Афлотуннинг КОСМОГОНИК ВА КОСМОЛОГИК ТАЪЛИМОТИ. Афлотуннинг космогоник ва космологик назарияси ўзига хос аҳамиятга эга. “Тимей” асарини диалог услубида ёзилган асар деб бўлмайди. Чунки ундаги қаҳрамон пифагорчи Тимей коинот қандай пайдо бўлган ёки пайдо бўлмаганми саволни ҳал этишга киришган. Асар икки қисмдан иборат бўлиб, бири яратувчи демиурга бағишланган бўлса, иккинчи материяга бағишланиб ўз ичига худо, материя ва инсон масаласини киритади. “Тимий”да демиург муайян шаклда коинотга яратувчидир. Шак-шубҳасиз, баъзи ҳолда Афлотун Анаксагор йўлидан бораётгандай туюлади, лекин у идеализм йўлида изчил турган. Агар «Нус” ақл Анаксагор тизимида биринчи туртки вазифасини бажарган бўлса, Афлотун тизимида бу дунёнинг яратувчиси ва унинг отаси ҳисобланади.
Афлотун ғоялари христиан динининг таъсири остида монотеистик ва ҳатто теистик маъно касб этади. Айни пайтда худога нисбатан айтилган “ота” деган сўзни теизм маъносида эмас, балки мазмунан яратувчи билан бирдир. Ниҳоят, «Тимей”да кўпинча худони “димург” маъносида ишлатиб, (димиург авваломбор ҳунарманд, қўл меҳнатини бажарувчи уста), уста караватни қандай яратса, худо коинотни шундай яратади.
Шундай қилиб, коинотнинг ибтидоси қуйидагича: ғоялар борликнинг дастлабки шакллари, материя ва димиург – худо бўлиб, у ўз навбатида дунёни ғояларга монанд жойлаштиради. Бироқ бу ерда билик йўқ.
Файласуф “Тимей” асарининг бир жойида худо тартибсиз жисмларни тартибга солган дейилса, иккинчи ерда у (худо – Ю.С.) жисмларни тартибсиз, шаклсиз материядан яратган дейилади. Кейинчалик яъни шаклсиз материя ғояларнинг «онаси ва боқувчиси”дир. Баъзан уни макон маъносида тушунилади. Юқорида зикр қилинган тушунчаларга якун ясаб шундай хулосага келади: борлиқ ғоя мавжуд, макон ва пайдо бўлиши мавжуд, бу уч нарса осмон (олам) туғилишдан аввал алоҳида-алоҳида пайдо бўлган. Уларни файласуф ота, она ва фарзандга ўхшатади. Коинотнинг вужудга келишини Афлотун қуйидагича таърифлайди. Ғоя ва материянинг қоришмасидан демиург, дунёвий руҳни яратади ва қоришмани қоришмасидан демиург, дунёвий руҳни яратади ва қоришмани бутун маконга тарқатади. Бу кўринувчи коинот учун яратилган бўлиб, уни – олов, хавс, сув ва ер элементларига бўлади. Коинотни ҳаракатга келтирувчи, доиравий шаклга келтирилган. Бу элементлар рақамлар қонунига биноан мутаносиб бирикишни келтиради. Айнанлик доираси харакатсиз юлдузлар доирасини ташкил этади. Ўзгалик доираси – сайёралар доирасини ташкил этади.
Юлдузлар ва сайёраларнинг моҳияти илоҳийдир: дунёвий руҳ, бошқа дунёлар каби уларга жон ато этган. Ер, сув, олов ва ҳаво элементлар жисмий бўлганликлари учун улар геометрик жисмлар каби яссиликдан иборат.
Ернинг стереометрик 1 шакли – куб, сувники эса икосаэдир (йигирма қирралик) оловники эса – пирамида, ҳавоники эса октаэдр (саккиз қирралик) шаклларидан иборатдир. Осмон ўн икки қирраликда докаэдр шаклида безалган. Оламни рақамий муносабатлар ва ҳамоҳанглик бошқаради. “Дунёвий руҳ” фақатгина яшамасдан, билишга ҳам қодир.
Афлотун ва пифагорчиларнинг таълимотлари ўртасида ўхшашлик бир талайдир. Бу ўхшашликлар тўғрисида Афлотун ўзининг “филеб” асарида фикр юритган. “Қадимгилар – деб ёзган файласуф, - бизлардан яхши бўлганлар ва худога яқин турганлар. Қолдирган ривоятларга кўра, сўз юритилаётган барча нарсалар, яъни абадий борлиқ ва кўпликдан иборат бўлиб, ўз ичига чеклик ва чексизликни ҳам киритган.
Борлиқнинг бу тузилишидан Афлотун уни билиш услубини юзага келтиради. Биз доимо битта ғояни ҳар бир жисмга тааллуқлилигини тан олишимиз лозим ва шунга биноан тадқиқотни олиб бориш керак, ниҳоят бу ғояни топишимиз мумкин. Афлотун ўз таълимотнинг ўхшашлигини «Сиёсат” асарида баён қилган. Бироқ бу асарда шунингдек пифагорчиларнинг танқид қилган ерлари ҳам бор. Пифагорчилар ўзлари излаб топган ҳақиқатни тўғри қўллашни билмайдилар, деб айблайди файласуф. Улар жисмларнинг ҳақиқий суборцинацияси (кичик унвонларнинг катта унвонларга бўйсунишини) очишни билмайдилар. Улар жисмларнинг ҳақиқий табиий қисмларини ҳисобга олмай, турли жисмларни бирлаштиришга олиб боришади, ёки жисмларни ажратишга олиб боришади.
Афлотун фикрича, ҳақиқий услуб икки хилликни бирлаштириши керак. Авлоддошлик бирлик қурилаётган турдошлик фарқни ҳам назардан четда қолдириш керак эмас ва шунингдек турдош фарқларни текшираётганда уларнинг пираворд натижада тегишли авлоддошликка тааллуқлигини қидириш лозим.
Афлотун ўзининг сўнгги қарашларида коинот заруриятдан ташкил топиб, оқил маслакка бўйсинади, дейди. Шунинг учун Афлотун икки хил турнинг сабаблари ҳақида фикр юритади, ақл билан гўзаллик ва яхшилик яратувчи турлар ва ақлдан маҳрум турлар эса дуч келган тартибсиз нарсаларни яратади.
Афлотун ўз космологиясида заруриятни макон билан яқинлаштиради. Космология макон сингари “келиб чиқишнинг озиқлаштирувчиси”дир дейди файласуф. Нарсаларни турли-туманлиги ғоя рақамлардан пайдо бўлади ва у чекланишнинг натижаси ва бўш маконининг аниқлашидир, дейди.
Физик дунёнинг элементлари – олов, сув, ҳаводан иборат. Уларнинг ҳар бири аҳолида чекланган яссиликдан иборат бўлиб, бўш макондир. Бу яссиликларнинг ўзи уч бурчаклардан тузилган. Учбурчак табиатдаги турларнинг ўзаро бирикишидан табиатдаги чексиз кўп жисмлар юзага келган.
Афлотуннинг космологиясига биноан ҳақиқий табиат ўз ичиша бирлик ва иккиланишни олади. У ўзига нисбатан ўзгармас, айнан борлиқдир. Ундан фарқли ўлароқ шунга ўхшаш борлиқ ўзгаришда ва ўзгалик дунёсидаги нарсаларни ташкил этади. Борлиқдан фарқ қилувчи сифатда «келиб чиқишнинг онаси” борлиқ эмас, лекин ноборлиққа тегишли бўлганлиги учун, у ҳақиқий ноборлиқдир.
Шунинг учун ўз-ўзига нисбатан айнан бўлган борлиқ «ғоядир”, жисмсиз, идеал ибтидодир. Аксинча «ўзгалик” ёки абадий мавжуд макон, жисмий, моддий ибтидодир. Афлотуннинг “дунёвий жони” идеал дунё билан жисмий дунёлар ўртасида жойлашган бўлиб, шунингдек меъёрга бўйсинувчи харакатни бошланишини амалга оширади.
Афлотуннинг фикрича, “дунёвий жон” марказдан ҳаракат қилиб, бутун оламни ўраб олади ёки уни кийинтиради. У тартиботнинг ибтидоси ва конзиний тузилишининг бошланишидир. Осмон ёритгичлари ундан ҳаёт оладилар. Ҳатто дунёвий жоннинг шаклланиши пифагорчиларнинг рақамлар ҳақидаги таълимотига тааллуқлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |