О йбе гим м е н и н г
Бозорда бир буханка нон 200 сўм, бир килограмм гўшт
эса 150 сўмга кўтарилди. Бозордан нон олиб бўлмайди,
карточка бўйича олинган нонга каноат кил ишдан ўзга илож
йўк.
Ҳар калай, институтимиз ёрдам бериб турибди. Яқинда
институтдан 70— 80
кило шоли, 200 кило картошка олдик.
Ҳар куни гуруч ва картошкадан ёвғон хўрда қиламиз.
Ойбек жуда тез оза бошлади. Бу ун и н г шу вакт да ол-
дирган расмларидан хам билинади. Биз бир пайтлар бир
катта, бир ки ч и к гилам сотиб олган эдик. Ўша кунлари
катта гиламни сотиб, кўй олдик. У қўзилади. Икковимиз
маслаҳат
килдик-да, кўй билан қўзини сотиб, пича пул
қўш иб, сигир оладиган бўлдик.
Ойбек қўйни ет а клади. Ойим икковимиз оркадан хайда-
дик. Бозорга йўл олдик. С игир киммат, с утл и сигир эса
бир ховлининг пули экан. Биз яна қўй -кўзи н и хайдаб,
изимизга кайтиб келдик. Кейин сўйиб едик.
Кўрпа-ёстиғимиз, умуман, жиҳозларимиз оз. Кўлга или-
надиган бир атлас кўрпани, якинда сотиб олганим икки
узукдан бирини сотдик. Ш ун и н гд ек,
гавхар тошли бир
исирға хам олган эдим, уни 16 шиша зиғир мойига алмаш-
тирдик. Бош ка сотадиган нарсамиз колмади. Акалли дера-
замизнинг пардаси, чироғимизнинг кандили хам й ў к эди.
Ойим койир эди: «Ҳеч бўлмаса, 3— 4 метр сурпдан кичик
пардалар тик», деб. «Майли, пардамиз й ўк, бахтимиз бор»,
деб кулар эдим мен. (Ўш а пайтларда деразаларга коғоз
ёпиштирилган бўлса керак.)
О ртикча кийим-бошимиз хам йўк. Бир пальто,
бир кос-
тюмдан ортиғи бўлмас эди, бизда. Ш у н и н г учун хам бош ка
сотишга арзирли нарсамиз бўлмагани учун эски-туски ни-
маларнидир йиғиб, О йбек билан Зулфия Қаршига, Шари-
фаларникига жўнаш ди. У ерда беш-олти кун туриб, эски
кийимларни ун-ёкка алмаштириб келишди.
О йбекнинг «зерикишдан зерикдим жуда...», «Кулфатдир
хаётнинг хамрохи...», «Пахса деворларнинг харобалари...»,
«Паст-баланд, беўхшов хоналар катор...», «Сочларининг
чангига бокма...» каби шеърлари Қаршида, ўша кезларда
ёзилган. Ш у кейинги шеъри менга айникса ёкади, уни
хамиша ёддан ўкиб юраман.
Тағин бир неча вакт ўтгандан сўн г
Зулфия билан Ой-
173
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
бек Туркистондаги И қон қиш лоғига — қариндошларимиз-
никига кетдилар. У ердан хам ун-ёғ олиб келишди.
Бир неча ой дан сўнг мен хам институтда бирга ишлай-
диган татар ўртоғим билан Иқонга бордим. О йбек М аскав-
дан келтирган ғиж им рўмолим бор эди. (Хохламаганим са-
бабли сира ўрамаган эдим.) Ш ун и олиб, ёнига яна эски
кийимлар кўш ган бўлсам керак, Туркистонга кетдик. Қ о қ
ярим кечада, туя кўш илган аравада И кон га бориб тушди к.
Дадамнинг тоғасининг
бир кизи бор эди, суриштириб топ-
дик. Бизни жуда суюниб карши олишди. Э чки сўйишган
экан, шу он гўш т ковуриб келишди. К уз эди, совукдан,
очликдан калтираб борган эмасмизми, қоринни тўйдириб,
уйкуга кетдик. С ўнг ун, ёғ кўтариб, Тош кентга кайтдик.
Инсон хар кандай кийинчиликни кўтарар экан. Ойлар,
йиллар ўтса хам, ҳаёт яхшиланиш ўрнига тобора оғирла-
шиб борарди. Очликдан ўзимиз хам, болаларимиз хам ўлмас-
лиги учун нималарни килмадик... Ойбек ана шундай муш-
кул бир шароитда «Навоий» романини ёзиб тугатди.
Электр й ў к — ҳануз бизга келиб етмаган. Ўтин-кўмир
й ў к — печь ёколмаймиз. Бир коп, ярим коп кўмирни
амал-
такал килиб топамиз. Сандалда ўтириб кун кўрамиз. Баъ
зан коп кўтариб, Ойбек кўмир излаб кетади. Уй совук
бўлганидан болалар кўпинча сандалга тикилиб, ухлаб кола-
дилар.
Бир кеча, ёдимда, Ойбек ёзиб ўтирарди. М ен хам ёзиб-
ми, ўкибми, ўтирибман.
— Зарифа, корним оч, жуда очикдим, —
деб колди
Ойбек.
М ен нима дейишни билмайман, индамадим, жавоб килол-
мадим. Негаки, уй ку п -ку р у к эди.
— Бирор нарса йўкми? — сўради Ойбек.
Ўрнимдан туриб, шкафни ахтардим. Хужрадаги хурма-
ча, халталарни текширдим. Бир ҳовуч йирик кепак, бир-
икки
ко ш и к шакар топдим, сўнг хурмачанинг тагини сиди-
ра-сидира бир ко ш и к ёғ олди м. Примусда кепакни ко ву
риб, сўнг унга шакар аралаштириб, дастурхонга тортдим.
Билмадим, бу кандай таом бўлди экан? О йбек хазратлари
номи менга ҳам номаълум бўлган бу таомдан бир-икки мар
та ко ш и к учида олган бўлди. С ўнг «Сен хам егин», деб
мени кистади.
Do'stlaringiz bilan baham: