Сущрот.
Ҳаёти. Софизм ощимининг энг буюк вакили афиналик файласуф, Демокритнинг замондоши былиши (Сущротнинг). нафащат фалсафий таълимоти балки =аёти =ам келгуси авлодни щизищтириб келган. Чунки унинг =аёти ва таълимоти ызаро уй\унлашиб кетган.
Сущрот мил.ав. 469-399 йилларда Афинада ту\илиб, яшаб ижод этган. Унинг отаси-Софроникс =унарманд былган, онаси доялик билан шу\улланган. Сущротнинг фаолияти жуда серщирра былган. Инсоният уни буюк файласуф сифатида улу\лайди. Биринчи навбатда Сущрот ыз Ватани-Афинанинг жасур =имоячиси былган. У Спарта билан былган урушда ызининг =арбий бурчини жасурлик билан бажаради. Иккинчидан, Сущрот 500лик кенгаш аъзоси былиб, суд жараёнларида иштирок этган. Лекин Суқрот ўз даврида ҳукм суриб келаётган кўпхудолик диний таълимотларга ва демократик тузумга қарши чиққанлиги учун Анит бошлиқ демократик ҳокимлар унинг ишини судга оширган. Худди ана шу суд Сущротни ахлощсизлик, ёшларни бузишда, худосизликда айблаб, ылимга =укм щилган. Устидан чиқарилган ҳукмга эътироз билдирмай, ўз ўлимини ихтиёрий равишда танлаб бир қадаҳ заҳар ичиб ўлади. Аслида донишманд бутун умри давомида Афина ёшларини тарбиялаш билан шу\улланган. Унинг ыщувчи-шогирдлари орасида кейинчалик оламга маш=ур былган Афлотун =ам былган. Ыша ващтда софистлар ёшларни ыщитганликлари учун пул олганлар. Фащат Сущротгина ыщитгани учун =ащ олмаган.
Суқрот одатда суҳбатларни кўчаларда, майдонларда бах сёки суҳбат шаклида олиб борарди. Фалсафа Суқрот фикрича табиатни кузатиш билан шуғулланмай, балки яшаш тарзи масалалари билан шуғулланиш лозим. Суқрот қадимги Юнон файласуфларининг табиат тўғрисидаги барча назарияларини бефойда деб билади. Унинг фикрича табиатни ўрганиш инсон учун ётдир, уни фақат худо билиши мумкин. Инсон фақат ўзига тегишли нарсаларни билади. Яъни ўз-ўзини билиши демакдир. У фалсафанинг предметини ўзгартирди. Агар қадимги Юнон файласуфлари табиатни билиш тўғрисида фикр юритган бўлсалар, Суқрот эса фалсафанинг вазифаси турли ахлоқий масалаларни тадқиқ этишдан иборатдир – дейди. Шунинг учун натур фалсафага қарши чиқиб, табиатни эмпирик (хиссий) ўрганишни танқид қилди, сезги аъзоларнинг билишдаги аҳамиятини қадрламади. Унинг киши ўзини билиши керак деган таълимоти шогирди Афлотуннинг “Тезатет” асарида баён қилинган. Чунки Суқрот ўзидан кейин, бирон бир ёзма манба қолдирмаган. Унинг ўзи ва таълимотлари биз Ксенофаннинг“ Эсдаликлари»дан, ҳамда Афлотуннинг “Суқрот ҳақида” диалогларидан биламиз. Бир вақтлар Суқрот софистлар гуруҳига аъзо бўлган. Ўз нутқининг мантиқий кучи, киноя ўз суҳбатдошларининг чалкаш фикрларидан моҳирона фойдаланиб, ўзига ром қила олиши билан катта таъсурот қолдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |