Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet45/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олиш.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан тузилган шартнома асосида берилган бўнаклар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади:
4310-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга товар моддий бойликлар учун берилган бўнаклар
4320-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли активлар учун берилган бўнаклар»
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
Ушбу ҳисобварақларда товар моддий бойликлар ва бошқа активларни етказиб берганлиги учун ёки ишларни бажарганлиги учун, шунингдек, харидорлардан қабул қилинган қисман тайёр бўлган маҳсулот ва ишлар қийматини тўлаш бўйича берилган бўнаклар ҳисобга олиб борилади.
Мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга берилган бўнаклар ҳисобварақларининг қисқача шарҳи қуйидагича:
4310-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга товар моддий бойликлар учун берилган бўнаклар» ҳисобварағида материаллар товарлар, етказиб бериш учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақнинг дебетида мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити билан корреспонденцияда акс эттирилади.
4310-«Мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга товар моддий бойликлари учун берилган бўнаклар» ҳисобварағининг кредитида мол етказиб берувчилар ва пудратчилар томонидан қайтарилган бўнаклар, берилган бўнаклар эвазига олинган товар- моддий бойликларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияланган ҳолдаги ёзувлар амалга оширилади.
4330- «Бошқа берилган бўнаклар» ҳисобварағида бошқа муомалалар (юқоридагилардан ташқари) бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар ҳисобга олинади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича юритилади.
Мисол: Товар моддий бойликларини етказиб бериш учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўнаклар берилди. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т 4310-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга товар моддий бойликлар учун берилган бўнаклар» ҳисобварағи
К-т 5110-«Ҳисоблашиш ҳисобварағи» ҳисобварағи

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish