Шахар нормалари ва қоидалари


 Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш



Download 390,41 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/19
Sana24.05.2023
Hajmi390,41 Kb.
#943147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
shnk-1.01.01-20 (1)

6. Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш 
Мазкур ШНҚ билан ўрнатилган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, 
тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва нашр қилиш тартиблари қурилишда 
стандартлаштириш тармоқли тизимининг норматив ҳужжатларига, вазирликлар
ва идораларнинг норматив ҳужжатларига тааллуқли эмас, улар учун юқорида 
кўрсатилган тартиб шу нормативларни тасдиқловчи органлар томонидан 
ўрнатилади. 
6.1 Мазкур тизимга кирувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш босқичлари 
6.1.1 Норматив ҳужжатни ишлаб чиқишнинг қуйидаги босқичлари жорий 
қилинади:
биринчи босқич – техник топшириқни ишлаб чиқиш, тузиш, муҳокамадан 
ўтказиш (зарур бўлган ҳолда) ва тасдиқлашни ташкил этиш; 
иккинчи босқич – ҳужжат лойиҳасининг дастлабки таҳририни ишлаб чиқиш 
ва уни тақризлар олиш учун тарқатиш; 
учинчи босқич – тақризларни кўриб чиқиш, ҳужжат лойиҳасининг охирги
(ёки иккинчи ва навбатдаги) таҳрирларини ишлаб чиқиш; 
тўртинчи босқич – ҳужжатни муҳокамадан ўтказиш ва тасдиққа тайёрлаш;
бешинчи босқич – ҳужжатни ҳуқуқий экспертизага тақдим этиш; 
олтинчи босқич – ҳужжатнинг тасдиқловчи орган томонидан тасдиқланиши
ва рўйхатга олиниши;
еттини босқич – норматив ҳужжатни нашр этиш.
6.1.2 Зарур бўлган ҳолларда қўшимча босқич – ишлаб чиқилган норматив 
ҳужжат лойиҳаси асосида тажриба ёки синов лойиҳаси ва шу лойиҳа бўйича 
қурилишни ҳам кўзда тутиш мумкин. 


12 
6.2 Техник топшириқ ва норматив ҳужжат лойиҳасининг биринчи таҳрири 
6.2.1 Техник топшириқ норматив ҳужжатни тасдиқловчи орган томонидан 
тузилади. Техник топшириқни ишлаб чиқишга лойиҳа-қидирув, ихтисослашган
ва илмий-тадқиқот ташкилотлари жалб қилиниши мумкин. 
Техник топшириқ С иловада келтирилган шакл бўйича тузилади. 
Техник топшириқни норматив ҳужжатни тасдиқловчи орган тасдиқлайди. 
6.2.2 Ишлаб чиқувчи ташкилот норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш 
муддатларига риоя қилиш учун, ҳамкор ижрочи ташкилот эса унга бириктирилган 
иш ҳажмининг ўз вақтида бажарилишига жавобгардирлар. 
6.2.3 Ишлаб чиқувчи ташкилот норматив ҳужжат лойиҳасининг биринчи 
таҳририни тушунтириш хати билан биргаликда техник топшириқда келтирилган 
рўйхатда кўрсатилган ташкилотларга тақриз олиш учун жўнатиши лозим. 
Ҳужжат лойиҳаси ва унинг тушунтириш хати ишлаб чиқувчи ташкилот 
раҳбарлари ва ижрочилари ҳамда ҳамижрочи ташкилотларнинг вакиллари 
томонидан имзоланиши шарт. 
Ҳужжат лойиҳаси, унинг тушунтириш хати ишлаб чиқувчи ҳамда ҳамижрочи 
ташкилотларнинг раҳбарлари ва ижрочилари томонидан имзоланиши шарт. 
6.2.4 Норматив ҳужжатнинг биринчи таҳририни тақризга жўнатишдан аввал, 
ишлаб чиқувчи ташкилот ва ҳамижрочи ташкилотлар биргаликда ушбу ҳужжатни 
илмий–техник (илмий, техник) кенгашда кўриб чиқиши зарур. 
6.2.5 Норматив ҳужжат лойиҳасининг ҳар бир таҳририга тушунтириш хати 
тузилади ва у қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши лозим: 
ҳужжатни ишлаб чиқиш учун асос; 
ишланманинг мақсади ва вазифалари; 
ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бошлангунга қадар нормалаштириш 
объекти тўғрисидаги мавжуд бўлган маълумотлар; 
ҳужжат лойиҳасида қабул қилинган талабларнинг техник-иқтисодий 
асосланиши; 
лойиҳа талаблари, амалдаги ва хориждаги шу каби норматив ҳужжатларни, 
фан ва техника ютуқларини, ушбу соҳадаги миллий ва хорижий илғор 
тажрибаларни қиёслаш ва таҳлил қилиш асосида ҳужжат лойиҳасининг 
аниқланган илмий-техник даражаси; 
ҳужжатни амалга киритишнинг тавсия қилинадиган муддати; 
бошқа ҳужжатлар боғлиқлиги, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси 
қурилиш соҳасидаги стандартлаштириш соҳа тизими ҳужжатларини, амалдаги 
ўзаро алоқадор ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, уларга киритиладиган 
ўзгаришларни ишлаб чиқиш ёки уларни бутунлай бекор қилиш зарурлиги 
тўғрисидаги таклифлар; 


13 
тақризга жўнатилиши тўғрисидаги маълумот (иккинчи ва кейинги таҳрирлар 
учун);
ҳужжат лойиҳаси таҳририга тақриз учун жўнатилган ташкилотлар ва тақриз 
олинган ташкилотлар сони, тақризлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 
қисқа умумлаштирувчи тафсилот; 
маъқуллашлар тўғрисидаги маълумот (фақат охирги таҳрир учун);
тушунтириш хатида охирги таҳрирдаги маъқулланмаган масалалар бўйича 
қатъий келишмовчиликлар негизи, томонларнинг таклифлари ва ушбу 
таклифларнинг техник – иқтисодий асосномалари ифода этилади; 
лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган маълумотлар манбалари, шу 
жумладан хорижий манбалар; 
қўшимча маълумотлар. 

Download 390,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish