12
6.2 Техник топшириқ ва норматив ҳужжат лойиҳасининг биринчи таҳрири
6.2.1 Техник топшириқ норматив ҳужжатни тасдиқловчи орган томонидан
тузилади. Техник топшириқни ишлаб чиқишга лойиҳа-қидирув,
ихтисослашган
ва илмий-тадқиқот ташкилотлари жалб қилиниши мумкин.
Техник топшириқ С иловада келтирилган шакл бўйича тузилади.
Техник топшириқни норматив ҳужжатни тасдиқловчи орган тасдиқлайди.
6.2.2 Ишлаб чиқувчи ташкилот норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш
муддатларига риоя қилиш учун, ҳамкор ижрочи ташкилот эса унга бириктирилган
иш ҳажмининг ўз вақтида бажарилишига жавобгардирлар.
6.2.3 Ишлаб чиқувчи ташкилот норматив ҳужжат лойиҳасининг биринчи
таҳририни тушунтириш хати билан биргаликда техник топшириқда келтирилган
рўйхатда кўрсатилган ташкилотларга тақриз олиш учун жўнатиши лозим.
Ҳужжат лойиҳаси ва унинг тушунтириш хати ишлаб чиқувчи
ташкилот
раҳбарлари ва ижрочилари ҳамда ҳамижрочи ташкилотларнинг вакиллари
томонидан имзоланиши шарт.
Ҳужжат лойиҳаси, унинг тушунтириш хати ишлаб чиқувчи ҳамда ҳамижрочи
ташкилотларнинг раҳбарлари ва ижрочилари томонидан имзоланиши шарт.
6.2.4 Норматив ҳужжатнинг биринчи таҳририни тақризга жўнатишдан аввал,
ишлаб чиқувчи ташкилот ва ҳамижрочи ташкилотлар биргаликда ушбу ҳужжатни
илмий–техник (илмий, техник) кенгашда кўриб чиқиши зарур.
6.2.5 Норматив ҳужжат лойиҳасининг ҳар бир таҳририга тушунтириш хати
тузилади ва у қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши лозим:
ҳужжатни ишлаб чиқиш
учун асос;
ишланманинг мақсади ва вазифалари;
ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бошлангунга қадар нормалаштириш
объекти тўғрисидаги мавжуд бўлган маълумотлар;
ҳужжат лойиҳасида қабул қилинган талабларнинг техник-иқтисодий
асосланиши;
лойиҳа талаблари, амалдаги ва хориждаги шу каби норматив ҳужжатларни,
фан ва техника ютуқларини, ушбу соҳадаги миллий ва хорижий илғор
тажрибаларни қиёслаш ва таҳлил қилиш асосида ҳужжат лойиҳасининг
аниқланган илмий-техник даражаси;
ҳужжатни амалга киритишнинг тавсия қилинадиган муддати;
бошқа ҳужжатлар боғлиқлиги, шу жумладан Ўзбекистон
Республикаси
қурилиш соҳасидаги стандартлаштириш соҳа тизими ҳужжатларини, амалдаги
ўзаро алоқадор ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, уларга киритиладиган
ўзгаришларни ишлаб чиқиш ёки уларни бутунлай бекор қилиш
зарурлиги
тўғрисидаги таклифлар;
13
тақризга жўнатилиши тўғрисидаги маълумот (иккинчи ва кейинги таҳрирлар
учун);
ҳужжат лойиҳаси таҳририга тақриз учун жўнатилган ташкилотлар ва тақриз
олинган ташкилотлар сони, тақризлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича
қисқа умумлаштирувчи тафсилот;
маъқуллашлар тўғрисидаги маълумот (фақат охирги таҳрир учун);
тушунтириш хатида охирги таҳрирдаги маъқулланмаган масалалар бўйича
қатъий келишмовчиликлар негизи, томонларнинг таклифлари ва ушбу
таклифларнинг техник – иқтисодий асосномалари ифода этилади;
лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган
маълумотлар манбалари, шу
жумладан хорижий манбалар;
қўшимча маълумотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: