Мустақил шуғулланиш учун мисоллар:
1. Сотиб олинган лицензиялар балансга дастлабки қиймати бўйича қабул қилинди:
Д-т
К-т
2. Текинга олинган савдо маркалари балансга эксперт баҳоси бўйича кирим қилинди:
Д-т
К-т
3. Номоддий активларнинг сотилиши, ҳисобдан чиқарилиши, текинга берилиши ва бошқалар натижасида дастлабки қиймати бўйича чиқиб кетиши:
Д-т
К-т
4. Акцияларга ҳақ тўлаш эвазига номоддий активларнинг чиқиб кетиши:
Д-т
К-т
III.4. УЗОқ МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
Инвестициялар- маълум давр давомида даромад олиш мақсадида қўйилган капитални билдиради.
Активларни инвестицияларга киритиш тартиби ва уларнинг турлари 12- сон «Молиявий инвестициялар ҳисоби», 8-сон «Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва авлод ҳўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби», 14-сон «Молиявий ҳисоботда қўшма фаолиятда қатнашиш улушини акс эттириш» номли бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари билан тартибга солинади.
Узоқ муддатли инвестициялар- бу муддати бир йилдан ортиқ бўлган барча инвестициялардир. Турли корхоналарнинг қимматбаҳо қоғозларига, қўшма, уюшган, корхоналарнинг устав капиталига узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0610-«қимматбаҳо қоғозлар»
0620-«Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар»
0630-«қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»
0640-«Хорижий сармоя қатнашган корхоналарга инвестициялар»
0690-«Бошқа узоқ муддатли инвестициялар»
0610-«қимматбаҳо қоғозлар» ҳисобварағида давлатнинг фоизли облигацияларига, акционерлик жамиятларининг акцияларига ва бошқа қимматбаҳо қоғозларига узоқ муддатли молиявий қўйилмаларнинг мавжудлиги ва харакати ҳисобга олинади.
Молиявий инвестициялар- бу фоизлар, дивидендлар, роялти ва ижара хақи, инвестициялашган капитал қийматининг ошиши кўринишида даромад олиш ёки инвестицияланган томондан бошқа тушумларни олиш мақсадида хўжалик юритувчи субъект ихтиёридаги активлардир.
0620-«Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар, 0630-«қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар», 0640-«Хорижий сармоя қатнашган корхоналарга инвестициялар» ҳисобварақларида шўъба, қарам хўжалик жамиятларига ҳамда хорижий сармоялар қатнашган корхоналарга узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва харакати ҳисобга олинади.
0690-«Бошқа узоқ муддатли инвестициялар» ҳисобварағида давлат корхоналарига, хайрия, экология жамиятларига келажакда даромад олиш мақсадида қилинган узоқ муддатли инвестициялар ҳисобга олинади.
қимматбаҳо қоғозлар сотиб олинганда 0610-«қимматбаҳо қоғозлар» ҳисобварағининг дебети ва 5110-«Ҳисоблашиш ҳисобварағи», 5210-«Мамлакатимиздаги валюта ҳисобварағи», 5220-«Хориждаги валюта ҳисобварағи» ҳисобварақларининг кредити бўйича ҳисобга олинади.
Агар қимматбаҳо қоғозларга эгалик қилиш учун моддий ва бошқа активлар берилса 0610-«қимматбаҳо қоғозлар» ҳисобварағининг дебети ва 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши», 9220-«Бошқа активларнинг тугатилиши» ҳисобварақларининг кредити бўйича ҳисобга олинади.
Корхона томонидан сотиб олинган қимматбаҳо қоғозларнинг ҳарид қилиш қиймати уларнинг номинал қийматидан юқори бўлса, у ҳолда уларнинг ҳар бири бўйича тегишли даромадни ҳисоблашда ҳарид ва номинал қиймат ўртасидаги фарқ ҳисобдан чиқарилади. Бунда 4830-«Олинадиган фоизлар» ёки «Олинадиган дивидендлар» ҳисобварақларининг дебети 0610-«қимматбаҳо қоғозлар», 9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварақларининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Узоқ муддатли инвестицияларни сўндириш ва уларнинг сотилиши, 9220-«Бошқа активларнинг тугатилиши» ҳисобварағининг дебети ва узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларнинг кредити бўйича акс эттирилади.
Мисол. Турли корхоналарнинг қимматбаҳо қоғозлари пул ўтказиш йўли орқали сотиб олинди. Ушбу хўжалик муомаласи қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:
Д-т-0610-«қимматбаҳо қоғозлар» ҳисобварағи
К-т-5110-«Ҳисоблашиш» ҳисобварағи
Do'stlaringiz bilan baham: |