Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet24/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

АХЛОҚИЙ ВА СИЁСИЙ ҚАРАШЛАРИ. Демокритнинг фалсафий қарашларида аҳлоқий таълимот муҳим ўрин эгаллайди. Унинг аҳлоқий қарашлари сиёсий қарашлари билан чамбарчас боғлиқдир. Яхши бошқарилаётган давлат буюк қўрғондир. Давлат манфаатлари, қолган барча нарсалардан устун турмоғи лозим. Давлат яхши бошқарилиши учун ғамхўрлик қилиши керак. Ҳаётнинг мақсади, дейди Демокрит руҳнинг (эвтюманинг) яхши жойланишидир. Бу мақсад ёш-қарига баробардир. Фаровонлик ва зулм ҳақидаги тушунча объектив ва барча кишилар учун бирдир. “Бир кишига бир нарса ёқимли бўлса, иккинчи кишига иккинчи нарса ёқимли бўлади, бироқ барча кишилар учун ёқимли ва фаровон, ҳақиқат биттадир”. Роҳат - бу юзага келтирувчи фойда аломатидир, роҳатсизлик – зиёнликдир. Фойдалиликнинг ва шунга мувофиқ зарарликнинг эга бўлган барча нарсалар гўзалдир», дейди Демокрит. Меёр, дейди файласуф ахлоқни табиатнинг инсонга ином этган куч ва қобилиятига мос келишишидадир. Руҳнинг (эвтюманинг) яхши жойлашиши бахт билан айни бир нарса эмас, балки жоннинг ҳеч нарсадан қўрқмай осойишта ва хотиржам яшашидир. “Эвтюмага” инсон ўз роҳатини ўткинчи нарса билан боғланмаган тақдирдагина эришиши мумкин. Демокритнинг аҳлоқий таълимотида инсоннинг маънавий аҳлоқини ҳаракатлантирувчи куч ақл кучи билан йўл тутганда бахтга эришиши мумкин, нотўғри ҳаракат бахтсизлик келтириши мумкин. Инсоннинг барча аҳмоқона, хато хатти-ҳаракати илмсизликдан деб билади, хатонинг сабаби, - дейди у яхши билмасликда. На жисмоний куч ва на бойлик кишиларни бахтли қилади, балки ҳақиқийлик ва кўп қиррали донолик бахтли қилади. Донолик учта ҳосил келтиради. 1. Яхши фикрлаш. 2. Яхши сўзлаш. 3. Яхши харакат қилиш. Биринчиси руҳий тетикликни таъминлайди. Яхши фикрлаш, демак, нарсалар ҳақида тўғри ҳукм чиқаришдир. Иккинчиси, самимийлик, ҳаққонийликдан иборат. “Сўз ишнинг ғояси”. Учинчиси, донишмандлик амалий эзгуликни келтиради. “Киши эзгулик иши тўғрисида чиройли гапириш ўрнига эзгуликка интилиши керак. Киши эзгу иш тўғрисида чиройли гапириш ўрнига эзгу ишларга ва хатти-ҳаракатларга интилиши керак”. Натижада донишманд саховатли кишига айланади. Аксинча чуқур, нодонлик мевасидир. Эвдомонизм Демокритнинг маънавий тизимини аниқловчи тамойилидир, яъни кишилар ўз эҳтиёжларини мўътадил қилишларидандир. Меъёр ҳисса, - дейди Демокрит эзгу ва бахтли ҳаёт учун зарурдир. Барча гўзаллик ўртачаликдадир. Менга мўл-кўлчилик, на етишмовчилик ёқади, дейди. Демокрит ҳамма нарсадан олтин ўрта нарса яхшидир, дейди. Демокритнинг аҳлоқий қарашлари тарихан чекланган. Масалан: унинг қулларга муносабати салбийдир. Қуллар у илгари сурган аҳлоқий нормалардан маҳрумдир. Унинг аҳлоқий нормалари жамиятнинг эркин кишиларига тааллуқлидир. Қул жонли қуролдир. Ўз душмани олдида кучли бўлган киши кучли ҳисобланмайди, балки ўз хоҳишларини тия оладиган киши кучлидир. Шундай кишилар борки, қайсилар шаҳар устидан ҳукмрон бўладилару, лекин аёллари олдида қулга ўхшаб таъзим қиладилар. Демокритнинг аҳлоқий қарашлари ўз давридаги амалий, маънавий муносабатларнинг умумлашмасидир. Демокритнинг маънавий позицияси оқиллик билан ажратиб туради. Оқиллик олий фазилат. Ақл орқали тартибнинг мезонини ташкил этади. Яхшилик бу фойда. Меъёрдан ортиқ лаззатга берилган, чегарани билмаган кишиларнинг Демокрит аҳмоқ ва тентак бўлиб, ўз кулфатларига ўзлари айбдор бўлишлари мумкин дейди. Фақат донишманд ўз эҳтиросларини енгиши мумкин. «Кулувчан” Демокрит кишиларнинг ташвишлари ва ғам-аламлари устидан кулмаган, инсондан ўзини четга олмайди. Демокрит фикрича, дастлабки кишилар сув ва балчиқдан пайдо бўлган. Кишилар чувалчангга ўхшаб ҳеч қандай илоҳий ердан пайдо бўлганлар. Ҳатто инсоннинг жони ҳам алоҳида думалоқ, тез ҳаракатчан, майда заррачалар (атомлардан) ташкил топган. Инсонда ҳеч қандай номоддий ва мақсадга қаратилмаган ибтидо йўқ дейди. Файласуф жоннинг абадийлигини инкор этиши билан биргаликда жон тана билан бирга ўлади дейди. Демокрит таълимоти ўз замондошларига ва айниқса кейинги даврдаги файласуфларга жуда катта таъсир кўрсатган. Эрамиздан аввалги V асрда Афлотун Демокрит асарларидан нафақат бахс юритиш учун фойдаланибгина қолмай, балки унинг баъзи ғояларини тескари маънода қабул қилди. Баъзи ҳозирги замон олимлари буни инкор этишга ҳаракат қилмоқдалар.
Голланд олими Ферверд бу фикрни рад эта туриб, Афлотуннинг таълимоти Демокрит қарашларидаги қарама-қаршиликни батафсил кўрсатиб берди. У ҳам ҳақиқатни бир оз юмшатишга ҳаракат қилди. Гўё улар иккинчисининг ўртасида кўпгина ўхшашликлар бор, деб уқтирилади. Афлотун ҳалқдан ўзининг асосий камчилигини яширишга интилди. Илк феодализм даврида Демокритнинг илмий ва фалсафий ғояси араб тили ҳукмронлик қилган давлатларда катта қизиқиш уйғотган. Демокрит фикрлари Шаҳристоний каби олимларнинг асарларида ўрин олган.
Уйғониш даврида Жордани Бруно Демокритнинг фалсафасини бузиб бўлсада, айрим ғояларини қабул қилди. Унинг атомистик таълимоти Жордано Бруно, Галилио Галилей, Исаак Ньютоннинг таълимотларига ўз таъсирини ўтказиш. Шунингдек Демокрит таълимоти янги даврнинг дастлабки материалистларидан Пъер Гассенди Демокрит ва Эпирнинг материалистик фалсафасини тиклади, ҳамда қадимги материалистларнинг таълимотини Арасту таълимотларидан ҳимоя қилди. 18 аср француз файласуфлари Демокритни ардоқлаб, уни ўзларининг ўтмишдоши деб билдилар.
Россияда Демокрит таълимоти билан Ломоносов таниш бўлган Демокритнинг атомистик гипотезаси “кишиларнинг абадийлиги ҳақидаги қонунга” мос келади деб кўрсатган эди Менделеев. Бироқ, янги ва янги даврнинг идеалистик фалсафаси христиан апологетларнинг таълимотини давом эттириб, Демокритнинг материалистик қарашларини бузиб, талқин этганлар. Неокантанчилар талқинида демократик соф идеалистик қилиб кўрсатилган.
Жонли ва жонсиз табиат қонунлари материянинг сақланиш қонуни ва сабабият қонуни антик даврда оддий кузатувчи фалсафанинг асосида ётган. Бизнинг давримизда улар фаннинг фундаментал қонунлари ҳисобланади. Олимнинг чексизлик, дунёларнинг сон-саноқсизлиги ва коинотнинг ҳеч ким томонидан яратилмаганлиги тўғрисидаги астрономик таълимотларни Демокрит ўз даврида илгари сурган эди.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish