Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet171/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

/\/1 Ыг... \
Кст. Бу кўмякчи фягл стакчи фсъл билап: 1) -(я)б равиш- дош ясоьчиси -оокали бирйкади: йиқилиб квтмоқ, семириб кет- моқ; 2) равишдош ясовчи -а, -й аффикслари орқали бирикади: суриштира кетмоқ, йўрғалай кетмоқ; 3) ҳеч қандай форма ёр- дамисиз бирикади: ўтди-кетди, ёзди-кетди.

  1. Етакчи феъл билаи -(и)б равишдош ясовчиси ёрдамида бирикканда:

  1. Ҳаракатиинг тўла бажарилиши, кучли даражада юз бери- ши маъносини ифодалайди: тарқаб кетмоқ, улғайиб кетмоқ,


ўрганиб кетмоқ, ғовлаб кетмоқ, каби: Хабарни ўциб, шу қадар уялиб кетдимки, ўзимни шарманда бўлгандай ҳис қила бош- ладим. (Ж. Абдуллахонов.) Э, мухбир ука, бормисиз? Биз то- монларга сира келмай кетдингиз. (С. Аҳм.) Узоқларга чўзи- либ кетган дарё лабидаги майсалар устига палос, кўрпачалар солинди. (Ҳ. Зиёхонова.)



  1. Айрим феъллар билан бирикканда, етакчи феълдаги ҳа- ракатнинг бошланиши (субъектнинг шу ҳолатни бажаришга киришиши) ва давом зтиши маъносини англатади. Шундай ҳол- ларда ҳам маъно, кўпинча, кучли оттенка билаи ифодалаиади: ...Иброҳим ота Утар бувани мацтаб кетди. (Ж. Ш.) У, бирор килии билан учрашди дегунча, икки лунжини тўлдириб, галга тушиб кетади. («Муштум».)

  1. Етакчи феъл билан равишдош ясовчи -а, -й аффикслари ёрдамида бирикканда, ҳаракатнинг бошланиши (субъектнинг етакчи феълдаги ҳаракагни бажаришга тушиши) ва шу хилда давом этиши маъносини билдиради: Ана шунда Арслонбек

жаноблари токчадан бир тахта қоғоз олиб ўций кетди. (Ҳ. Ғ.) Уйин ҳам бир турли назокат касб этиб, Гулсинбиби йўрғалай кетди. (А. Қод.)

  1. Етакчи феъл билан ҳеч қандай форма ёрдамисиз би- рикканда, ҳаракатнинг тўла даражада осонлик -билан бажа- рилиши маъносини англатади: Мажлисдан қўрқиш керак эмас, ҳаммамиз ҳам мажлисдан ўтганмиз. , Сени ҳамма былади, бир- пасда ўтасан-кетасан. (А. Қ.)

Юбор. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан: 1) равишдош ясовчи -(и)б аффикси орқали бирикади: тўкиб юбормоқ, йиғиб юбормоқ; 2) ҳеч қандай форма ёрдамисиз бирикади. Бу ҳолат- да юбор деярли ҳамма вақт вор талаффуз этилади: ташлади- ворди, окўнади-ворди каби.

  1. Етакчи феъл билан равишдош ясовчи -(и)б аффикси ёр- дамида бирикканда, ҳаракатнинг тўла, кучли (ортиқ) даража- да бажарилиши маъносини билдиради. Етакчи феълдаги ҳара- катнинг хусусиятига қараб тўла бажарилиш маъносига қўшим- ча яна бошқа маънолар ҳам ифодаланади: Ҳадича аянг яхши аёл-ку, ...лекин ўғлини талтайтириб юборибди~да. (Ҳ. Н.) Бу- лардан чиққан қаттиқ овоз қулоқни том битириб юборгудай эди. (Ҳ. Н.)

Бир нафасда бажарилиши мумкин бўлган ҳаракатни билди- рувчи феъллар билан бирикканда, ҳаракатнинг жуда қисқа (сезиларсиз) вақт ичида юз бериши маъносиии ифодалайди: Нарзи тоға жўрттага ва қўққисдан айтиб юборган бу сўзидан ўзи ҳам хурсанд бўлиб, тишининг оқини кўрсатди. (Ш. Тошма- тов.)

  1. Етакчи феъл билан ҳеч қандай форма ёрдамисиз бирик- канда ҳам ҳаракатнинг тўла даражада юз бериши маъносини билдиради ва маънони кучли оттенка билаи ифодалайди. Бун- да ҳаракатнинг шартта, ўйлаб ўтирмасдан, тез бажарилиши


англашилади:Билмасам,... «Отни олиб чиқ» деди. Кетди- ворди. (П. Т.)


Ташла, Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан: 1) равишдош ясовчи -(и)б аффикси орқали бирикади: ёзиб ташлади; 2) ҳеч қандай форма ёрдамисиз бирикади: ёзди-ташлади.

  1. Равишдош ясовчи -(и)б аффикси ёрдамида бирикканда, худди кет ва юбор кўмакчи феъллари каби, ҳаракатнинг тўла (бутунлай) юзага келиши маъносини билдиради ва шу маъпо- ни кучли оттенка билан ифодалайди: Урмонжон соқолини бут- кул қирдариб ташлагани... (А. Қ.) Бир қўли кўкраги аралаш дока билан боғлаб ташланган эди. (С. 3.)


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish