Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet30/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

АФЛОТУН ДИАЛЕКТИКАСИ. Афлотуннинг диалектикаси билиш назарияси билан чамбарчас боғлиқдир. Унинг диалектика тўғрисидаги таълимоти билиш назарияси муҳим ўрин олган. Бироў, Афлотуннинг диалектикаси алоҳида маънога эгадир. Унинг таълимотича диалектика бу оғзаки суҳбат, савол-жавоб, исботлаш, ҳиссий билишдан қутулиш, тафаккур орқали ғоялар дунёсини чуқурроқ билиш воситасидир. Унинг диалектикаси метафизик характерга эга, чунки унда умумий ғоялар, тушунчалар ҳаракатсиз ва ўзгармасдир.
Афлотуннинг диалектика тўғрисидаги таълимоти фалсафий қарашларининг эволюцион ўзгаришлари билан узвий ҳолда эволюцион ўзгаришларга дучор бўлди. Эволюциянинг биринчи даври эрамиздан аввали IV асрнинг 90-60 йилларига тўғри келади. Биринчи давр уч босқичдан иборат: Суқрот даври (90-йилларгача), танқидий давр (80-йиллар), объектив идеализм тизимини яратган давр (70-60-йиллар). Иккинчи давр 60-йилларга тўғри келади. Учинчи давр жса 50-йилларни ўз ичига олади.
Биринчи даврда Афлотун ғояларнинг ўзгарувчанлиги ва қарама-қаршилигини инкор этиб, кишиларнинг жисмлар тўғрисидаги тасаввурларини ҳамда ҳиссий жисмларнинг ўзи қарама-қарши ва ўзгарувчанлигини эътироф этди. Бунда моддий жисмлар дунёсини номукаммал ва ноҳақиқийлик исботи деб қарайди.
Иккинчи даврда Афлотун ғояларини нафақат тан олибгина қолмай, балки ғояларнинг диалектикасини ишлаб чиқа бошлади.
Учинчи босқич файласуф пифагорчиларнинг сонлар тўғрисидаги назариясига мурожаат қилган дунёсининг ғоялари ва моддий дунёни барча борлиқнинг қарама-қаршилик яхлит концепциясини яратишга ҳаракат қилди.
Шундай қилиб, биринчи давр – суқротчилар даврида Афлотун диалектикаси савол-жавоб қилишни билиш деб билди. Савол беришни билган ва унга жавоб бера оладиган кимсани – дейди у – биз диалектикалар деб атаймиз”.
Афлотун фикрича диалектика даставвал фалсафий масалаларни ҳал этиш учун савол беришни билиш ва унга жавоб бериш демакдир”.
“Диалектика – деб ёзади файласуф “Давлат” асарида, кишилар савол беришнинг уддасидан чиқиб, унга жавоб беришга ҳам қодирдирлар”. Шу саволдан диалектика Афлотун фикрича оғзаки нутқнинг санъатидир. Диалектика бу адолат, гўзаллик ва фаровонлик ғоялари тўғрисидаги жонли суҳбат услубидир. Афлотун ўзининг “Федр” диалогида ўзининг диалектика тўғрисида берган таърифларидан бирида мантиқий назария сифатида кўрсатилган диалектика бу тушунчаларни тўғри бирикиш ва ажратиш услубидир. Бу орқали ғоялар дунёсига киришимизга имкон беради, дейди.
Афлотун “Давлат асарида диалектика тўғрисида шундай ёзади: - инсон ҳисси қабуллашдан, мутлоқ боз кечиб, ақлий, ҳақиқий борлиққа интилиши керак. Диалектик йўл кишини барча ҳиссий қабуллашдан ғоялар дунёсига олиб киради ва ниҳоят олий ғояга – худо ғоясигача кўрсатилади”.
Ақлнинг диалектик қобилияти биринчидан барча нарсаларнинг ибтидоси, яъни юқорига қараб ҳаракатдан иборат бўлса, иккинчидан барча нарсаларнинг ибтидосигача эришгач, пастга қараб ҳаракат қилиш ўз навбатида ўсиш, олий ғоядан бошқа қолган ғояларга қараб ҳаракат қилиш демакдир. Диалектик йўлнинг биринчи қисми фикрни қонуний мумлаштириш жараёни бўлса, иккинчи қисмси фикрни қонуний умумлаштириш жараёни бўлса, иккинчи қисми хусусий ғояларнинг янада умумийроқ ғояларга итоат қилишдан иборатдир. Чунки Афлотуннинг ғоялари ўзгармас ва ҳаракатсиздир. Унинг диалектикасининг ўзига хос хусусияти шундаки, тушунчаларни ҳаракатсиз ноихчам, биридан иккинчисига ўта олмайдиганлигидадир. Диалектикани тушуниш борасидаги қарама-қарши айтган йўналиши унинг “Параменид”, “Софист” асарларида ўз ифодасини топган.
Файласуф мазкур асарида ғоялар тўғрисидаги тушунчасини қаттиқ танқид қилиб, ғоялар ҳаракати тўғрисидаги фикрни илгари суриб, диалектика масаласига жиддий ёндошди. Ана шу даврда файласуф томонидан ишлаб чиқилган диалектика тўғрисидаги таълимот икки қисмдан иборат – яъни кириш қисми ва мантиқий қисмдан иборатдир.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish