Дон экинлари буғдой, жавдар, арпа, шоли, сули, маккажўхори



Download 118,83 Kb.
Pdf ko'rish
Sana22.02.2022
Hajmi118,83 Kb.
#93222
Bog'liq
Кузги буғдой



04.05.2017
1/2
Кузги буғдой
28.01.2017
Дон экинлари – буғдой, жавдар, арпа, шоли, сули, маккажўхори,
жўхори ва бошқалар.
Дуккакли дон экинлари – ловия, мош, нўхот, соя, вика ва бошқалар.
Мойли экинлар – ерёнғоқ, кунгабоқар, зайтун, рапс, кунжут, зиғир ва
бошқалар.
Экиш учун тавсия этилган навлар: ноқулай шароитларга чидамли,
серҳосил, дон сифати юқори, тезпишар ва ўта тезпишар Ёнбош,
Андижон–4, Чиллаки, Оқбуғдой, Туркистон, Жайхун, Яксарт,
Хисорак, Бобур, Само, Ниҳол, Фазо каби навларни экиш тавсия
қилинади.
Уруғ танлаш ва экишга тайёрлаш. Экиш учун йирик, 1000 дона
доннинг вазни 40–42 г. дан кам бўлмаган, сараланган, бутун
(синмаган), уруғликларни танлаш зарур. Экишдан олдин уруғлик дон
бегона аралашмалардан тозаланади. Сифатсиз уруғлар экилганда
ниҳоллар тўла униб чиқмайди, униб чиққан майсалар ҳам нимжон,
турли ноқулай омилларга чидамсиз бўлади, яхши тупламайди, қишки
совуқлардан қаттиқ зарарланади. Демакки, ниҳол сони кескин
камайиб кетади.
Ер тайёрлаш. Дастлаб экин майдони ўтмишдош экинлар
қолдиқларидан, бегона ўт поялари ва илдизлари, бошқа ёт
нарсалардан тозаланади. 1 сотихга 180–200 кг (10 сотихга 1,8–2 т)
чириган, тоза гўнг солинади. Ер 18–20 см чуқурликда юмшатилиб,
катта кесаклар майдалангач экишга тайёрланади.
Экиш. Мақбул экиш муддати 20 октябрдан 20 ноябрьгача. Уруғлик 1
сотихга 2–2,5 кг (10 сотихга 20–25 кг) ҳисобида сепилади ҳамда
тупроққа 3–4 см чуқурликда вертикал симли паншаха (грабли)
ёрдамида аралаштирилади. Агар уруғлар тупроққа белгиланган
чуқурликка кўмилмаса, ўсимликни тупланиш бўғини юза жойлашиб,
уни ётиб қолишга мойиллиги ошади. Пояларнинг ётиб қолиши эса
ҳосилдорликнинг камайишига олиб келади. Уруғлар тупроққа


04.05.2017
2/2
яхшилаб аралаштирилгандан сўнг жўяк ёки пол олинади. Экишни
асло кечиктирмаслик керак. Акс ҳолда ниҳоллар қишки тиним
даврига тўла туплаган ҳолда кирмайди ҳамда қишки совуқлар ва
турли касалликларга чидамсиз бўлиб қолади.
Парваришлаш. Кузги буғдой уруғи экилиб, жўяк ёки пол олингандан
кейин ниҳолларни тўла ундириб олиш учун дарҳол уруғ суви
берилади. Бунда ер, айниқса, жўяклар тўла намланиши лозим.
Кейинги суғоришлар баргларининг ҳолатига қараб ўтказилади.
Ўсимлик чанқаса барги тўқлашади, букланганда синмайди. Умуман,
ғаллани 3–4 марта шарбат усулида суғориш зарур. 1 сотих майдонга
соф ҳолда 1,5–2 кг азотли ўғит сепилади. Ғаллазорни бегона
ўтлардан тозалаш доимий равишда амалга оширилади.
Ҳосилни йиғиштириш. Аҳоли томорқаларига экилган бошоқли дон
экинлари асосан қўл кучи ёрдамида ўрилиб, ғарамланади. Ҳосил
янчиш мосламалари ёки комбайнлар ёрдамида янчиб олинади.
Етиштирилган дон ҳосилини муддатидан кечиктириб йиғиштириш
ҳосилдорликнинг пасайишига, доннинг бекорга нобуд бўлишига олиб
келади. Буғдой сомони чорва моллари учун озуқадир.

Download 118,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish