Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 1,3 Mb.
bet18/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Бошланғич қиймати

Юриши(тонна-км)

Йиллик амортизация суммаси

Жамғарилган амортизация

Баланс қиймати

Ҳарид санаси

12000000










12000000

1-йил охири

12000000

70000

3500000

3500000

8500000

2-йил охири

12000000

50000

2500000

6000000

6000000

3-йил охири

12000000

10000

500000

6500000

5500000

4-йил охири

12000000

5000

250000

6750000

5250000

5-йил охири

12000000

50000

2500000

9250000

2750000

6-йил охири

12000000

15000

750000

10000000

2000000

Демак, объектнинг йиллик амортизация суммаси бажарилган ишга қараб турлича суммани ташкил этади. Бир текисда ҳисобдан чиқариш усулида эса йиллик амортизация суммаси барча йиллар учун бир хил суммада эди.
Амортизация ҳисоблашнинг учинчи усули тезлаштирилган ҳисобдан чиқариш усули деб аталади. Бу усулда икки хил вариантда асосий восита қиймати ҳисобдан чиқарилади. Биринчи вариант сонлар йиғиндиси бўйича қийматни ҳисобдан чиқариш усули деб аталади. Бу вариантда амортизация қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Юқорида мисол келтирганимиз юк автомашинасининг қилаётган фойдали хизмат муддати 6-йил, фойдаланиш йиллари суммаси-21-йил (1қ 2қ3қ4қ5қ6)
Сўнгра ҳар бир касрни 10 млн. га (12млн.-2млн.) тенг бўлган амортизацияланадиган қийматга кўпайтириш йўли орқали ҳар йиллик амортизация суммаси аниқланади: 6:15, 5:15, 4:15, 3:15, 2:15, 1:15 бу ҳолда амортизация ҳисоби қуйидагича кўриниш олади:




Бошланғич қиймат

Йиллик амортизация суммаси

Жамғарилган амортизация

Баланс қиймати

Ҳарид суммаси

12000000

-

-

12000000

1-йил охири

12000000

(6:21х10000000) 2900000

2900000

9100000

2- йил охири

12000000

(5:21х10000000) 2400000

5300000

6700000

3-йил охири

12000000

(4:21х10000000) 1900000

7200000

4800000

4-йил охири

12000000

(3:21х10000000) 1400000

8600000

3500000

5-йил охири

12000000

(2:21х10000000) 950000

9550000

2450000

6-йил охири




(1:21х10000000) 450000

10000000

2000000

Амортизация ҳисоблашнинг тезлаштирилган усулининг иккинчи варианти камайиб борувчи қолдиқ усули деб аталади. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, бунда тўғри чизиқли усулда фойдаланилган нормал стафкага нисбатан икки карра кўпайтирилган меъёр қўлланилади. Бу жараён икки марта оширилган амортизацияда қолдиқ усули деб ҳам аталади. Юқорида келтирилган мисолимиздаги юк машинасининг фойдали хизмат муддати 6- йилга тенг. Тўғри чизикли амортизациялаш усулида ҳар йилги меъёр 16.6 % ташкил қилади. Бу усулда меъёр 33% тенг бўлади. Амортизация суммасини ҳисоблаш учун ушбу 33% меъёр ҳар йил охирида баланс қийматига кўпайтирилади. Бунда амортизация ҳисоб-китоби қуйидагича кўриниш олади:






Бошланғич қиймат

Йиллик амортизация суммаси

Жамғарилган амортизайия

Баланс қиймати

Ҳарид санаси

12000000

-




12000000

1-йил охири

12000000

(33%х12000000) 3960000

3960000

8040000

2-йил охири

12000000

(33%х8040000) 2660000

6620000

5390000

3-йид охири

12000000

(33%х5380000) 1780000

8390000

3610000

4йил охири

12000000

(33%х3610000) 1190000

9580000

3420000

5йил охири

12000000

(33%х3420000) 1130000

10710000

1290000

6-йил охири

12000000

1290000

12000000




Корхонанинг мулки бўлган ёки молиявий лизинг шартномасига кўра олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:


0211-«Ерларни ободлаштиришнинг эскириши»
0212- «Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ободлаштиришнинг эскириши»
0220- «Бино, иншоат ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»
0230- «Машина ва ускуналарнинг эскириши»
0240-«Мебель ва идора жиҳозларининг эскириши»
0250-«Комьпютер ускуналари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»
0260- «Транспорт воситаларининг эскириши»
0280-« Кўп йиллик дарахтларнинг эскириши»
0270-«Ишчи ҳайвонларнинг эскириши»
0290-« Бошқа асосий воситаларнинг эскириши»
0299-« Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши».
Асосий воситаларга ҳисобланган амортизация суммалари мос равишда юқоридаги ҳисобварақларнинг кредит қисмида жамланиб борилади. Ҳисобланган амортизация суммасига қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари тузилади:
1. Асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга эскириш ҳисобланди:
Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи
К-т 0211-0299-«Асосий воситаларнинг амортизацияси» ҳисобварағи
2. Ёрдамчи ишлаб чиқаришда фойдаланишда бўлган асосий воситаларга эскириш ҳисобланди:
Д-т 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағи
К-т 0211-0299-«Асосий воситаларнинг амортизацияси» ҳисобварағи
3. қисқа муддатга ижарага берилган асосий воситаларга эскириш ҳисобланди:
Д-т 9430-«Бошқа муомалавий ҳаражатлар» ҳисобварағи
К-т 0211-0299-«Асосий воситаларнинг амортизацияси» ҳисобварағи
4. Умумишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисобланди:
Д-т 2510-«Умумишлаб чиқариш» ҳисобварағи
К-т 0211-0299-«Асосий воситаларнинг эскириши» ҳисобварағи
Ҳисобланган амортизация суммалари (қайси усулда ҳисобланишдан қатъий назар) икки ёқлама ёзиш усули ёрдамида тегишли ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади. Агар асосий воситалар тугатилса (сабабидан қатъий назар) уларга ҳисобланган амортизация суммалари ҳисобдан чиқарилиши лозим.
Мисол. Мебеллар сотилганлиги сабабли уларга ҳисобланган эскириш суммалари ҳисобдан чиқарилди:
Д-т- 0240-«Мебель ва идора анжомларининг эскириши» ҳисобварағи
К-т- 9210- «Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish