БИЛИШ НАЗАРИЯСИ. Эпикур ўз билиш назариясида моддий дунё, реал олам, табиат, конкрет нарса мавжудлигига ҳеч шубҳа қилмайди. У таъкидлашича, олам ва жисмлар бўшлиқдан иборат. Жисмларнинг мавжудлиги ҳақида дастлаб сезги аъзоларимиз дарак беради. Сезгилар асосида тафаккур унинг реаллигини кўрсатишга уринди. Ақлий билиш ҳиссий билишларга таянади. Гегель Эпикурнинг билиш назариясини камситиб «бундан ҳам қишлоқ бўлиши мумкин эмас” деб бонг уради.
Шуни айтиш керакки, Эпикур Гегель айтганидек, фикр, тафаккурни камситмайди, балки уларни юксак қадрлаган. Бунинг тасдиғи сифатида Эпикурнинг “Геродотга Эпикурдан салом” хатини мисол тариқасида келтириш мумкин.
“Агарда сезиш орқали буюм, предмет, айрим нарсаларнинг шакллари қабул қилинса, фикр, тафаккур, тушунча Эпикур назаридан масалан: вақт тушунча кеча ва кундуз уларнинг қисмлари орасидаги алоқа, боғланиш тасвирланади. Нарсалар, буюмлар, муҳими инсонни кўп нарсага ўргатади. Мавжуд бор нарса буюмлардан ҳар хил жойлар, ашёлар ясашга ўргатади, инсон ақли уларни янада мукаммаллаштиради, ихтиролар қилади. Гоҳ тез, гоҳ секин ютуқлар қозона боради”1.
Эпикур нарсалар, буюмларнинг номлари ҳар бир халқда, унинг яшаш шароити, жойи, ҳисси, психик характерига мувофиқ келиб чиққанлигини тўғри кўрсатиб берган. Эпикур сезиш асосида сезишни бузмай, сезиш қўшилган ҳолда пайдо бўлган фикрлар, тушунча ва тафаккурнинг дунёни, табиат қонунларини очишда, табиат мавжуд нарсалардан инсонга керакли нарсаларни ясашда буюм ролини алоҳида кўрсата олган.
Эпикурнинг «Пифагордан Эпикурга салом” мактубида XX аср кишисининг фикрини ўзига тортувчи жозибали сўзлар, иборалар, қонун-қоидалари ўрин эгаллаган. Ер ва у билан алоқадор ёритгичлар, чексиз оламнинг бир бўлаги сифатида, оламдаги бир неча дунё сингари ўхшаш ёки ўхшамасдир, яъни дунёлар сон-саноқсиз кўп, қуёш. Ой ва бошқа сайёралар айланма ҳаракатда бўлиб, табиий ёки шамол ёки олов, ёки қуёш ҳам унинг ҳам бунисининг бирикишидан келиб чиққан. Қуёш ва ой бошқа ёритгичлар сезгимиз даражасида ёки катта, ёки кичик бўлиши мумкин. Бу ёритгичларнинг айланиши зарурий, қонуний ҳаракат туфайлидир.
Эпикур шунингдек, қуёш, ой тутилиши ҳақида ўз қарашларини баён қилган. У билан бирга Эпикур об-ҳавони олдиндан айтиш мумкинлигини, булутларнинг ташкил топиши, буғланиши оқибатида, чақмоқ ва яшин, тўфонлар, ер қимирлаши, унинг сабаблари тўғрисида Эпикур гениал тахминларни айтган. Инсон табиат ва унинг жараёнларини сезиши, ҳиссий восита орқали ақл кўзи билан ўрганишни у ҳар томонлама исботлади. Файласуф инсон тафаккурини улуғлайди. Турмушимиз ғайри ақлий эътиқодга муҳтож эмас, биз хавф-хатарсиз яшамоғимиз керак, деган ғоя Эпикур учун муҳимдир.
Инсон табиатнинг бир бўлаги. Унинг эркинлиги ва бахти даставвал табиат қонунларини билиб олишига боғлиқ. Инсон табиатининг асосий масаласи бу унинг жони ҳақидаги масаласидир. Эпикур Афлотун ва афлотунчиларнинг ва диндорларнинг танадан ташқарида жоннинг мавжудлигини рад этди. Жон нозик заррачалардан иборат бўлиб, бутун организмга ёйилгандир, у иссиқлик билан аралашган шамолга ўхшайди. Бирлари шамолга, бошқалари эса иссиқликка монанд. Жоннинг айримлари ихчам, харакатчан думалоқ атомлардан ташкил топган жон сезишга инсон ҳар доим мурожаат қилади. Шунга кўра Эпикур жонни тана билан бирликда кўради. У жонни сезиш, ҳис қилиш қобилиятининг манбаи деб ҳисоблайди. Тана ўлиши билан жон ҳам танани тарк этади, сезиш, ҳис этиш қобилияти ҳам йўқолади.
Жон ҳам, сезиш ҳам, хис этиш ҳам, фикрлаш қобилиятига эга, аммо тана бутун организм билан тирикдир, жон тананинг ҳамма қисмларида мавжуд. Инсон ўлиши билан жон ҳам танани тарк этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |