Асосий воситаларнинг амортизациясини ҳисобга олиш.
Асосий воситалар ўзининг қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва бажарилаётган хизматлар қийматига асталик билан ўтказиб боради. Асосий воситаларнинг маҳсулот қийматига ўтказилган қисми уларни қайта тиклаш манбаи ҳисобланади. Маҳсулот ва бажарилган иш таннархига ўтказиб бориладиган асосий воситалар эскирган қисмининг қиймати амортизация деб аталади. Асосий воситаларнинг амортизация ажратмаси ҳар ойда белгиланган меъёр асосида ҳисобланади. Амортизация ажратмаси қуйидаги асосий воситалар бўйича ҳисобланмайди:
А) кутубхона фондларига;
Б) маҳсулдор ҳайвонларга;
В) умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларига;
Г) консервацияга ўтказилган асосий воситаларга;
Д) тўлиқ амортизация ҳисобланган асосий воситаларга;
Асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг қуйидаги учта усули мавжуд:
қийматни бир текисда ( тўғри чизиқ) ҳисобдан чиқариш усули;
Бажарилган ишлар ҳажмига пропорционал равишда амортизация ҳисоблаш усули (ишлаб чиқриш);
Тезлаштирилган ҳисобдан чиқариш усули:
А) Сонлар йиғиндиси бўйича қийматни ҳисобдан чиқариш усули;
Б) қолдиқни камайтириш усули.
Амортизация ҳисоблашнинг қийматнинг бир текисда ҳисобдан чиқариш усули қўлланилганда, ҳисобланаётган амортизация суммаси ҳар йили бир хил суммани ташкил этади. Шу сабабли ҳам, ушбу усул бир текисда ҳисобдан чиқариш усули деб аталади.
Мисол: Юк автомашинасининг бошланғич қиймати 12 млн. сўм деб фараз қилайлик. У олти йил фойдаланишда бўлади ва фойдаланиш муддати охиридаги(қолдиқ) қиймати 2 млн. сўм. Бу ҳолда ҳар йилги амортизация суммаси амортизацияланадиган қийматнинг 16,6% ини ташкил этади:
Объектнинг йиллик амортизация суммаси бир текисда ҳисобдан чиқариш усулида 1,66 млн. сўмни ташкил қилади:
Амортизация ҳисоблашнинг бажарилган ишлар ҳажмига пропорционал равишда ҳисоблаш усули қўлланилганда вақт хеч қандай рол ўйнамайди. Бу усулда амортизация ҳисоблашда асосий воситанинг хизмат қилиш муддати эмас, балки бажарган иш ҳажми асос қилиб олинади. Фараз қилайлик, юқорида сўз юритилган юк автомашинасининг бутун хизмат қилиш муддати давомида иш нормаси 200 минг тонна-км, у ҳолда ҳар бир тонна-км учун амортизация ҳаражатлари қуйидагича топилади:
Бошланғич қиймат -қолдиқ қиймат 12 млн. - 2млн.
---------------------------------------------------
Бажарадиган иш ҳажми 200 минг
Демак, ҳар бир тонна- км учун амортизация ҳаражатлари 50 га тенг.
Агар фараз қилсак, ушбу автомашинадан фойдаланишнинг 1- йилида юк машинаси 70 минг тонна-км, 2- йили 50 минг тонна-км, 3-йил 10 минг тонна-км, 4-йил 5 минг тонна-км, 5-йил 50 минг тонна-км, 6-йил 15 минг тонна-км (жами 200 минг тонна-км )иш бажарган бўлсин. Ушбу ҳолатда амортизация ҳисоби жадвали қуйидаги кўринишда бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |