Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик


 Иқтисодий ривожланишнинг асосий индикаторлари



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

6.3. Иқтисодий ривожланишнинг асосий индикаторлари
 
Барча мамлакатларда иқтисодий ривожланишни кўрсатувчи асосий 
кўрсаткич бўлиб, ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ҳисобланади. Чунки, ЯММ 
мамлакатда бир йил давомида ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг 
бозор баҳоларидаги қийматидир. Унинг асосида миллий иқтисодиётнинг 
қанчалик самарали фаолият олиб бораётганлигини аниқлаш мумкин. 
Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ни ҳисоблаш усулларини ўрганишдан 
олдин макроиқтисодий ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичларга тўхталиб 
ўтамиз. Бу кўрсаткичларга:
- ялпи миллий маҳсулот (ЯММ), ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), миллий 
даромад (МД); 
- давлат бюджети тақчиллиги, дефлятор, истеъмол баҳолари индекси, 
инфляциянинг ўсиш суръатлари; 
- ишсизлик даражаси ва ишсизлар сони, аҳолининг иш билан бандлик 
даражаси; 
- аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, уларнинг 
жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва бошқалар киради. 
Бу кўрсаткичлар иқтисодий тизимнинг умумий ҳолатини ифодалаб, 
ижтимоий ишлаб чиқаришда барча қатнашувчилар (корхона, тармоқ, минтақа, 
давлат) ва уй хўжалиги фаолиятлари натижалари асосида аниқланади. Миллий 
ҳисоблар тизимига кўра асосий макроиқтисодий кўрсаткич ЯММ кўрсаткичи 
ҳисобланади ва у иқтисодиётда бир йил давомида ишлаб чиқарилган якуний 
товар ва хизматлар жами ҳажмининг бозор баҳоси йиғиндиси орқали 
аниқланади. 
Маълумки, ҳисобот йилида ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар ҳам 
сотилмайди, уларнинг айримлари заҳирани тўлдиради. Заҳираларни 
тўлдиришга кетган ҳар қандай маҳсулот ЯММни ҳисоблашда ҳисобга олиниши 
лозим. Чунки, ЯММ миқдори орқали сотилган ёки сотилмаганидан қатъий 


149 
назар маҳсулот жорий йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳисобланади. Шу 
муносабат билан ЯММ тушунчаси маълум даражада изоҳ талаб қилади.
Биринчидан, ЯММ йиллик ишлаб чиқаришнинг бозор қиймати орқали 
ўлчанади ва пулда ифодаланувчи кўрсаткич ҳисобланади. Турли йилларда 
ишлаб чиқарилган ҳар хил маҳсулотлар миқдорини солиштириш учун уларнинг 
нисбий қийматини билиш лозим.
Иккинчидан, ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри ҳисоблаш учун жорий йилда 
ишлаб чиқарилган товар ва кўрсатилган хизматлар ҳажми бир марта ҳисобга 
олиниш керак. Кўпгина маҳсулотлар бозорга боргунча бир нечта ишлаб 
чиқариш босқичини ўтайди. Шу сабабли ЯММда айрим маҳсулотларни икки ва 
ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат пировард маҳсулотнинг бозор 
қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди. 
Пировард маҳсулот истеъмол учун сотиб олинадиган тугал маҳсулот 
(товар ва хизмат) лардир.
Оралиқ маҳсулот деганда, қайта ишлаш ёки сотиш учун сотиб олинган 
товар ва хизматлар тушунилади. ЯММда маҳсулотларнинг якуний сотиш қиймати 
ҳисобга олинади, оралиқ қиймат эса ҳисобга олинмайди. Чунки, оралиқ қиймат 
ҳисобга олинса айрим маҳсулотлар қиймати кўп марта ҳисобга олинган бўлар эди. 
Миллий даромадни ҳисоблашда икки ёқлама ҳисобга олмаслик учун, ишлаб 
чиқарилган маҳсулотларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва фақат, ҳар бир 
фирмада яратилган қўшилган қийматни ҳисобга олиш зарур. Қўшилган қиймат 
товар ва хизматларнинг сотиш баҳосидан уларни ишлаб чиқариш учун сотиб 
олинган хомашё ва материаллар қиймати айириб ташланиб топилади.
Учинчидан, ЯММга ноишлаб чиқариш битимлари бўйича тушумлар 
қўшилмайди. Ноишлаб чиқариш битимларига соф молиявий битимлар ва 
ишлатилган товарларни сотиш киради. 
Молиявий битимлар ўз навбатида учта асосий турга бўлинади: давлат 
бюджетидан трансферт тўловлари, хусусий трансферт тўловлар ва қимматли 
қоғозларни сотиш. 


150 
Давлат бюджетидан трансферт тўловларига ижтимоий суғурта бўйича 
тўловлар, ишсизларга ва нафақахўрларга, ногиронларга ва кам даромадли 
оилаларга бериладиган нафақалар, талабаларга стипендиялар киради. Давлат 
трансферт тўловларининг асосий хусусияти шундаки, нафақахўрлар нафақа 
эвазига давлатга ҳеч нарса бермайди. Хусусий трансферт тўловларига масалан, 
талабаларга ота-онаси берадиган пул ва қариндош уруғлари берадиган бир 
марталик тўловлар киради. 
Сотилган қимматли қоғозлар (акция ва облигациялар) ва ишлатилган 
товарларни сотиш ҳам ЯММ таркибига киритилмайди, чунки, бундай 
товарларни сотиш жорий ишлаб чиқирашни билдирмайди (3-жадвал). 
3-жадвал.
ЯММ икки хил усулда - ишлаб чиқариш харажатлари ва даромадлари бўйича 
аниқлаш 

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish