Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

Ишлаб чиқариш харажатлари бўйича 
Ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар 
бўйича 
1.Уй хўжаликларининг истеъмол 
харажатлари. 
2. Бизнесга инвестиция харажатлари ёки 
ялпи хусусий ички инвестициялар. 
3. Товар ва хизматларнинг давлат хариди. 
4. Соф экспорт. 
1.Даромадларни тўлаш билан боғлиқ 
бўлмаган харажат ва тўловлар (амортизация 
ва бизнесга билвосита солиқлар). 
2. Иш ҳақи. 
3. Рента тўловлари. 
4. Фоиз. 
5. Индивидуал мулкдан олинган даромад. 
6. Корпорациялар фойдаси. 
Тўртинчидан, ЯММни ҳисоблашда икки томонлама ёндашилади. 
Биринчи ёндашувда ЯММ истеъмолчиларнинг янгидан яратилган якуний 
маҳсулотларни сотиб олишга кетган барча харажатлари миқдори бўйича 
аниқланади. Бу усул ЯММни ҳисоблашнинг харажатлар усули дейилади. 
Иккинчи ёндашувда эса ЯММ товар ва хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида 
яратилган даромадларнинг йиғиндиси миқдори асосида аниқланади. Бу усул 
ЯММни даромадлар ёрдамида аниқлаш усули дейилади. 
ЯММни ишлаб чиқариш харажатлари бўйича ҳисоблашда асосан 
пировард маҳсулот ва хизматларни яратишга кетган барча харажатлар ҳисобга 
олинади. Буларга:
Уй хўжалигининг истеъмоли харажатлари (
C
):


151 
а) узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари;
б) кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари;
в) истеъмол хизматларига кетадиган харажатлар.
Ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (
I
):
а) асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олиш;
б) корхоналар, омборлар, тураржой биноларини қуришга сарфланган 
харажатлар;
в) товар захиралари ўртасидаги фарқлар ёки захираларнинг 
ўзгаришларидан иборат бўлади.
Товар ва хизматларнинг давлат хариди (
G
) бўйича харажатларга, 
чунончи, маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимият идоралари томонидан 
корхоналарнинг пировард маҳсулотлар ва ресурслар хариди (қурол-яроғ сотиб 
олиш, автомобил йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат 
корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) харажатлари киритилади. Лекин, бу 
ўринда таъкидлаш лозимки, бу харажатларга давлат трансферт тўловлари 
киритилмайди.
Соф экспорт (
Хn
) ёки мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари 
бўйича харажатлар ўртасидаги фарқ (4-жадвал). 
Шундай қилиб, ЯММни харажатлар орқали ҳисоблаш, асосан юқорида 
кўрсатиб ўтилган 4 гуруҳ харажатлари орқали олиб борилади.
ЯММ харажатлар бўйича қуйидаги формула билан аниқланади. 
ЯММ = 
С

I

G

Хn

ЯММни ишлаб чиқарувчиларнинг барча даромадлари йиғиндиси 
кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: 
- биринчидан, истеъмол қилинган капитал ҳажми (
CCA
) ёки амортизация, 
яъни, жорий йилдаги ЯММни ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган 
инвестиция товарларини сотиб олишга мўлжалланган ажратмалар бўйича 
кўрсаткичлардан; 
- иккинчидан, бизнесга эгри солиқлар (
T
) - маҳсулот баҳосини оширувчи, 
ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган харажатлар, ҳисобланади. Жумладан, 


152 
сотишдан олинадиган солиқ, акцизлар, мулкка солиқлар, лицензия тўловлари ва 
божхона божлари бўйича кўрсаткичлар; 
- учинчидан, ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (
W
), яъни хусусий ва 
давлат компанияларининг иш ҳақи тўлашга сарфлаган умумий харажатлари 
(иш ҳақи ва қуйидаги қўшимчалар: ижтимоий суғурта, нафақа, бандлик ва 
бошқа ижтимоий фондларга ажратмалар ҳамда бадаллар) божлари бўйича 
кўрсаткичлар; 
- тўртинчидан, ижара ҳақи (
R
1), хусусан, бу иқтисодиётни мулк 
ресурслари билан таъминловчи уй хўжаликларининг даромадлари (масалан, 
ижарага берилган тураржойлар, бинолар, асбоб-ускуналар, ер ва бошқалардан 
олинадиган даромадлар) бўйича кўрсаткичлар; 
- бешинчидан, фоиз ставкалари ёки фоизли даромадлар (
R
)

пул 
капиталини етказиб берувчиларга хусусий бизнес даромадидан пул тўловлари 
бўйича кўрсаткичлар; 
- олтинчидан, мулкдан келадиган даромад ёки фойда (
P
),
 
мулк эгаларининг 
даромадлари ва корпорациялар олган фойда кўрсаткичларидан. 
4-жадвал 
Ялпи миллий маҳсулотни аниқлашга икки хил ёндашув 

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish