О йбе гим м е н и н г
м н о го . Н а ф ронт е ж и з н ь веселее и беспечнее. К су р о во с
ти бы ст ро пр и в ы ка е ш ь . Ф р о н т о в и к и н а р о д особы й, з а
м еча т е льны й . М н е м н о г о п о к а з а л и и еще больш е р а с
с к а за л и . Теперь смело м о г у пр и с т у п и т ь к с о зд а н и ю х о
р ош е й к н и г и о б О т ечест венной войне.
Б р и га д а еще долго будет на ф ронт е. Я х о ч у дом ой,
н о не з н а ю , о т п у с т я т ли м е н я.
К а к вы ж и ве т е ? Д е т и здоровы ? Не нуж д а е т е сь?
В М о с к в е х о л о д н о , а к а к в Т аш кент е?
П р и ве т , ц е л ую детей.
А й б е к.
1 5 / 1 1943».
Ш у хатдан илгари биз Ойбекдан телеграмма олган эдик.
У телеграммада соғ-саломат
эканлигини ва Маскавдалиги-
ни билдирган эди. Аммо бу хатдан маълум бўлишича, у 13
январга кадар М аскав атрофидаги жабҳаларда бўлган.
Биз О йбек йўллаган хар бир хат ё ки ч и к бир телеграм-
мани олиб, ниҳояг суюнамиз ва яна ундан бирор дарак
келишини ҳафталаб кутамиз.
Орадан бир неча вақт ўтгач, Ойбекдан яна телеграмма
келди: Телеграммада «Здоров еду на Воронеж у Вас буду
в марте привет Айбек», деган сўзлар ёзилган эди.
У шу кезларда артистлар бригадасидан эндигина айри-
либ, Маскавдаги харбий идораларнинг
махсус рухсатнома-
си билан ёлғиз ўзи Воронеж жабҳасига кетган эди.
* * *
Январь, февраль ўтди, март ҳам охирлади. Ҳар куни
Ойбекни интизорлик билан кутамиз. Бир куни кечаси де
раза чертилди — мен эшик сари югурдим. Ойбек келган
эди. Уй бир зумда севинчга тўлиб кетди.
О йбек бутун кийимларини даҳлизда алмаштириб, ке
йин уйга кириш и кераклигини айтди. Ю виниб, тоза кийим
ларини кийгач, уни уйга олдик.
Ойбек Маскавдан Тошкентгача 18 кун йўл юрган, поезд-
да 6 кунгача ўтиришга ж ой бўлмаганидан ти к туриб кел
ган, сўнг амал-такал килиб, бир қарич ж ой га ўтириб кел
ган экан.
179
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Эрталаб ҳовлига чиксам, қўлига чўп ушлаб, чўккайиб
олган кайнонам кечаси Ойбек ечган кийимларни титкилаб,
йиғлаб ўтирибди.
— Нима киляпсиз? — сўрадим ундан.
— Болам шўрлик шу аҳволга тушибди, битга таланиб-
ди... — деди у ўпкасини босолмасдан.
—
Эсон келган и га сую нинг, ойи! Бу ҳеч ran эмас! —
дедим мен кулиб.
М ен бир кун эмас, бир неча кун ва тунлар давомида
О йбекнинг хотираларини тингладим. У артистлар тўдаси
билан фронтда юрганида, турли жабхаларда хизмат килаёт-
ган харбий кисмлар билан кўплаб учрашувлар ўтказилган
экан. Тантанали мажлис билан бошланиб, концерт билан
тугаган экан, хар бир учрашув.
Албатта, биринчи галда делегация раҳбари Эсон Рахи
мов (комсомол М арказий Қўм итасининг котиби) н у т к сўзла-
ган, сўнг Ойбек сўзга чиккан ва шеърлар ўкиган.
Ойбек
кўпинча йиғилиш ҳайъатида ўтирганида, ҳозиргина фронт-
дан кайтган ўзбек жангчиларига бағишлаб шеърлар ёзган
ва шу заҳоти ўки б берган.
У бир учрашувда снайпер Икром Тошматовга бағишлаб
шеър ёзади ва ўки б беради. С ўнг шеърни кўчириб, снай-
перга топширади. Аскар суюниб, халтасидан акварель би
лан ишланган расмини чикаради-да, Ойбекка такдим кила-
ди.
Сурат яхши ишланган менга жуда ёкади.
Икром милти-
ғини ерга ка да б, и кки кўли билан ушлаган холда, бир чўнг
ҳайкал каби ўтиради. Душ манга нафрат, ғолибиятга ишонч
унинг чеҳрасида, кўзларида жилваланади. Арслон каби ўтир-
ган йигитда на қў р ку в бор, на талваса,
унда факат кахра-
монлик кўринади.
Делегация аъзолари ўзбек, козоқ, тож и к, хуллас, У рта
Ос и ё дан борган йигитлар билан кучоадашиб, ўпишиб, кўри-
шишган ва суҳбатлашишган. Аскарлар, айникса, концерт-
лардан мамнун бўлганлар. Ўт-олов, жаҳаннам орасида бир
нафаслик
танаффус, озгина рохат сезганлар, улар.
Ойбек бадиий бригададан айрилгач, ёлғиз ўзи яна жаб
ха оралаб кетади. Ж абҳаларнинг олдинги кисмларига бора
ди, окоплар ичида юради. Душмандан бўшатилган, култе-
пага айланган Воронежга киради. Ёлғиз кезади. Ш аҳар
Do'stlaringiz bilan baham: