Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Юқори қисмига аралаштириш усули ёрдамида қум-цемент аралашмаси билан ишлов берилган чақиқ тош (шағал) ли асослар қуриш



Download 2,06 Mb.
bet23/77
Sana10.07.2022
Hajmi2,06 Mb.
#767721
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   77
Bog'liq
ШНК 3.06.06-07 Аerodromlarni qurish

Юқори қисмига аралаштириш усули ёрдамида қум-цемент аралашмаси билан ишлов берилган чақиқ тош (шағал) ли асослар қуриш
7.14. Ёйилган ва текисланган чақиқ тош (шағал) намлиги оптимал (1,00-1,25) намликка яқин бўлган чақиқ тош-қум-цемент аралашмасини ҳосил қилиш учун намланиши ва пневматик шинали катоклар билан битта издан 2-3 марта ўтиб босиб текисланиши керак.
7.15. Талаб этиладиган намликдаги қум-цемент аралашмаси мажбурий аралаштириладиган аралаштириш қурилмаларида тайёрланиши лозим.
Ётқизиладиган жойга келтирилган қум-цемент аралашмаси, шлаклар, кў-мир кули ётқизилган чақиқ тош юзасига қиялаб текисловчи механизм ёки бош-қа ёйиш машинаси билан ёйилиши лозим.
7.16. Қум-цемент аралашмаси, шлаклар ва кўмир кулини чақиқ тош билан аралаштириш ишлари қиялаб текисловчи механизм фрезаси, кўп устунчали юмшатгич ёки чўкичлаш механизми ёрдамида бажарилиши керак.
Ҳосил қилинган аралашма талаб этиладиган намлик даражасига етгунга қадар қўшимча тарзда намланади ва зарур ҳолларда қайта аралаштирилади.
Аралаштириш ишлари тугагандан кейин асос қиялаб текисловчи механизм ёрдамида бир марта ўтиб текисланади.
7.17. Аралаштириш ишлари тугаган заҳоти асос пневматик шинали каток-лар ёрдамида бир издан 12-16 марта ўтиб зичланиши керак. Ишлов берилган қисмнинг зичланиш коэффициенти камида 0,98 бўлиши (массаси (10-13) t бўлган каток ўтганда из қолмаслиги) керак.
7.18. Асосни зичлаш ишлари тугагандан кейин қиялаб текисловчи механизм ёрдамида охирги ишлов амалга оширилиши ва юза қатлам массаси (6-13) t бўлган силлиқ валецли оғир каток ёрдамида бир издан 1-2 марта ўтиб якуний зичланиши керак.
7.19. Асосга ишлов бериш ишлари тугагандан кейин унга (0,6-0,8) dm3/m2 миқдорда битум эмульсияси қуйиб ёки (4-6) сm қалинликда қум қатламларини ёйиб ва уни 28 d мобайнида нам ҳолатда сақлаган ҳолда қараш лозим.
Паст ва салбий ҳаво ҳарорати шароитида ишларни бажариш хусусиятлари
7.20 Ўртача суткалик ҳаво ҳарорати плюс 5 °С дан минус 10 °С гача бўл-ганда анорганик боғловчилар билан ишлов берилган тош материалларни тайёр-лаш ва ётқизиш ишлари қуйидаги махсус тадбирларни бажарган ҳолда амалга оширилиши керак:
сув ва тўлдирувчиларни қиздириш;
аралашмага хлорли тузларнинг сувдаги эритмаларини киритиш;
асос қурилгандан кейин унинг юзасига плёнка ҳосил қилувчи материаллар ётқизиш ёки тайёр полиэтилен плёнка билан бекитиш йўли билан уни иситиш.
7.21. Хлорли натрий ва кальций тузларининг концентрацияланган эритма-лари алоҳида идишларда тайёрланиши лозим. Хлорли натрий қайноқ сувда эритилиши лозим. Ушбу тузларнинг ишчи эритмаларини бетон аралаштириш қурилмасига киритишдан олдин улар керакли нисбатда аралаштирилади.
7.22. Тайёрланган эритмалар вақти-вақти билан аралаштириб турилиши, насос ёрдамида сарфлаш идишига ҳайдаш ва ҳавонинг ҳароратига қараб 5-жад-валнинг 5-бандида кўрсатилган концентрацияларга қадар сув қуйилиши керак.
7.23. Музлаб қолган қумни ишлатиш рухсат этилмайди. Чақиқ тош ва қумда қор ва муз бўлиши рухсат этилмайди.
7.24. Тузли қўшимчаларсиз аралашмалар, одатда, ёпиқ хонада жойлашган аралаштириш қурилмаларида, қиздирилган тўлдирувчилар ва сувдан фойдаланиб тайёрланиши лозим.
7.25. Аралашмани ётқизиш ва зичлаш, унинг музлашига йўл қўймаган ҳолда тезлик билан иситиб бутун кенгликда ва талаб этиладиган чуқурликда тез амалга оширилиши керак.
7.26. Асос юзасида камида 10 сm қалинликда қум ёки супесь қатламини ёйиб ёки бошқа материаллар билан совуқни ўтказмайдиган қатлам ҳосил қилиниши ва бунда музлагунга қадар материалнинг мустаҳкамлиги лойиҳада кўрсатилганининг камида 70% га етиши керак (совуқ ўтказмайдиган қатлам қалинлиги техник ҳисоб-китоблар ёрдамида аниқланади). Совуқ ўтказмайдиган қатламни қуришдан олдин плёнка ҳосил қилувчи материал ётқизиш рухсат этилади.
7.27. Секин қотадиган шлак ва кул боғловчилар киритилган аралашмалар-дан асос қураётганда 3-жадвалнинг 5-банди бўйича қўшиладиган тузларнинг жами миқдорини камайтирмаган ҳолда фақат хлорли натрий киритиш рухсат этилади.
Бундай материаллардан қурилган асосни совуқдан сақлаш талаб этилмай-ди. Муздан тушгандан кейин зарур ҳолларда қатламни текислаш ва зичлаш амалга оширилади.
7.28. Анорганик боғловчилар билан ишлов берилган чақиқ тош, шағал ва қум материаллардан (тош материаллардан) асос ва қопламаларни қуриш чоғида бажарилиши лозим бўлган меъёрий талаблар операцион назоратда текширили-ши керак. Назорат ҳажми ва усуллари 5-жадвалда келтирилган.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish