Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари билан ишлаш бўйича Йўриқнома



Download 17,05 Kb.
Sana27.03.2022
Hajmi17,05 Kb.
#512814
Bog'liq
6-илова-совриндорлар билан ишлаш


6-илова


Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари билан ишлаш бўйича
Йўриқнома

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман-шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда совриндорларнинг мониторингини олиб боради.


Мониторингда совриндорларнинг иш фаолияти, ўқиш жойи, интернет манзили ва бошқа маълумотлари акс этиши, мониторинг ҳар йили янгиланиши лозим.
Ҳар йили 1 маротаба Ҳудудий қўмита томонидан совриндорларнинг маълумотномаси ва аннотациялари янгиланган ва тўлиқ ҳолда Республика Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этилиши зарур.
Сорвиндорларнинг барчасини жамлаб, телеграм тармоғида алоҳида гуруҳ тузиб, узлуксиз мулоқотни ўрнатиш чоралари кўрилади. (Қорақалпоғистон мисолида)
Шунингдек, бўлим ҳамда қўмита қошидаги турли жамоатчилик тузилмалари ҳамкорлигида:
- Совриндорларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирокига кўмаклашиш, уларнинг илмий-ижодий асарларини чоп этилишида ёрдам бериш, рағбатлантириб бориш, қўлга киритган янги ютуқларини ОАВларида ва кенг аҳоли ўртасида тарғиб этиш ишлари амалга оширилади;
- Янгича ёндошувлар асосида ҳар йиллик анжуманлар, тадбирлар маданий ва маърифий кечалар, учрашувлар ташкил этиш чоралари кўрилади.
- Кадр сифатидаги салоҳиятини ошишида кўмаклашиш, турли хорижий тажрибаларни ўрганиш, лавозимларга тавсия этиш каби жараёнлар ташкил этилади.
2. Республика Хотин-қизлар қўмитасининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман-шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг Олий ўқув юртларига қабул қилинадиганларнинг рўйхатини ҳар йили май-июнь ойида тузади.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Олий таълим вазирлиги билан келишган ҳолда совриндорларни олий ўқув юртларининг мос ва ихтисослик бўйича бакалавриат ва магистратура босқичига тақсимлаш юзасидан йиғилиш баённомасини қабул қилади.
Комиссия июн ойининг 5 санасига қадар ушбу баённома билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг Олий ўқув юртларига қабул қилинадиганларнинг рўйхатини (асослаган ҳолда) тасдиқлайди ва Вазирлар Маҳкамасига (Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига) тақдим этади.
Эслатма: Мазкур имтиёз фақат таълимнинг тегишли йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича қўлланилади. Масалан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари бакалавриатда фақат таълимнинг аввалги босқичига мос йўналиш бўйича, бакалавриат битирувчилари эса – магистратуранинг тегишли йўналиши (ихтисослик) бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5389-сонли Фармони қабул қилинган даврда ва ундан сўнг бакалавриат босқичида ўқиётган мукофот соҳибалари олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилинади, қачондир ёки фармон қабул қилинишидан аввал бакалавриатни битириб кетган совриндор қизларнинг магистратурага имтиёзли қабул қилиниши назарда тутилмайди.
Изоҳ: Янгиланган Низомда “бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига” қабул қилиниши белгиланган (“бакалавриат талабалари” жумласига эътибор берилсин).


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси-2019 йил
Download 17,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish