Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари



Download 2,06 Mb.
bet26/77
Sana10.07.2022
Hajmi2,06 Mb.
#767721
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77
Bog'liq
ШНК 3.06.06-07 Аerodromlarni qurish

Бетонга қараш
8.33. Янги ётқизилган бетонга қарашни унинг юзасига ишлов бериш туга-ган заҳоти бошлаш ва у лойиҳа мустаҳкамлигига эришгунга қадар, лекин ками-да 28 d давом эттирилиши керак.
8.34. Янги ётқизилган бетонга қараш ишлари бетон қоришмасини ётқизиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда бир, икки ёки уч босқичда бажарилиши лозим.
8.35. Бетонга қараш чоғида қоплама юзаси ва ён қирралари устига плёнка ҳосил қилувчи материал ётқизилиши керак.
8.36. Органик эритувчиларда эритилган плёнка ҳосил қилувчи материаллар («ПМ» туридаги) бетон юзасидан эркин намлик кетиши билан, яъни ялтирамай-диган ҳолатга келган заҳоти зудлик билан ётқизилиши лозим.
«ПМ» туридаги пигментланган плёнка ҳосил қилувчи материалларни иш-латишдан олдин яхшилаб аралаштириш ва қумоқланган, қуюқлашган механик қўшимчалардан тозаланиши керак.
Сувда эритилган материаллар (битум эмульсияси) қоплама юзасига ишлов берилгандан кейин сурилиши керак.
Бетон ётқизиш чоғида қопламанинг ён юзаси металл қолип ечиб олиниши билан дарҳол плёнка ҳосил қилувчи материал ёрдамида ҳимояланади.
8.37. Агар бетон ётқизиш чоғида кун давомида максимал ҳаво ҳарорати 25 °С ва ундан юқори бўлса:
ранги очиқ плёнка ҳосил қилувчи материаллар ишлатилиши ёки тўқ рангли материаллардан иборат плёнка ёритилиши керак;
материал (20-30) min вақт оралиғида иккита қатламда (машинани икки марта ўтказиб) сурилиши керак.
8.38. Битум эмульсиясидан ҳосил қилинадиган плёнкани ёритиш унга алю-миний упаси суспензиясини суриш йўли билан амалга оширилиши керак. Шу-нингдек, битум эмульсиясидан ва бошқа тўқ рангли плёнка ҳосил қилувчи ма-териаллардан ҳосил қилинган плёнкани оҳак эритмаси билан ёки қум (супесь) сепиш орқали ёритиш рухсат этилади.
8.39. Бетонга қараш учун мўлжалланган плёнка ҳосил қилувчи материал-лар ҳавонинг ҳарорати 5 °С дан паст бўлмаган шароитларда ишлатилши лозим. Агар плёнка ҳосил қилувчи материаллар бўлмаса ва ҳавонинг ҳарорати 5 °С дан паст бўлса, бетонга қараш ишлари нам қум ёрдамида бажарилиши, ундан олдин эса 8.43-банд бўйича бетонга қарашнинг 1-чи (дастлабки) босқичи амалга оширилиши керак.
8.40. Бетонга икки босқичда қараш 8.35-банд бўйича 2-чи (асосий) босқич-нинг 1-чи (дастлабки) босқич ва 3-чи (термоҳимоя қатламини қуриш) босқич билан биргаликда амалга оширилиши кўзда тутилади.
8.41. 2-чи босқич 1-чи босқич билан биргаликда бажариладиган бетонга икки босқичда қараш қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
плёнка ҳосил қилувчи материални суриш 30 min дан ортиқ вақтга кечик-канда;
бетонни ётқизиш қуруқ ва иссиқ (ҳаво ҳарорати 25 °С дан юқори ва нисбий намлик 50 % дан кам) ҳавода амалга оширилганда;
плёнка ҳосил қилувчи материал ўрнига нам қум ишлатилганда;
ёғингарчилик содир бўлганда.
8.42. Бетонга 2-чи босқичда қараш учун мўлжалланган қумнинг таркибида қоплама юзасига шикаст етказадиган шағал, чақиқ тош ва майда тошлар бўл-маслиги керак. У бир текис ва бетон юзасига шикаст етказмаслик учун эҳтиёт-корлик билан ёйилади.
Қум ёйилгандан кейин у дарҳол сув пуркаб намланиши ва бутун бетонга қараш даврида нам ҳолатда сақлаб турилиши керак. Қолиплар олингандан кей-ин плиталарнинг ён қирралари устидан қум сепилиши керак.
8.43. Бетонга икки босқичда қарашда плёнка ҳосил қилувчи материал сурилгунга ёки нам қум ишлатилгунга қадар, 1-чи босқичда бетон сиртига иш-лов берилгандан кейин дарҳол унинг устига бир текис қилиб намлик буғланиш депрессори ёйилиши ёки нам дағал мато билан бекитилиши керак.
Қоплама юзасини жиҳоз тентлар ёки буғ, сув ўтказмайдиган рулонли плён-калар билан ёпиш рухсат этилади. Ёғингарчилик пайтида эса бу зарурий тарзда амалга оширилиши керак. Рулонли материаллар кўп марта айланишини таъ-минлайдиган даражада пишиқ бўлиши керак. Шунингдек, доим нам ҳолатда бў-лиши талаб этиладиган дағал матодан фойдаланиш рухсат этилади.
8.44. Бетонга уч босқичда (ёки икки босқичда, яъни 2-чи босқич 3-чи бос-қич билан бирга амалга оширилади) қараш ҳаво ҳароратлари ўртасидаги сутка-лик фарқ 12 °С дан ортиқ бўлганда қўлланилади. Бунда бетоннинг бутун юзаси ҳимоя плёнкаси ҳосил қилингандан кейин олдинроқ бетонланган қаторнинг бўйлама чети 0,5 m га ёпилган ҳолда қум ёки бошқа материаллар қатлами билан бир текис бекитилади.
3-чи босқич, яъни бетон термоҳимоясига бўлган эҳтиёж ва унинг давомий-лиги, шунингдек термоҳимоя қалинлиги лойиҳада белгиланади.
8.45. Бетонга қараш ишлари тугалланмаган барча участкалардаги одамлар ва транспорт воситалари ҳаракати мумкин бўлган жойларда огоҳлантирувчи ва ҳаракатни таъқиқловчи белгилар, тунги пайтларда эса ёруғлик сигналлари ўр-натилиши керак.
8.46. Қоплама устидан бетон ётқизиш машиналари ва автотранспорт воси-талари ҳаракати, одатда, бетонга қараш ишлари тугаллангандан кейин очилиши керак. Ҳаракатни бетоннинг сиқилишга мустаҳкамлиги лойиҳавий кўрсаткич-нинг камида 70 % га етганда, лекин камида 7 d дан кейин очиш рухсат этилади.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish