Шахар нормалари ва қоидалари


 Норматив ҳужжатларга ҳаволалар



Download 390,41 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/19
Sana24.05.2023
Hajmi390,41 Kb.
#943147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
shnk-1.01.01-20 (1)

 
2. Норматив ҳужжатларга ҳаволалар 
Мазкур ШНҚда қуйидаги норматив ҳужжатларга қилинган ҳаволалардан 
фойдаланилган: 
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси; 
O’z DSt 1.0-98 “Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат 
тизими”; 
O’z DSt 1.10-98 ЎзР. ДСТ “Асосий атамалар ва таърифлар”;
O’z DSt 1.11-2016 “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳасида 
стандартлаштириш тизими”; 
O’z DSt 8.12-2005 Ўзбекистон Республикасининг ўлчов бирликлари 
ягоналигини таъминлаш давлат тизими; 



ҚМҚ 2.01.06-97 “Қурилишда қўллаш лозим бўлган физик катталиклар 
бирликларининг рўйхати”; 
ГОСТ 2.004-88* ЕСКД “Конструкторлик ва технологик ҳужжатларни босма
ва ЭҲМ график тузилмаларида бажаришга қўйиладиган умумий талаблар”; 
МСН 10-01-2012 “Система межгосударственных нормативных документов в 
строительстве. Основные положения” 
3. Атамалар ва таърифлар 
Мазкур ШНҚда O’z DST 1.10 ЎзР. ДСТ “Асосий атамалар ва таърифлар” 
нинг иловасига мос атамалар қўлланилган. 
4 Тизимнинг асосий вазифаси, тамойиллари, тузилмаси ва норматив 
ҳужжатларнинг турлари 
4.1 
Шаҳарсозликдаги 
техник 
нормалаштириш 
тизимининг 
асосий 
вазифалари қуйидагилардан иборат: 
лойиҳалаштирилаётган бино ва иншоотларда соғлом, хавфсиз меҳнат 
ҳамда маиший турмуш шароитларини таъминловчи талабларни ўрнатиш; 
атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 
экологик хавфсизликни таъминлаш; 
лойиҳалаш, қуриш ҳамда фойдаланишда объектларнинг ишончлилиги
ва узоққа чидамлилигини таъминлаш; 
шаҳарсозлик фаолияти объектларининг сифати ва номенклатураси 
масалаларида истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 
моддий, энергетик, меҳнат ва молиявий ресурсларни тежаш; 
лойиҳалаш ва қурилиш амалиётига фан ва техника ютуқларини, миллий
ва ҳорижий илғор тажрибаларни тадбиқ этиш; 
шаҳарсозлик, ҳажмий- режавий ва конструктив лойиҳавий ечимларнинг 
юқори даражасини таъминлаш. 
4.2 Тизимнинг норматив ҳужжатларини ишлаб чиқишда уларнинг халқаро 
ташкилотлар (ISO, IBC, EK (Eвропа иттифоқи комиссияси), ХЭК ва ҳ.з.) 
ҳужжатлари билан уйғунлиги ва таққосланувчанлиги таъминланиши лозим. 
4.3 Мажбурий талабларни қисқартириш ва тавсиявий талаблар сонини 
ошириш билан техник нормалаштириш тизими лойиҳалаш ва шаҳарсозликнинг 
техник ва иқтисодий масалалари ечимини аниқлашда корхона, ташкилот
ва мутахассисларнинг эркинлигини оширишни ва ташаббусини қўллаб 
қувватлашни таъминлаши лозим. 
4.4 Инсон ҳаёти, фуқароларнинг саломатлиги ва мулки хавфсизлигини, 
атроф-муҳит муҳофазаси, қурилаётган бино ва иншоотлар, муҳандислик
ва санитария техникаси жиҳозлари тизимларининг ишончлилиги ва чидамлилиги, 



бир-бирга мослиги ва ўзаро алмашунувчанлигини, ресурстежамкорлигини 
таъминлашга йўналтирилган талаблар мажбурий ҳисобланади. 
4.5 Шаҳарсозликдаги техник нормалаштириш объектларига қуйидагилар 
киради: 
ҳудудларни ривожлантириш ва қурилишини шаҳарсозлик асосида 
режалаштириш; 
муҳандислик изланишлари; 
лойиҳалаштириш, шу жумладан технологик лойиҳалаштириш; 
объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш 
(ишларни ташкил этиш, бажариш ва қурилиши тугалланган объектларни қабул 
қилиш); 
объектлардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш 
(ишларни ташкил этиш, бажариш ва қабул қилиш); 
бино ва иншоотлар муҳандислик ускуналари тизимини ўрнатиш; 
қурилиш нархини аниқлаш ва смета нормалари; 
шаҳарсозлик фаолиятида сармоя киритиш жараёни иштирокчилари 
ўртасидаги ўзаро муносабатлар; 
қурилиш маҳсулотларини (материаллар, буюмлар ва конструкциялар) 
ишлаб чиқариш ва қўллашга қўйиладиган умумтехник, функционал-эксплуатацион 
талаблар. 
4.6 Техник нормалаштириш тизимининг 4.5-бандда санаб ўтилган техник 
нормалаштириш объектлари асосида шакллантирилган тузилмаси тўртта кичик 
тизимларни ўз ичига олади:: 
1. Ташкилий-услубий нормалар; 
2. Лойиҳалаштиришнинг техник нормалари; 
3. Қурилишда ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш қоидалари;
4. Иқтисодий нормативлар. 
Кичик тизимларнинг ҳар бири гуруҳларга бўлинади, бу гуруҳлардан ҳар 
бирининг таркибида бир ёки бир нечта норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилади. 
4.7 ШНҚ қабул қилинган тузилмага мувофиқ В иловада келтирилган
ва норматив ҳужжатлар таркибини ўрнатиш учун ҳамда уларга ўрнатилган шартли 
белги 
(шифр)ни 
беришга 
мўлжалланган 
шаҳарсозлик 
нормалари
ва қоидаларининг Таснифлагичи билан тақдим этилган. 
4.8 Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги техник нормалаштириш тизимига 
норматив ҳужжатларнинг қуйидаги турлари киради: 
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари; 



идоравий қурилиш нормалари; 
давлатлараро қурилиш нормалари; 
давлатлараро қоидалар тўплами. 
Идоравий қурилиш нормалари (кейинги ўринларда ИҚН деб юритилади), 
соҳалик мансублиги бўйича тасдиқланади ҳамда ушбу идоралар (вазирликлар, 
давлат қўмиталари, идоралари ва ҳ.з.лар) таркибига кирувчи корхона
ва ташкилотларда қўлланилади.
ИҚНда муҳандислик изланишлари, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш 
конструкциялари, буюмлари ва материалларини ишлаб чиқаришга, иқтисодиёт 
тармоқларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олувчи бино ва иншоотлардан 
фойдаланишга қўйиладиган талаблар ўрнатилади. ИНҚ ШНҚ талабларига зид 
келмаслиги ва уларни айнан такрорламаслиги лозим. ИҚНни тасдиқлаш 
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга 
оширилади. Идоравий шаҳарсозлик нормаларини тасдиқлаш Ўзбекистон 
Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 
МДҲ мамлакатларининг қурилишда стандартлаштириш ва техник 
нормалаштириш бўйича Давлатлараро илмий-техник комиссияси кўмагида ишлаб 
чиқилган Давлатлараро қурилиш нормалари (Межгосударственные строительные 
нормы - МСН) ҳамда лойиҳалаш ва қурилиш бўйича давлатлараро қоидалар 
тўплами (Межгосударственные своды правил - МСП) Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида Қурилиш вазирлигининг буйруқлари билан амал қилишга киритилади. 
4.9 Ишлаб чиқиладиган ШНҚ, ИНҚ номенклатураси шу ҳужжатларни 
тасдиқловчи органлар томонидан белгиланади. 
4.10 Техник нормалаштириш тизимининг норматив ҳужжатлари техник 
регламентларга, давлат стандартларига, санитария, ветеринария, ветеринария-
санитария, фитосанитария, экология нормалари ва қоидаларига ҳамда техник 
тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатларга, шунингдек, қонунчилик актлари
ва ишлаб чиқилган тизимга бевосита кирмайдиган идоравий норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларга зид келмаслиги лозим. 
Техник нормалаштириш тизими норматив ҳужжатларининг мазкур банднинг 
биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар билан ўзаро мувофиқлиги уларни 
ишлаб чиқиш даврида зарур бўлган маслаҳатлар ва келишувларни ўтказиш йўли 
билан таъминланади. 
4.11 Техник нормалаштириш тизимининг норматив ҳужжатларини 
ривожлантиришда Қўлланмалар ишлаб чиқилиши мумкин, улар ШНҚда 
ўрнатилган талабларга эришиш йўлларини белгилаб беради, унинг айрим 
ҳолларини аниқлаштиради, лойиҳалаш ва қурилиш учун зарур бўлган мисоллар
ва 
ҳисоблаш 
алгоритмларини, 
матнли, 
жадвалли, 
шунингдек 
график 
маълумотларни 
ҳамда 
бошқа 
ёрдамчи 
ва 
қўлланма 
материалларни 
мужассамлаштиради. 



Лойиҳа-тадқиқот шартномаларида, лойиҳалаш топшириқларида, лойиҳа 
ҳужжатларида ва (ёки) пудрат шартномаларида Қўлланмалардаги талабларга 
ҳаволалар қилинилса, улар мажбурий ҳисобланади. 
4.12 
Илмий-тадқиқод 
ва 
тажриба 
ишлари 
натижалари 
бўйича 
лойиҳалаштириш
ва қурилишда амалда қўллаш учун авваламбор маълум ҳажмдаги тажриба 
тўплашни тақозо этадиган янги талаблар ва қоидаларни норматив ҳужжатлар 
таркибига киритиш лозим бўлганда, норматив ҳужжат мақомига эга бўлмаган 
тавсиялар ишлаб чиқилади. 
4.13 Қўлланма ва Тавсиялар ҳужжат ишлаб чиқувчи ташкилот раҳбарияти 
томонидан тасдиқланади. 
4.14 Амалдаги норматив ҳужжатлар тизимида мавжуд бўлган материаллар 
сарфи, меҳнат сиғими нормалари, қурилиш давомийлиги, ишларни бажарш учун 
зарур бўлган материалларнинг захира нормалари ва бошқаларни тавсия ҳамда 
қўлланма-ахборот берувчи материаллар сифатида қўллаш лозим. Ушбу 
ҳужжатлар ҳамда услубий тавсифга эга бўлган Тавсиялар ва Қўлланмалар уларга 
буюртма берган юқори ташкилотлар томонидан тасдиқланади. 

Download 390,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish