Шахар нормалари ва қоидалари


 Норматив ҳужжатларни ифодалаш ва шакллантириш қоидалари



Download 390,41 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/19
Sana24.05.2023
Hajmi390,41 Kb.
#943147
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
shnk-1.01.01-20 (1)

6.5 Норматив ҳужжатларни ифодалаш ва шакллантириш қоидалари 
6.5.1 Норматив ҳужжат қуйидаги структуравий элементлардан таркиб 
топади: 
номи; 
титул варағи; 
ахборот берувчи маълумотлар; 


16 
мундарижа. 
кириш,
қўлланиш соҳаси; 
норматив ҳаволалар; 
атамалар ва таърифлар; 
талаблар; 
6.5.2 Норматив ҳужжатнинг номи қисқа, техник нормалаштириш объектини 
аниқ тавсифлаб берадиган ва шаҳарсозлик нормалари таснифини инобатга 
оладиган бўлиши лозим. 
6.5.3 Норматив ҳужжатлар муқоваси, титул варағи ва саҳифаларининг 
расмий шаклини G иловага мувофиқ бажариш тақозо этилади. 
ШНҚ муқоваларининг фарқланиш ранглари ШНҚ Таснифлагичига мувофиқ 
қуйидагича белгиланади: 
қизил ранг – ташкилий-услубий нормалар; 
кўк ранг - лойиҳалашнинг техник нормалари; 
яшил ранг - қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш қоидалари
ва қурилиш технологиялари; 
жигар ранг - иқтисодий нормативлар. 
6.5.4 Ахборот берувчи маълумотлар титул варақнинг иккинчи саҳифасига 
жойлаштирилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: 
норматив ҳужжатни ишлаб чиқувчилар ҳақида; 
норматив ҳужжатни тасдиқлашга киритувчи ташкилот ҳақида; 
ҳужжатнинг таҳрири тўғрисида; 
норматив ҳужжатнинг тасдиқланганлиги тўғрисида; 
норматив ҳужжатлар ўрнига ишлаб чиқилган норматив ҳужжатлар ҳақида; 
норматив ҳужжатни маъқуллатиш (муҳокамадан ўтказиш) жараёнлари 
тўғрисида. 
6.5.5 Норматив ҳужжат кириш қисмига эга бўлиши лозим. Ҳужжатнинг кириш 
қисмида унинг қўлланиш соҳалари кўрсатилади, нормалаштириш объектларига 
аниқлик киритилади ёхуд ҳужжатнинг амал қилиш доиралари маълум даражада 
торайтирилади. 
Ҳужжатнинг қўлланишш соҳаларини аниқлаш учун қуйидаги иборалардан 
фойдаланилади: “Мазкур нормалар…га тарқатилади”. Ҳужжатнинг амал қилиш 
доиралари бироз торайтирилганида, ҳужжатнинг нималарга дахлсизлиги 
кўрсатилади. 


17 
6.5.6 Талаблар қисқа (қайтаришларсиз, изоҳларсиз ва асосламаларсиз)
ва аниқ, чалкаш тушунчалар туғдирмайдиган даражада баён қилиниши лозим. 
6.5.7 Мажбурий талаблар баёнида матнда албатта “шарт”, “лозим”, “зарур”
ва уларнинг бирикмаларидан иборат иборалар ишлатилиши лозим.
Мустасно тарзда талабларнинг бошқаларга нисбатан устунлигига ишора 
қилувчи, ундан четлаш эса, асосли бўлиши лозимлигини таъкидловчи “қоидага 
кўра” сўзлари билан талабларнинг мажбурийлигини бироз чеклашга йўл қўйилади. 
6.5.8 Норматив ҳужжатда амалдаги норматив ҳужжатлар билан ўрнатилган 
илмий-техник атамалар, белгилар ва таърифлар қўлланилиши лозим. Янги 
атамаларга уларнинг изоҳи берилади. 
6.5.9 Мазмунига боғлиқ ҳолда ҳужжат матни бўлимларга бўлиниши мумкин. 
Бўлим сарлавҳалари ярим йўғон ҳарфлар билан берилади.
Норматив ҳужжат бўлимлари ва бандлари арабча сонлар билан 
рақамланади.
Бандлар бўлим рақамига нуқтадан сўнг унинг қатор сонини қўшиб қўйиш 
йўли билан белгиланади. Ҳар бир бўлимда бандларни рақамлаштириш биринчи 
рақамдан бошланади, масалан, “1.1; 1.2; 1.3; 2.1; 2.2; 2.3 ва ҳакозо”.
Ҳужжат фақат бир бўлимдан иборат бўлган тақдирда бандларнинг фақат 
қатор сонлари берилиб, бўлим рақамига ишора қилинмайди. 
Бўлимлар, сарлавҳали кичик бўлимларга ажратилиши мумкин. Бу ҳолда 
кичик бўлимлар рақамлаштирилмайди ва бутун бўлим доирасида бандларнинг 
овушма рақамлари сақланиб қолади. 
Кичик бандлар сўз бошидан бошланиши лозим, улар рақамлаштирилмайди
ва “тире” белгиси билан ажратилмайди. 
Бирор-бир банднинг мазмунини давом эттирувчи бандларни, зарур бўлган 
ҳолларда, учта сон билан: 2.5.1; 2.5.2 ва ҳакозо тарзда рақамлаштиришга рухсат 
берилади. 
6.5.10 Барча турдаги иловалар лотин алифбоси ҳарфлари билан 
белгиланиши лозим. 
Иловалар ҳужжат матни билан биргаликда умумий саҳифаларга эга бўлиши 
лозим. 
Иловалардаги бўлимлар, бандлар, кичик бандлар, жадваллар, формулалар, 
график материаллар ҳар бир илова доирасида рақамлаштирилади. 
Ҳужжат матнида иловаларга ҳаволалар қилинган бўлиши керак. 
Иловалар берилишининг мажбурийлик даражаси унинг биринчи саҳифасида 
кўрсатиб ўтилиши шарт. 
6.5.11 Норматив ҳужжат матнига изоҳлар киритишдан сақланиш зарур. 


18 
Изоҳлар ва мисолларни бевосита матн, жадвал ва график материалдан 
кейин, уларнинг тагига жойлаштирилиши лозим. 
Изоҳлар ва мисоллар талабларни ўз ичига олмаслиги лозим. Изоҳлар
ва мисоллар норматив ҳужжатда кичиклаштирилган ўлчамдаги шрифт билан 
ажратилиши ва қўшимча тарзда сатрлараро интервал билан белгиланиши лозим. 
“Изоҳ” ва “мисол” сўзларидан кейин нуқта ёки икки нуқта қўйилмайди. Матн 
интервал билан ажратилади ва бош ҳарф билан бошланади. “Изоҳ-” ва “Мисол” 
сўзлари бош ҳарф билан ва янги сатрдан ёзилади. Изоҳ ёки мисол матнининг 
охирига нуқта қўйилади. 
Битта изоҳ берилаётган бўлса, у ҳолда мазкур изоҳ рақамлаштирилмайди 
ва “Изоҳ” сўзидан сўнг тире қўйилади. 
Битта банд, расм ёки жадвал чегараларида бир нечта изоҳлар бўлса, у 
ҳолда улар араб рақамлари билан белгиланади. Бунда “Изоҳ” сўзидан кейин икки 
нуқта қўйилмайди. 
Мисолдан олдин “Мисол” сўзи ёзилиши лозим, “Мисол” сўзидан кейин тире 
қўйилади, бунда ушбу сўз ярим йўғон курсив билан ажратилади. 
Битта банд, расм ёки жадвал чегараларида бир нечта мисоллар бўлса, у 
ҳолда улар араб рақамлари билан белгиланади. Бунда “Мисоллар” сўзидан кейин 
икки нуқта қўйилмайди. 
Мисоллар 
Изоҳ – тафсилотлари тўлиқ иборада қўйилган бўлади. 
Изоҳлар 
Биринчидан асосланган ҳолларда мустақил синовлар категориясида 
синовлар ишончлиликка, радиацион бардошликка ва бошқаларга ажратилиши 
мумкин. 
Иккинчидан маҳсулотни сертификатлаш мақсадлари учун сертификацион 
синовлар ўтказилади ёки сертификация қоидалари билан ўрнатилган тартибда 
бошқа категориялардаги синовларнинг натижаларидан фойдаланилади. 
Жадвалга бериладиган изоҳ жадвал охирига жадвал тугаганлигини 
билдирувчи чизиқ устига жойлаштирилади. 
Ҳужжатнинг кириш қисмида изоҳлар беришга йўл қўйилмайди. 
6.5.12 Норматив ҳужжат матнида қуйидагилар тақиқланади: 
бир хил тушунчалар учун турли атамалар: маъноси яқин сўзлар 
(синонимлар) ҳамда давлат тилида муқобил сўзлар ва атамалар бўла туриб, чет 
тиллардаги сўзлар ва атамаларни қўллаш; 
ўзбошимчалик билан тузилган сўз бирикмаларини (масалан, санқурилма, 
ёнғинназорат) қўллаш; 


19 
жадвал сарлавҳаларидаги ва формула таркибига кирувчи ҳарфлардаги 
ифодани соддалаштиришдан ташқари, барча ҳолларда сонлар билан қўшиб 
қўлланилмаган ўлчов бирликларини қисқартириш; 
стандартлар ва орфография қоидалари билан ўрнатилгандан ташқари, сўз 
қисқартирмаларини қўллаш; 
сўзларнинг ҳарф билан белгиланган ифодаларини, масалан “қувур 
узунлиги” ифодаси ўрнига “L қувур”ни қўллаш. 
6.5.13 Норматив ҳужжатда SI тизими физик ўлчов бирликлари рўйхатига 
кўра O’z DST 8.012:2005 га мувофиқ ҳамда физик ўлчамларнинг зарур 
бирликларини ўзида мужассамлаштирган ҚМҚ 2.0.06-97га кўра, физик 
катталикларнинг бирликлари ва уларнинг белгиланиши, ушбу бирликларнинг 
номлари ва белгилари, тавсия қилинган каррали ва улушли бирликлар, ҳамда SI 
тизими бирликлари билан бирга қавс ичига олиб келтириладиган тизимдан ҳоли 
бирликлар қўлланилиши лозим. Бир ҳужжат доирасида бир хил кўрсаткичлар учун 
физик катталик бирлиги доимий бўлиши шарт. 
6.5.14 Норматив ҳужжат матнида қатор (бир гуруҳ) сонли қийматлар учун 
умумий бўлган ўлчам бирлиги фақат охирги сондан кейин қўйилади, масалан: 5; 
8,5; 12 км; 20,70,150 кг. 
6.5.15 Норматив ҳужжатдаги сонлардан иборат материални жадвал тарзида 
шакллантириш тақозо этилади. Жадваллар, норматив ҳужжат матнида уларга 
ҳавола қилинган ҳолда, сарлавҳасиз берилади. Бетларнинг рақамланиши 
ҳужжатнинг асосий матни доираларида яхлит овушма бўлиши лозим. 
Норматив ҳужжат охирида келтириладиган жадваллар кўринишидаги 
иловалар сарлавҳага эга бўлиши шарт. 
6.5.16 Жадвал тарзида шакллантириш мақсадга мувофиқ бўлмаган 
сонлардан иборат бўлган кичик ҳажмдаги материал хулоса қабилида берилиши 
лозим, масалан: 
хоналардаги тўсувчи юзаларнинг ёруғ қайтариш коэффициенти фоизларда, 
камида: 
шифтлар учун…………….70 
деворлар юқори қисми ..60 
девор юзалари………...…50 
поллар…………………….25 
бўлиши шарт. 
6.5.17. Жадваллар ва хулосаларда берилган катталикларнинг сонли 
қийматлари орасидаги оралиқлар: 
50 дан 100 гача 
100 дан юқори 200 гача


20 
200 ----»---- 300 ----»---- 
тарзда ёзилиши керак. 
6.5.18 График материал – расм (схема, диаграмма ва ҳ.к.) лар норматив 
ҳужжат таркибига нормалаштириш объектининг хоссалари ёки хусусиятларини 
ўрнатиш, шунингдек ҳужжат матнини яхшироқ тушуниш учун киритилади. 
Ҳужжат матнида график материалга ҳавола қилиниши лозим. График 
материал тўғрисида биринчи марта сўз юритилган бўлса, у ҳолда мазкур 
материал бевосита матндан кейин, ёхуд кейинги саҳифада, ҳамда зарур бўлган 
ҳолларда иловаларда берилиши шарт. 
График материал унинг тагига жойлаштириладиган мавзули номга эга 
бўлиши мумкин. 
График материални яхлит овушма рақамлаштириш орқали арабча сонлар 
билан рақамлаштириш зарур. Ҳар бир илованинг график материалини арабча 
сонлар билан, улар олдидан илованинг қатор сони қўшиб қўйилган ҳолда алоҳида 
рақамлаштирилади. 
6.5.19 “Жадвал”, “чизма”, “расм” сўзлари, агар улар рақамлаштирилган 
бўлмаса норматив ҳужжат матнида тўлиқ, агар рақамлаштирилган бўлса 
қисқартирилиб ёзилади, масалан: 1-жадв, 2-чизм, 3- расм. Такрор ҳавола
қилинганида “1-жадв. Қаранг”, “2-чизм. Қаранг”, “3-расм. Қаранг” тарзида ёзиш 
зарур. 
Мазкур ҳужжат бандларига ҳавола қилинганида “банд” сўзини қисқартириб 
ёзиш тақозо этиилади, масалан: 2.85 б.га 2.86-2.89 б.б.га мувофиқ. 
6.5.20 
Иловада 
келтириладиган 
формулалардан 
ташқари 
барча 
формулалар арабча сонлар билан яхлит овушма шаклда рақамлаштирилиши
ва формула билан бир сатхда ўнг томонда ёйсимон қавс ичига олиниб ёзилиши 
шарт. Матнда формулаларнинг қатор сонларига ишоралар қавс ичида берилади, 
масалан: (5) формулада. 
Иловада келтирилган формулалар, ҳар бир илова доирасида илованинг 
қатор 
сони 
олдига 
арабча 
сонлар 
билан 
қўшиб 
қўйилган 
ҳолда 
рақамлаштирилиши лозим. 
Формула таркибига кирувчи символлар ва сонли коэффициентларга 
берилган изоҳлар, агар улар матнда олдин изоҳланмаган бўлса, бевосита 
формула тагида берилиши лозим. Символлар формулада қандай кетма-кетликда 
берилган бўлса, ҳар бир символга изоҳни ҳам шундай кетма-кетликда янги 
сатрдан бошлаб бериш тақозо этилади. Изоҳнинг биринчи сатри “бу ерда” сўзи 
билан бошланиши шарт. 
6.5.21 Стандартларга ва ШНҚга ҳавола қилинган ҳолларда ҳужжатнинг 
шартли белгиси ёки шифри кўрсатилади. Бошқа ҳужжатларга, шу жумладан 


21 
давлатлараро ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда ҳужжат номи ва уни 
тасдиқлаган ташкилот номи кўрсатилади. 
Бошқа норматив ҳужжатларга ҳавола қилиш бутун ҳужжатга ёки унинг 
бўлимлари ва иловаларига ҳавола қилиш билан бажарилади; кичик бўлимларга, 
бандларга, жадвалларга ва изоҳли расмларга ҳавола қилишга рухсат берилмайди. 
Ҳужжат матнида бошқа норматив ҳужжатларнинг кичик бўлимлари, 
бандлари, кичик бандлари мазмунини такрорлашга (кўчирмалар қилишга) рухсат 
берилади. Норматив ҳужжатда унга ҳавола қилинган ҳужжат талаблари ушбу 
ҳавола билан берилган талаблардагидек мажбурийлик кучига эгадир. 
6.5.22 Норматив ҳужжатнинг охирига бўлимлари, кичик бўлимлари
ва иловаларининг номлари улар жойлашган бетларнинг рақамларини кўрсатиш 
билан шу ҳужжатнинг мундарижаси жойлаштирилиши лозим. 
6.5.23 Норматив ҳужжат ва унинг лойиҳаси оргтехника воситаларини 
қўллаган ҳолда А4 форматдаги оқ варақнинг фақат бир томонига 
расмийлаштирилади. 
Саҳифа майдонининг параметрлари қуйидагича бўлиши лозим, см: 
юқоридан – 2,0 см; 
пастдан – 2,0 см; 
ички (чапдан) – 3,0 см; 
ташқи (ўнгдан) – 1,5 см. 
Электрон версия Windows Microsoft Office дастурида бажарилади. 
График 
материал
шу 
жумладан 
матнлар, 
расмлар, 
схемалар
ва диаграммалар Word, Excel, (Corel draw) иловаларида RTF форматида, қора 
шрифтда ёзилади. Расмлар ва диаграммаларни рангли тасвирда нашр этишга 
рухсат берилади. 
Норматив ҳужжатнинг давлат тилидаги версиясини 12 шрифт баландлигида
UZ Times New Roman шрифти билан ёзилади; 
рус тилидаги версияси 12 шрифт баландлигида RU Times New Roman 
шрифти билан ёзилади; 
сатрлараро интервал ўлчами 1,2 бўлиши лозим. 
6.5.24 
Норматив 
ҳужжатлар 
лойиҳаларини 
расмийлаш-тиришда 
нашриётлар томонидан техник адабиётларнинг қўлёзмаларига қўйиладиган 
талабларга ҳам амал қилиш тақозо этилади. 
6.5.25 Ҳар бир норматив ҳужжатга киритиладиган ўзгартиришлар алоҳида 
ҳужжат тарзида расмийлаштирилади. Ҳужжатга олдин киритилиб тасдиқланган 
ўзгартиришларнинг мазмуни кейинги ўзгартиришларга киритилмайди, ҳар бир 
ўзгариш алоҳида мустақил амал қилади. Ҳужжатнинг айни бир қисми (банди, кичик 
банди, жадваллари, график материали, иловалари) такрор ва такрор 


22 
ўзгартирилганда олдинги ўзгаритиришлар ва бошланғич таҳрир ўрнига қисмнинг 
янги тўла таҳрири таркибига сўнгги ўзгартиришлар киритилади. Ҳужжатнинг ушбу 
қисми учун сўнгги ўзгаритиришлар ҳақиқийдир. 
6.5.26 Норматив ҳужжат матни янги бўлимлар, бандлар, кичик бандлар
жадваллар, график материаллар, иловалар билан тўлдирилганида ёки улар олиб 
ташланганида бўлимлар, иловаларнинг рақамларини ўзгартиришга йўл 
қўйилмайди.
Янги бўлимлар иловалардан олдинга жойлаштирилса, янги бандлар, кичик 
бандлар - тегишли бўлимлар, кичик бўлимлар, бандлар охирига рақамларнинг 
ўсиб бориши тартибига мувофиқ жойлаштирилиши лозим.
Янги бандларга (кичик банд бўлмаганда), кичик бандларга, жадвалларга, 
график материалга, иловаларга олдинги бандлар, кичик бандлар, жадваллар, 
график материал, иловаларнинг амалдаги рақамларини, нуқтадан сўнг арабча 
рақамларни қўшиб, амалдаги рақамлар охирига тиркаб қўйиш йўли билан беришга 
рухсат берилади. Масалан – 1.13.1; 2.1-чизмалар. 
6.5.27 Ўзгартириш матни ифода этилганда бандлар, кичик бандлар, 
жадваллар ва ҳоказолар рақамларини кўрсатиш ва “алмаштирилсин”, “олиб 
ташлансин”, “тўлдирилсин”, “янги таҳрирда ифода этилсин” каби сўзларни қўллаш 
тақозо этилади. 
6.5.28 Норматив ҳужжат қайта нашр қилинганида олиб ташланган бўлимлар, 
бандлар, жадваллар, график материаллар, иловалар чоп қилинмайди, фақат 
уларнинг рақамлари кўрсатилади ва олиб ташланганлиги тўғрисида белги 
қўйилади.
Масалан – 1.8 чиқариб ташланган (1-сон ўзг.). 
Ўзгартиришлар (тўлдиришлар) киритилган ёки янги таҳрирда келтирилган 
бандларнинг тартиб рақамлари “*” билан биргаликда кўрсатилади. 
6.5.29 
Норматив 
ҳужжатларга 
киритиладиган 
ўзгартиришларнинг 
ифодаланиши ва расмийлаштирилиши G иловага мувофиқ қабул қилиниши зарур. 
6.5.30 Норматив ҳужжатни икки тилда, масалан, давлат ва рус тилида нашр 
қилишга рухсат берилади. Қолаверса иккита матн ҳам ўз тилларидаги G иловага 
мувофиқ шакллантирилган титул варақларига эга бўлиб, G иловадагига мувофиқ 
бажарилган бир муқова ичига жойлаштирилади. Муқовадаги ёзувлар, аввал 
давлат тилида, сўнг рус тилида ёзиладиган ҳужжат номидан ташқари, давлат 
тилида битилади. 
6.5.31 Норматив ҳужжатларнинг 6.5.30 бандга мувофиқ нашр қилинган 
матнлари асл нусха матнлари билан бир хил бўлиши шарт. 


23 

Download 390,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish