Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Мустақил шуғулланиш учун мисоллар



Download 1,3 Mb.
bet30/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Мустақил шуғулланиш учун мисоллар

  1. Турли муомалалар бўйича харидорлардан олинган векселлар суммасининг узоқ муддатли қисмдан қисқа муддатли қисмга ўтказилиши:

Д-т
К-т
2. Алоҳида балансга ажратилган бўлинмалардан олинадиган узоқ муддатли тўлов акс эттирилди:
Д-т
К-т
3. Келгувси даврлар учун ижара тўловлари тўланди:
Д-т
К-т
4. Берилган узоқ муддатли қарзлар акс эттирилди:
Д-т
К-т
5. Асосий воситалар узоқ муддатли ижарага берилди:
Д-т
К-т
6. Корхона келгувси йил учун газета ва журналларга обуна ҳақи тўлади:
Д-т
К-т
7. Етказилган моддий зарарлар юзасидан бўлган узоқ муддатли қарзлар акс эттирилди:
Д-т
К-т
8. Етказилган моддий зарарлар бўйича бўлган қарзлар узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказилди:
Д-т
К-т
9. Олинадиган ижара тўловлари узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказилди:
Д-т
К-т
10. Товар моддий бойликларни етказиб бериш, ҳизматлар кўрсатиш юзасидан берилган бўнаклар акс эттирилди:
Д-т

К-т




IV БОБ. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ЖОРИЙ АКТИВЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.


IV.1. ТОВАР МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

Ишлаб чиқаришнинг моддий шартларидан бири меҳнат буюмлари ҳисобланади. Меҳнат буюмлари материаллар деб ҳам аталади. Асосий воситалардан фарқи шундаки, материаллар ишлаб чиқариш жараёнида ўзининг қийматини тўлалигича яратилган маҳсулот таннархига ўтказади. Материаллар корхонанинг айланма фондларини ташкил қилади.


Корхоналарга тегишли бўлган материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ёқилғилар ва бошқаларнинг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
1010-«Ҳом-ашё ва материаллар»
1020-«Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар»
1030-«Ёқилғи»
1040-«Эҳтиёт қисмлар»
1050-«қурилиш материаллари»
1060-«Идиш ва идиш материаллари»
1070-«Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»
1080-«Инвентар ва хўжалик мосламалари»
1090-«Бошқа материаллар»
Материаллар, ёқилғилар, қурилиш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва ҳоказоларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг қисқача шарҳи қуйидагича.
1010-«Ҳом-ашё ва материаллар» ҳисобварағида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосини ташкил этувчи хом-ашё ва материллар ҳисобга олинади.
1020-«Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар» ҳисобварағида корхона буюртмаси билан мол етказиб берувчилар томонидан тўйёрлаб жўнатиладиган ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобга олинади. Уларга ишлов бериш ёки йиғиш учун ҳаражатлар талаб қилинади.
1030-«Ёқилғи» ҳисобварағида ёқилғи мойлаш материаллари (нефть, бензин, керосин, ёғ), қаттиқ ёқилғи (кўмир, ўтин), газсимон ёқилғилар ҳисобга олинади.
1040-«Эҳтиёт қисмлар» ҳисобварағида машина, ускуна ва транспорт воситаларини таъмирлашда ишлатиладиган эҳтиёт қисмлар ҳисобга олинади.
1050-«қурилиш материаллари» ҳисобварағида барча турдаги (цемент, оҳак, алибастер,ғишт ва бошқа) қурилиш материаллари ҳисобга олинади
1060-«Идиш ва идиш материаллари» ҳисобварағида идишларнинг барча турлари шунингдек, идишларни тайёрлаш ва таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ҳисобга олинади.
1070-«Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» ҳисобварағида четга қайта ишлаш мақсадида берилган материаллар ҳисобга олинади.
1080-«Инвентар ва хўжалик мосламалари» ҳисобварағида ҳўжалик инвентарлари, умумий ва махсус фойдаланишдаги асбоб ва мосламалар ҳисобга олинади.
1090-«Бошқа материаллар»ҳисобварағида ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар, кесилган деталлар, тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотлар, асосий воситаларнинг ишдан чиқишидан олинган фойдаланиш мумкин бўлган материаллар, резиналар ва бошқа материаллар ҳисобга олинади.
қишлоқ ҳўжалик корхоналари материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда уруғчилик, кўчатлар, ем-ҳашаклар, минерал ўғитлар, заҳарли химиявий моддаларни ҳисобга олиш учун алоҳида илова ҳисобварақларни очишлари мумкин.
Материалларнинг ҳар бир турини тайёрлаш ҳақиқий таннархини ҳисоблаш кўп меҳнат ва вақт талаб қилади. Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳолларда моддий бойликлар жорий ҳисобда ўртача сотиб олиниш баҳоси, режа таннархи бўйича ва бошқа баҳоларда баҳоланади. Материалларнинг ҳақиқий таннархи билан ўртача сотиб олиниш баҳоси ёки режа таннархи ўртасидаги фарқ уларнинг гурухлари бўйича алоҳида аналитик ҳисобварақларда ҳисобга олинади. Синтетик ҳисобда эса 1610-«Материаллар қийматидаги фарқлар» ҳисобварағида акс эттирилади.
Хом-ашё ва материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, ёқилғилар, эҳтиёт қисмлар ва ҳоказоларнинг харакати тегишли бухгалтерия ўтказмалари орқали расмийлаштирилиб борилади.
Мисол: Асосий воситаларни тугатишдан материаллар олинди. Ушбу ҳўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т 1090-«Бошқа материаллар» ҳисобварағи
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish