О йбе гим м е н и н г
хусусида ran кетди — эслай олмайман.
Ю рак зарби, тўлқи-
ни, ҳаяжон, тотли ҳиссиёт бутун борлиғимизни, руҳимиз-
ни қамраб олган.
— Зарифа, менинг дардимни, севинчимни, орзуларим-
ни — барини биласан. Тўрт йил бўлади — юрагим сен
билан. Таътил кунлари хам хотимага етяпти.
Кетадиган
вақт яқин. Сендан бир оғиз сўз эшитиб, кўнглимни тинчи-
тиб кетсам...
М ен нима хам дер эдим? С укут саклайман, холос.
— Нега индамайсан? — Ж аҳли ч и кади унинг. — Яхши,
тўрт йил кутган бўлсам, тағин бир кун кутай. Ойингдан
сўра. О йинг розилигини айтса, бас,
мен бахт канотида
учаман.
М ен ун и н г юзига карашга уяламан. У кўлларимни ўпар
экан, илик табассум ила:
— Мендан хафа бўлма, кўрдингми, факат кўлларингни
ўпиш билан каноагланаман, — деб сўз котади.
Кўзларим ҳамон ерда.
— Нега кўзларингни яширасан? М енга кара, кўзларинг-
дан ўйларингни, сирларингни ўки б билгим бор.
Мендан хамон садо йўк-
— Севги — бую к эзгулик! — деди у астагина.
Бу сўзлар ун и н г ўзигами ё менга карата айтилганмиди,
билмадим.
Ойбек токчадан «Турк адабиёти тарихи»ни олиб, ёстикка
ёнбошлади. Тавфик Ф икрат, Яхё Камол шеърларини ўкир-
кан, назаримда, нихоят, мен хам у чертаётган
танбур садо-
ларига ҳамоҳанг ва хамжўр бўла бошлаган эдим.
О йбекни ж ўнатиб, айвонга кайтар эканман, Зулфия
ёнимга келиб ўтирди.
— Предложение килдими? — сўради у.
— Ҳа, — дедим секин.
— Не жавоб <илдинг?.. Х ўп, деявер. Ойбекдан яхши-
сини топармидинг?
— Индамадим.
Билмайдики, мен ундан бошкасини асло ўйламайман.
Бошка бирор кимса кўзимга хам кўринмайди, хаёлимни хам
ўзига тортмайди.
— Ойим билан ўзим гаплашиб кўйганман. Ташвишлан-
ма,
ойим рози, — деди яна Зулфия.
Ҳамиша сўз кел ганда «мен эрга чикмайман», дер эдим.
99
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Ойим бу сўзларимга ишонар ва ташвишланар экан. Зулфия
пойлаб юриб, эшитганини, фаҳмлаганини ойимга битта хам
қўймай етказиб тургани учун у рўй бераётган вокеалардан
мамнун юрган экан.
Айвонда чой ичиб ўтирган ойим пиёласини
дастурхон
устига қўйди. М еҳр балқиган юз и да и л и к табассум, қувонч
ва бахт табассуми пайдо бўлди.
— М ен хам, бувинг хам рози, — деди у жойнамоз
устида тасбеҳ ўгириб ўтирган бувимга ишора килиб. — Бу
шоир йигит кўзимизга иссик кўринади.
Парвардигорим бах-
тингни берсин, акли расо йигитга ўхшайди, — ойимнинг
сўзига кўшилади бувим ҳам, тасбеҳ ўгириш ни бир лахза
тўхтатиб.
— Дадамдан сўраймизми? — дегим келди менинг. Л е
кин бу фикр ҳаммамизнинг кўнглим изни какш атиб турга
нини яхши билар эдик. Ш у н и н г учун ҳам хўрсиниб, ўзим-
ни қоронғи уйга отдим. Алам билан шодлик, армон билан
бахт уйқаш холда юрагимдан тошиб кетган эди.
Эртаси, пешин эндигина оғган эди, О йбек кириб келди.
Биз уйда, ки ч и к стол ёнидаги и кки ўриндикда
карама-
карши ўтирибмиз...
— Зарифа, гапир! Қулоғим сенда..., — деди у. — Нега
индамайсан? Билмайсанми, сукунатдан кўркаман. Хохла,
жаҳаннам каърига от, хохла, оппоқ м омик булутлар устига
олиб чик! Сўйла!
Не дердим? М ен ундай шоирона сўзлашни билмайман.
Бошимни куй и солиб, жим ўтирибман. У
менинг уялганим-
ни сезиб турар эди. Тирсакларини столга кўйиб, кўллари-
ни менга узатар экан:
— О йинг нима деди? Розими? — сўради.
— Ҳа, — жавоб бердим секингина.
Ойбек сапчиб ўрнидан турди-да, мени кучоклаб олди.
Ёш чакалокни эҳтиёт килиб ўпгандек янокларимдан бир-
и кки бўса олди, кўксига босди.
— Зарифамга етишдим!.. Энди кўнглим тинч!..
Энди мен хам ун и н г ё ни к харакатларига карш илик кил-
майман.
— Ленинградда бир йил юрдим. Л еки н сени бир да кика
хам унутолмадим...
У меҳр ва мухаббат чакнаган кўзларини
мендан узмай,
у зо к сўйлади.
Do'stlaringiz bilan baham: