириш унинг ички омилларига айланиши
билан белгиланган иқтисодий ривожланиш сифат ва миқдорий хусусиятлари
динамик нисбати билан белгиланади. Ушбу асосда замонавий иқтисодий
ривожланишнинг янги сифати мазмуни очиб берилади, у технологик тартиблар
алмашуви, технологик тараққиётнинг экзоген ривожланиш омилидан эндоген
омилга айланиши, ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни ва натижаларига
интеллектуал меҳнат улушнинг ортиши, шунингдек, у замонавий
технологияларнинг номоддий ишлаб чиқариш соҳасига жадал кириб келиши
умумиқтисодий тенденцияларини акс эттиради.
Иқтисодий фаолиятни интеллектуаллаштириш замонавий иқтисодий
ривожланиш сифатининг умумлаштирувчи белгиси эканлиги исботланди, бу
ҳаракатнинг инновацион траекториясини танлашда ўз ифодасини топади ва
ижтимоий ишлаб чиқариш технологик асослари ва тузилмасида ҳамда
замонавий иқтисодиёт ривожланишининг мультипликатив самараларидаги
ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлайди.
Иқтисодиётни интеллектуаллаштириш интеграл индексини қуришнинг
қуйидагиларга асосланган методикаси ишлаб чиқилиши лозим: 1)
иқтисодиётни интеллектуаллаштириш салоҳияти, жараёни ва натижаларини акс
эттирувчи бошланғич кўрсаткичларни аниқлаш; 2) бошланғич кўрсаткичларни
иқтисодиётни интеллектуаллаштириш интеграл индекси оқилона тузилмасини
шакллантирувчи алоҳида индексларга айлантириш усулини асослаш, уни
баҳолаш миллий иқтисодиёт ривожланишининг сифат хусусиятларини
159
аниқлашни таъминлайди. Замонавий иқтисодий ривожланишнинг янги сифати
қарор шаклланишининг стратегик йўналишлари белгиланганда қуйидагиларга
эьтибор қаратилади: 1) унинг мақсади ва асосий омили сифатида инсон
капиталининг роли ортиб бориши; 2) иқтисодиётнинг илм ва техника талаб
ишлаб чиқаришлар устуворлигига йўналтирилган диверсификацияси; 3)
иқтисодиётни технологик модернизациялаш ва компанияларнинг инновацион
фаоллигини рағбатлантириш; 4) барқарор агентлараро ва тизимлараро алоқалар
ривожланишига хизмат қилувчи туб институционал ислоҳотларни ўтказиш; 5)
ижтимоий соҳанинг фаолияти самарадорлигини ошириш.
Замонавий
иқтисодий
ривожланиш
сифатини
фақат
уни
ижтимоийлаштириш тенденцияси ва умуминсоний қадриятларни тиклаш ҳамда
сақлашга йўналганлигини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш мумкинлиги
исботланади. Ушбу исботлаш асосини аниқланган тенденциялар ташкил
қилади: жамғаришнинг номоддий шакллари ривожланиши, иқтисодий
фаолиятни интеллектуаллаштириш, меҳнатга нисбатан шахснинг ўз
салоҳиятини рўёбга чиқариш жараёни сифатидаги муносабтнинг шаклланиши.
Тузилмавий-иқтисодий
даража
позициясидан
иқтисодий
ривожланишнинг юқори сифати тузилмавий диверсификация воситасида
таъминланади, бу илм талаб ишлаб чиқаришлар, хомашёни қайта ишлаш
даражаси юқори корхоналар устуворлигига ҳамда капитални номоддий
жамғариш инфратузилмаси ривожланишига олиб келади. Таҳлилнинг
ижтимоий-иқтисодий жиҳати замонавий иқтисодий ривожланишнинг инсон
эҳтиёжларини қондиришга релевантлик даражаси билан белгиланади, унинг
ўлчови инсоннинг меҳнат жараёнида ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун
шароитлар мавжудлиги ҳисобланади.
Иқтисодий-математик модел таҳлили асосида белгиланган ресурс-мақсад
чекловларида замонавий иқтисодий ривожланишнинг техноген жиҳатини
юқори даражада абсолютлаштириш «ноиқтисодий ўсиш»га ўтишга олиб
160
келади. Моделлаштиришда П.Эрлих ва Дж.Холдреннинг инсоннинг атроф-
муҳитга моддий таъсири формуласидан «
Do'stlaringiz bilan baham: |