10
5.4 Норматив ҳужжатлар истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилиш учун
зарур бўлган мажбурий нормалар ва талабларнинг энг кам сонини
мужассамлаштириши шарт. Ортиқча батафсиллаштириш истисно этилиши лозим.
Давлат органларининг талаблари ушбу органлар томонидан тасдиқланган
ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда келтирилиши лозим.
Алоҳида матн, изоҳловчи расмлар, жадваллар ва графиклар мажбурий,
тавсиявий ёки маълумот берувчи иловалар кўринишида берилиши мумкин.
Иловалар ҳам мажбурий, тавсиявий ва қўлланма
маълумотлар сифатида
берилиши мумкин.
Мажбурий талаблар энг кам зарурий (максимал йўл қўйиладиган)
даражаларда белгиланади.
5.5 Тавсиявий нормативларга қуйидагилар киради:
истеъмолчилик хоссаларининг кўрсаткичлари, уларнинг қийматлари
эҳтиёжларга ва айни бир истеъмолчининг имкониятларига мувофиқ равишда
ўзгариб туриши мумкин;
мажбурий талабларни амалга ошириш механизмларига ва шу талаблар
билан регламентлаштириладиган натижаларга эришиш усулларига тааллуқли
бўлган нормативлар.
Тавсиявий нормативларга мос келмайдиган қарорлар қабул қилинганлик
учун мазкур қарорларни қабул қилган
ташкилот, муассаса ва корхоналар
зиммасига жавобгарлик, масъулият юклатилади.
5.6 Лойиҳалаштириш ва қурилиш амалиётида ўз аҳамиятини аниқлаб
ўрнатилувчи нормалар ва талабларни таъминлашнинг тавсиявий усуллари
тўлиқлигича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида келтирилади.
Тавсиявий нормативлар миллий ва хорижй илғор тажрибаларни ҳисобга
олган ҳолда мақбул (оптимал) бўлиши лозим.
Тавсиявий талаблар пудрат шартномаси ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларида
ҳавола қилинганида мазкур тавсиявий талаблар мажбурийлик мақомини
эгаллайди.
5.7 Қўлланмалар ва Тавсияларда ШНҚ ҳоллари ҳар хил малакаларга эга
бўлган ижрочиларни ҳисобга олган ҳолда анча батафсилроқ баён қилиниши
мумкин.
Ушбу ҳужжатларда экспериментал ва тажриба-конструкторлик
тавсифига
эга бўлган янги ишланмаларнинг натижалари келтирилиши мумкин.
5.8 Норматив ҳужжатларда бошқа норматив ҳужжатлар ва стандартлар
мазмунини такрорлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатда
келтирилган
талаблар
бошқа
норматив
ҳужжатлар
ва стандартларда белгиланган талаблар билан, шу жумладан нормалаштириш
объектига дахлдор технологик лойиҳалаштириш нормалари билан ҳам тўла-тўкис
боғланган бўлиши керак.
11
5.9 Техник нормалаштириш тизимига кирувчи норматив ҳужжатларга
қуйидаги:
рухсат бериш хусусиятига эга бўлган;
жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча тўловлар ва йиғимларни
ўрнатувчи;
жисмоний ва юридик шахслар учун асосланмаган
сарф-харажатларни
вужудга келтирувчи ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни назарда тутувчи;
жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарликни назарда тутувчи ҳуқуқий
нормаларни киритишга йўл қўйилмайди.
5.10 Барча турдаги норматив ҳужжатларда умум қабул қилинган атамаларга
риоя қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: