1-8-расмда, бирламчи вал ва спидометр вали параллел қуйилган ва валнинг кўпшпонкали қисмига ўрнатилган бирламчи валдаги хар бир юритмани ён валга урнини алмаштириш мумкин. Узатмалар қутисининг ричагини бошқарганда, юритмада айланишлар сонини сирпаниш орқали оралик шестерня (тишли ғилдирак) билан туташувчи бир юритмани танлаш ёрдамида камайтириш мумкин. Лекин бу усул, юритманинг ўзок масофасига ёрдам беришига қарамай, хозиргача камдан-кам холларда қўлланилади, чунки сирпаниш юритмасини тўғридан-тўғри ёкиш қаттиқликни пасайтиради ва керакли тезликка эришишда кийинчиликлар вужудга келиши мумкин. Бу шестернянинг шикастланишига олиб келади.
1-8-расм. Сирпанувчи илашма тури
Доимий илашма тури
Доимий илашманинг мазкур турида шестерня вал тепасида салт айланаётган бир пайтда бирламчи вал таксимловчи вални ёкилган пайтидан бошлаб айланади. Тезликлар қутиси узатмалар қутиси устида жойлашган вақтда, у вал тепа қисмида тишли муфта ёрдамида маҳкамланади. Тишли муфта бирламчи вал шлици ичига ўрнатилади ва илашмада салт айланаётган тишли муфта ичида вал ва шестерняни маҳкамлаб, қувват етказиб беради. Илашманинг кам сонли ҳаракати ва узатмалар қутисининг кучсиз фаолиятидан, бундай турдан катта хажмдаги юк машиналари ёки автобусларда қўлланилади.
Синхранизатор-илашма тури
Узатмалар қутисининг синхронизатори доимий илашмани яхшилаш учун курилади ва ўрнатилади. У цилиндр ва муфта ишлатиладиган тузилишга эга, бунда тишли муфта урниша тезлик қутисининг конус муфтасини доимий илашмада ўрнатилади ва гупчак шестерняси бирламчи валда маҳкамланади. Узатмалар қутисида конус муфта бошқарувга киришади, узатмалар қутиси ричаги воситасида ҳаракатланувчи втулка сифатида ишлайди ва ва унинг қисми тезлик қутисининг тезлиги ва бирламчи вал тезлигини тенглаштиради.
1-9-расм. Узатмалар қутиси тез ёкилишининг 5 босқичи
Бу турдан кўпинча фойдаланиладиб чунки у хар хил айланиш тезлигига эга бўлган бошқа валларга бир хил тезлик ва осон ёкилишнинг имконини беради. Узатмалар қутиси синхронизаторининг синхрон механизми – узатмалар қутисини ёкишдан аввалги ишкаланиш кучи воситасида айланиш тезлигини синхронлаш орқали айланиш тезликлари хар хил бўлган тишли иккита узатманинг осон ёкилишига сабаб бўлувчи механизм хисобланади. Узатмалар қутиси синхронизаторининг илашма турининг 5 босқич олдинга ёки бир босқич ортга қувват етказиб бериш жараёни 1-9-расмда кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |